“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
206
жадаллашиш жараёни, тезкорлик даври бир сўз билан айтганда глобаллашиш
инсониятга, ёшларнинг хулқ-атворигаўз таъсирини ўтказмасдан қўймайди.
Бу мавзуда сўз юритар экамиз, авваламбор бизда, глобаллашишнинг ўзи
нима? Унинг қанақа оқибатлари бор? У кандай юзага келади, унинг олдини
олиш мумкинми? Унинг инсон психикаси ва хулқига таъсири кандай? Деган
қатор саволлар туғилиш табиий.
Глобаллашиш
, ГЛОБАЛ –
лотинчадан олинган бўлиб, умумий, борлиқни
қамраб олувчи, барчага тааллукли деган маънони англатади. Шундан келиб
чикадиган бўлсак, глобаллашиш жараёни нафакат бизнинг шаҳримиз ёки
мамлакатимизда, балки бутун дунё, жаҳон мамлакатларида кечаётган
ходисадир.
Биз мустақилликка эришганимиздан кейин жаҳонда ривожланаётган
мамлакатлар қаторига қўшилган эканмиз, дунёда содир бўлаётган воқеа-
ҳодисалардан, яратилаётган кашфиётлардан, энг сўнгги янгиликлардан
хабардор бўлиб туришимиз лозим. Бу янгиликлардан тезкорлик билан хабар
топишимиз глобаллашиш натижасидадир. Демак, бизнинг мамлакатимизда ҳам
бу жараён – глобаллашиш жараёни кечмокда.
Глобаллашиш жараёни турли кўринишларда содир бўлади. ОАВ,
телевидение, радио, глобал тармок бўлмиш интернет, газета, журналлар, уяли
алоқа воситалари, инсоннинг ижтимоий ҳаётда қулайликка интилиши, ўзининг
мустақиллилигига интилиши, ўзлигини намоён этиши ва бунда турли хил
йўналишлардан фойдаланиши каби ходисаларда глобаллашиш жараёнини
сабабчи қилиб кўрсатишимиз мумкин.
Глобаллашиш жараёнининг бир тури бўлмиш оммавий маданият реал
ҳаётга кайси бир жихатлари билан ўхшаш, аммо айни пайтда ундан бир мунча
узоқ бўлган ҳаёт манзарасини яратади. Қарашлар ва қадриятлар тизимини,
хулқ моделини яратишга хизмат қилади. Оммавий маданият ўзининг мана шу
хусусиятлари билан инсоннинг идеалга бўлган эҳтиёжини қондиришга
интилади.
Глобаллашув жараёнлари ва оммавий маданият экспанияси таъсирида
қадриятлар тизимида содир бўладиган туб ўзгаришлар, ижтимоий мавжудот
хисобланган инсонда муайян ўзгаришлар келтириб чиқаради, инсон ва жамият
маънавий-ахлокий таянчлардан маҳрум этилади, жамият инкирозга учрайди.
Тан олиш керакки, глобаллашиш жараёни инсон учун, уни жамиятдаги ўз
ўрнини эгаллаши учун бир мунча қулайликлар яратди. Лекин шуни хам
унутмаслик керакки, бу жараён таъсирида кўплаб салбий оқибатлар юзага
келмокда.
Инсониятнинг мустақилликка эришиши, хаётдаги ўз урнини эгаллаши, ўз
мулкига эришиши ва уни химоя қила олиши мактовга лойик, лекин бу
мустақиллик ёки хаётдаги ўрни нима эвазига қўлга киритилиши эътибордан
четда колмокда, бу иккинчи даражага тушиб колмокда.
Глобаллашиш жараёни биринчи навбатда инсон онгига таъсир қилади.
Глобаллашишнинг
салбий
оқибатлари
инсоннинг
фақатгина
шахсий
манфаатини қимоя қилишига ундайди. Глобаллашиш натижасида инсонлар
Do'stlaringiz bilan baham: |