“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
192
bayon etish, muammoli vaziyatlarda yechimlarni birgalikda izlash, o’quv
materiallarini o’zlashtirishda o’quvchilarning o’zaro hamkorlikda ishlashini
yuzaga keltirish “ o’qituvchi - o’quvchi- o’quvchilar guruhi” ning o’zaro bir-
birlarini hurmat qilishlari, tushinishlari va qo’llab quvatlashlari, samimiy
munosabatda bo’lishlari, ruhiy birlikka erishishlari kabilar bilan tavsiflanadi.”
1
“Oxirgi yillarda ta’lim tarbiya sohasida amalga oshirgan, ko’lami va
mohiyatiga ko’ra ulkan ishlarimiz biz ko’zlagan ezgu niyatlarimizga erishish,
hech kimdan kam bo’lmaydigan hayot barpo etish, yoshlarimiz, butun,
xalqimizning ma’naviy yuksalishi yo’lida mustahkam zamin yaratdi desak hech
qanday xato bo’lmaydi”.
2
Баркамол авлодни тарбиялашда маънавият ва моддий ҳаёт уйғунлиги
Муратова М.И – СамДАҚИ ўқитувчиси, Муратова Н.И – СамДУ
магистранти, И.О.Набиев- СамДАҚИ АТМ ходими
“Инсонга хос орзу интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт
кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз
қелаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади”
3
.
“Анашу ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, биз иқтисодий ўнгланиш
иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланиш жараёнларининг маънавий
покланиш, маънавий юксалиш харакатлари билан тамомила уйғун равишда
ривожланиш боришини доимо давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор
марказига қўйиб келмоқдамиз.”
4
Инсон жамиятда муайян мақсад-мудаосиз яшай олмайди. Ҳар бир инсон
ўзининг келажагини бирор-бир мақсад шаклида олдиндан тасаввур қила
олмаса, унинг бунёдкорлик ҳаракати сусаяди, натижада инсоннинг кайфиятини
тушкунлик, фаолиятини эса бепарволик, лоқайдлик ва дахлсизлик каби
иллатлар эгаллаб олади. Шу маънода маънавий етуклик ҳам шахсга жамиятда
ўз ўрнига ва муайян ижтимоий мавқега эга бўлиб яшаши учун йўналтирувчи
ғоялар, тушунчалар ва ахлоқий қарашлар тизимини тақдим этади.
Маънавий етуклик мазмун моҳиятига кўра ижтимоий-ахлоқий аҳамиятга
эга. Маънавий етуклик инсоннинг онги, фикри ахлоқи ва фаолиятини
ижтимоий қонунлар асосида йўналтиради.
Инсоннинг ижтимоий шаклланишида маънавий етуклик негизи, асос бўлиб
хизмат қилади. Шу маънода, шахснинг ўз жамиятида фаол яшаб ўтишида
маънавий идеал асосларидан бири бўлиб хизмат қилади.
Маънавий етуклик шахснинг онги, тафаккури, идроки, ҳиссий дунёси-
умуман, маънавий ( ички) оламида шаклланса-да, лекин у муаян жамиятнинг
маънавий даражаси учун ижтимоий эҳтиёжлар, талаблар ва заруриятлар
сифатида пайдо бўлади. Шу маънода ҳар бир жамиятда даврий ва умумий
1
Pedagogika: 1000 ta savoliga 1000 ta javob. Metodika U.I. Inoyatov, N.A.Muslimov, D.Inoyatova
2
Toshkent: Nizomiy nomidagi Tosh.Dav.ped.Unverstiteti,2012-122bet.
3
Каримов И.А “Юксак маънавият – енгилмас куч”., Тошкент., 2008 йил., 67 бет.
4
Каримов И.А “Юксак маънавият – енгилмас куч”., Тошкент., 2008 йил., 69 бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |