“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
207
ўртасидаги қадр-киммат, мехр-окибат, иймон-эътикод, миллийлик каби
тушунчалар йўқолиб бормокда. Масалан, ўзбек халкига хос фарзандга бўлган
инстинкт даражасига кўтарилган меҳр ғарбона дунёкараш туфайли ота-
оналарда, айникса оналарда кўпроқ ўзини ўйлаш, «ўз хаётини» йўлга қўйиш,
«ўз ҳаёти» билан яшаш ҳолатларига олиб келмокда. Бу эса ўз навбатида ёшлар
томонидан ғарбга тақлид қилиш, яъни уларнинг кийинишида, сўзлашувларида,
энг ачинарлиси уларнинг маънавияти ва тарбиясидаги иллат катта
ёшдагиларга нисбатан ҳурматсизлик, ҳаётнинг маъносини фақат қимматбаҳо
кийим-у, қиммат уяли телефон, автомашинали бўлиш, кунини бар-у,
дискотекаларда ўтказишдан иборат деб билишларида.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, мен глобаллашиш жараёнини ё салбий, ё
ижобий жараён сифатида баҳоламайман. Ҳар бир кашфиётнинг, янгиликнинг
хам салбий, хам ижобий томонлари бўлгани сингари глобаллашиш
жараёнининг хам икки хил хислати мавжуд. Бу икки хил хислатларнинг
ижобийсини кенгайтириб, салбий окибатларини олдини олишимиз даркор.
Бунинг учун биринчи навбатда биз ёшлар ҳам ўз тенгдошларимизнинг ҳаётда
ўз ўрнини топиши учун, келажакка бўлган интилиши йўқолмаслиги учун,
олдига қўйган мақсади тўғри ва бу максадга эришишда тўғри йўл танлашлари
учун уларни тўғри йўналтиришимиз, уларнинг хулқ-атворига нисбатан бефарқ
ва лоқайд бўлмаслигимиз керак.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Зуфаров Ш. Педагогик инноватика. –Т.: “Фан ва технологиялар”
нашриёти, 2012.
2. Асқарова Ў. Миллий ғурур тарбияси: (Меҳрибонлик уйлари мисолида). –
Т.: Ўқитувчи, 2003.
Innovatsion ta’lim va uni amaliyotga tadbiq etish
SamDAQI assistentlari R.T.Parmanova, F.B.Tugalov, Pastdarg’om xizmat kasb-
hunar kolleji katta o’qituvchisi J.T. Parmanov, Siyob tibbiyot kolleji katta
o’qituvchisi F.M. Sanayeva
Ta’lim muassasi yoshlarning kelgusida hozirgi zamon talablariga to’liq javob
bera oladigan, ishlab chiqarishdagi har qanday murakkab mexanizmlarni bemalol
boshqara oladigan yetuk kadrlar bo’lib yetishishlari uchun ular avvalo chuqur
bilimga ega bo’lishlari lozim. Bunday maqsadga erishish uchun o’qituvchi dars
davomida zamanovaviy demonstratsion va lobaratoriya jixozlaridan, kompyuter
texnologiyalaridan unumli foydalanishi darsni ilg’or pedagogik texnologiyalar
asosida o’tishi, o’ta bilimli yuksak pedagogik mahoratga ega bo’lishi lozim. Bular
orasida ayniqsa innavatsion ta’limni to’g’ri yo’lga quay bilish talabalar bilim
saviyasini oshirishda muhim ahamiyatga egadir.
Agar o’qituvchining innavatsion texnologiyalardan foydalangan holda dars
o’tishi to’g’ri yo’lga qo’yilsa, uning yangilikni izlab topishga intiluvchanligi, yanada
kuchayadi, o’z ustida uzluksiz ishlash ko’nikmasi paydo bo’ladi. Yurtimiz ta’lim
muassasalarida ta’lim jarayonini innovatsiyalar asosida tashkil etish va boshqarishni
Do'stlaringiz bilan baham: |