Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

Матнли процессор. Бу матнли ҳужжатларни яратиш ва ишлов бериш учун 
мўлжалланган амалий дастурий маҳсулот туридир. У сўзларни қўшиш ёки олиб ташлаш, 
гаплар ва хат бошиларни бошқа жойга кўчириш, формат белгилаш, матн элементлари ва 
режимлари билан турли ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини беради. Ҳужжат тайёр 
бўлганида ходим уни ташқи хотирага ёзиб қўяди, сўнгра босмадан чиқаради ва зарурият бўлса 
компьютер 
тармоғи 
бўйича 
узатади. 
Шундай 
қилиб, 
менежер 
ихтиёрида 
ёзма 
коммуникациянинг самарали тури бўлади. Матнли профессор ёрдамида тайёрланган хатлар ва 
маърузаларни мунтазам олиб туриш менежерга фирмадаги вазиятни доимо баҳолаш имконини 
беради. 
Электрон почта. Электрон почта (E-mail), компьютерлардан тармоқда фойдаланишга 
асосланган бўлиб, фойдаланувчига тармоқ бўйлаб ўзининг шерикларига хабарлар юбориш, 
олиш ва сақлаш имкониятини беради. Бу ерда фақат бир томонлама алоқа бўлади. Бундай 
чеклов, кўплаб тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, жуда муҳим эмас, чунки юзтадан элликта 
ҳолатда хизмат бўйича телефонда сўзлашувларнинг мақсади фақат ахборот олишдан иборат 
бўлади. Икки томонлама алоқани таъминлаш учун электрон почта бўйича хабарларни кўп 
карра жўнатиш ва олишга ёки коммуникациянинг бошқа усулидан фойдаланишга тўғри 
келади. 
Аудиопочта. Бу почта хабарларни овоз билан юбориш учун мўлжалланган. У электрон 
почтага ўхшаб кетади, фақат фарқи Сиз хабарларни компьютер клавиатураси ёрдамида териб 
эмас, балки телефон орқали узатасиз. Юборилган хабарларни ҳам худди шу тарзда телефон 
орқали оласиз. Тизим аудиосигналларни рақамли кодга ва аксинча рақамли кодларни 
аудиосигналларга ўзгартириш учун махсус қурилмани, шунингдек аудиохабарларни рақамли 
шаклда сақлаш учун компьютерни ўз ичига олади. Аудиопочта ҳам тармоқда амалга 
оширилади. Аудиохабарларни узатиш почтасидан муаммоларни гуруҳ бўлиб ҳал қилиш учун 
муваффақиятли фойдаланиш мумкин. Бунинг учун хабарни юборувчи қўшимча тарзда ушбу 
хабар кимларга мўлжалланган бўлса шу шахсларнинг рўйхатини кўрсатиши зарур. Тизим 
барча кўрсатилган шахсларга хабарни узатиш учун уларга мунтазам қўнғироқ қилиб туради. 
Аудиопочтанинг электрон почтага нисбатан асосий афзаллиги унинг оддийлигида, ундан 
фойдаланишда хабарларни клавиатура ёрдамида киритиб ўтириш зарур эмас. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish