Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Бажариш муддати
|
Бажарилганлиги тўғрисидаги назорат
белгиси
|
1. Қашқадарё вилояти суди жинойи ишлари судлов хаяти
|
|
Амалиёт раҳбари билан биргаликда Қашқадарё вилояти суди жинойи ишлари судлов хаяти амалиётни ўташ қонун-қоидалари, тартиблари ҳақида тушунтириш ва маълумотлар олиш, амалиёт режасини тузиш.
|
01.02.2021
|
|
|
Ўзига бириктирилган раҳбар ёрдамида битирув малакавий ишининг мавзусига алоқадор маълумотларни олиш ва малакаларни эгаллашни бошлаш.
|
02.02.2021
|
|
|
Суд ҳокимият органларининг фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш. Уларнинг қўлланиш соҳасини белгилаш.
|
03.02.2021
|
|
|
Қашқадарё вилояти суди жинойи ишлари судлов хаяти таркибий тузилиши бўйича маълумотларга эга бўлиш, хусусан, ушбу судда неча нафар судья, судья ёрдамчилари, девонхона ва архив бўлимларида жами нечта ходимлар фаолият юритаётгани ҳақида билиб олиш.
|
04.02.2021
|
|
|
Мазкур суддаги девонхона ва архив бўлимларида фаолият юритаётган ходимларнинг вазифалари нимадан иборат эканлиги ҳақида умумий маълумотларга эга бўлиш.
|
05.02.2021
|
|
|
Суд раиси, судьялар ва улар ёрдамчиларининг хизмат вазифалари нимадан иборат эканлиги хусусида умумий маълумотларга эга бўлиш.
|
08.02.2021
|
|
|
Маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтадиган сайёр суд мажлисларида иштирок этиш.
|
09.02.2021
|
|
|
Корхона, муассаса, ташкилотларда бўлиб ўтадиган сайёр қабулларда иштирок этиш ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини, илтимоснома, шикоят ва таклифларини қабул қилиш.
|
10.02.2021
|
|
|
Суд ҳокимиятининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона, муассаса, ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш шакл ва усулларини ўрганиш, хусусан, уларга нисбатан хусусий ажримлар чиқариш.
|
11.02.2021
|
|
|
Жиноят ишлари бўйича суд ҳал этадиган ҳуқуқий муносабатлар доираси, чегараси ҳақида маълумотларга эга бўлиш, хусусан ушбу суд фаолиятида сўнгги кунларда қонун ҳужжатлари асосида киритилган ўзгартиришлар амалиётда қай тариқа ўз ўрнини топаётганини баҳолаш, хусусан, маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишларнинг тўлалигича Жиноят судига ўтказилиши.
|
12.02.2021
|
|
|
Девонхона бўлимида жиноят ишларига оид иш материалларини қабул қилиш, уларни E-XSUD базасига кирим қилиш ҳамда ушбу иш материалларини автоматик тарзда судьяларга тақсимлаш жараёни билан танишиш.
|
15.02.2021
|
|
|
Девонхона бўлимида маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишларга оид материалларни қабул қилиш, уларни E-XSUD базасига кирим қилиш ҳамда ушбу иш материалларини автоматик тарзда судьяларга тақсимлаш жараёни билан танишиш.
|
16.02.2021
|
|
|
Девонхона бўлимида юқори инстанция судларининг топшириқларига нисбатан жавоб хати тайёрлаш.
|
17.02.2021
|
|
|
Архив бўлимида жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ иш ҳужжатларини қабул қилиш ва кирим қилиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш.
|
18.02.2021
|
|
|
Архив бўлимида жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ иш ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари билан танишиш.
|
19.02.2021
|
|
|
Жиноят иши материаллари судьяларга тақсимланганидан сўнг уни кўриб чиқиб, жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичига қадар амалга ошириладиган ишлар бўйича амалий билимларга эга бўлиш.
|
22.02.2021
|
|
|
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилганидан сўнг суд мажлиси бошлангунга қадар амалга ошириладиган ишлар бўйича амалий билимларга эга бўлиш.
|
23.02.2021
|
|
|
Суд процессларида иштирок этиш, суд мажлисидаги кетма-кет жараёнларни ёзма қайд этиб қўйиш.
|
24.02.2021
|
|
|
Жиноят ишлари бўйича ҳукм нусхаларини тайёрлаш бўйича амалий кўникмалар шакллантириш.
|
25.02.2021
|
|
|
Жиноят ишлари бўйича ўтказилган суд процессларининг суд мажлиси баённомасини тайёрлаш бўйича амалий кўникмалар шакллантириш.
|
26.02.2021
|
|
|
Суд процессида иштирок этган шахслардан суд ҳукми устидан норози бўлган тақдирда кассация шикоятлари ёздириб олиш, прокурор протести мазмуни билан танишиб чиқиш.
|
01.03.2021
|
|
|
Судья томонидан кассация шикоятлари ва протести кўриб чиқилиб, улар юзасидан жавоб хати тайёрлаш, жиноят иши материалларини шикоят аризалари билан бирга ундан юқори турувчи судга юбориш давомида амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилиш
|
02.03.2021
|
|
|
Қонуний кучга кирган суд ҳукмини ижрога қаратиш ва уни таъминлаш жараёнида амалга ошириладиган ишлар ҳақида амалий билимлар ҳосил қилиш, ЖИЕМ бошлиқларига бу бўйича алоқа хатларини юбориш.
|
03.03.2021
|
|
|
Вояга етмаганларнинг жиноят иши бўйича суд мажлисларида иштирок этиш.
|
04.03.2021
|
|
|
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд мажлисларида иштирок этиш.
|
05.03.2021
|
|
|
Ярашув асосида ҳал этиладиган жиноят ишларининг суд мажлисларида қатнашиш.
|
09.03.2021
|
|
|
Жиноят иши ярашув асосида тугатилган тақдирда фуқаролардан тушунтириш хатлари ва тилхатларни ёздириб олиш.
|
10.03.2021
|
|
|
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича суд мажлисида иштирок этиш, бу бўйича чиқариладиган ажрим билан танишиб чиқиш.
|
11.03.2021
|
|
|
Суд ажримлари устидан фуқаролардан хусусий шикоятлар ёздириб олиш, прокурорнинг хусусий протести мазмуни билан танишиб чиқиш.
|
12.03.2021
|
|
|
Жиноят ишлари бўйича чиқариладиган суд ажримлари лойиҳасини тайёрлаш бўйича босқичма-босқич амалий билимлар ҳосил қилиш.
|
15.03.2021
|
|
|
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича фуқароларни қабул қилиш, улардан шикоят аризалари, тушунтириш хатлари, тилхатлар ёздириб олиш.
|
16.03.2021
|
|
|
ЙПХХнинг ноқонуний қарорлари (маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича) устидан мурожаат қилган фуқароларнинг шикоят аризаларини қабул қилиб олиш, улардан тушунтириш хатлари ёздириб олиш. (МЖТК 315-модда тартибида)
|
17.03.2021
|
|
|
ЙПХХнинг ноқонуний қарорлари устидан берилган шикоятлар юзасидан бўлиб ўтадиган суд мажлисларида иштирок этиш.
|
18.03.2021
|
|
|
Суд мажлиси якуни бўйича судья томонидан чиқариладиган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид суд қарори билан танишиш, фуқароларга ушбу қарор юзасидан кассция шикояти бериш тартибини тушунтириш.
|
19.03.2021
|
|
|
ЙПХХнинг ноқонуний қарорлари устидан берилган шикоятлар юзасидан ўтказилган суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқиш, унинг нусхасини тайёрлаш.
|
23.03.2021
|
|
|
Фуқароларни маъмурий ҳуқуқбузарликка тортиш бўйича келиб тушган иш материаллари билан танишиб чиқиш.
|
24.03.2021
|
|
|
Фуқароларни маъмурий ҳуқуқбузарликка тортиш бўйича суд процессида қатнашиш.
|
25.03.2021
|
|
|
Фуқароларни маъмурий ҳуқуқбузарликка тортиш бўйича суд процесси якунида чиқарилган суд қарорлари билан танишиб чиқиш, фуқароларга ушбу қарор юзасидан кассция шикояти бериш тартибини тушунтириш.
|
26.03.2021
|
|
|
Фуқароларни маъмурий ҳуқуқбузарликка тортиш бўйича ўтказилган суд мажлислари баённомалари билан танишиб чиқиш.
|
27.03.2021
|
|
|
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан чиқарилган суд қарорларини ижрога қаратиш ва уни таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича амалий билимлар ҳосил қилиш.
|
29.03.2021
|
|
|
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид суд қарорлари устидан берилган шикоят аризаларини судья томонидан кўриб чиқилиб, маъмурий иш материалларини шикоят аризалари билан бирга юқори турувчи жиноят судига юбориш давомида амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилиш.
|
30.03.2021
|
|
|
Суд ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш.
|
31.03.2021
|
|
|
Суд қарорлари, ажрим ва ҳукмларини Олий суднинг веб-сайтига жойлаштириш бўйича кўникма ҳосил қилиш.
|
01.04.2021
|
|
|
Ишда иштирок этувчи шахсларга юбориладиган суд чақирув қоғозлари, хабарномалар, телефонограмма, телеграмма лойиҳаларини тайёрлаш.
|
02.04.2021
|
|
|
Ишни судда кўриш билан боғлиқ суднинг сўров хатларини тайёрлаш.
|
05.04.2021
|
|
|
Ишларни юқори инстанция судида кўриш учун расмийлаштириш бўйича амалий билимларни шакллантириш.
|
06.04.2021
|
|
|
Суд қарорлари, ажрим ва ҳукмларининг ижроси билан боғлиқ ёзишмаларни тайёрлаш.
|
07.04.2021
|
|
|
Апелляция тариқасида кўриб тамомланган ишларни архивга топширишга тайёрлаш.
|
08.04.2021
|
|
|
Ҳисобот тузиш ва тасдиқлатиш.
|
09.04.2021
|
|