“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
204
атроф муҳитни муҳофаза қилиш таълими масалаларига ҳам кенг эътибор
берилган. Яни бир муҳим жиҳат шундаки, “Авесто”да табиат ва сувни пок
сақлаш, нопоклик ҳамда ифлосланишидан асраш зарурлиги уқтирилди.
Унда таъкидлашича, пок сувни қуёш чиқмай туриб, ёҳуд ботгандан сўнг
олиб келган кимсанинг гуноҳи оғир. Бирон кишининг нопок идиш билан
ҳовуз, қудуқ ёки ариқдан сув олганига миробнинг назари тушса, у “25 қамчи
калтаклаш” билан жазоланган. Оқадиган сувни поклаб юрадиган балиқлар, сув
ҳайвонларини тутиш, овлаш ҳам гуноҳ саналган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссалом ўзларининг қатор хадисларида
табиатни, атроф муҳитни, ҳайвонларни, ўсимликларни асраш ва кўпайтириш
ҳақида батафсил фикрларни келтирадилар. Жумладан, ул зот айтадиларки,
“Экин экингиз, чунки, экин экмоқ баракали касбдир. Экинларингизни
баракасини сақламоқ учун қўриқчилар қўйингиз. Қайси бир мўмин бирор экин
экса ёки мевали дарахт ўтказса-ю, улардан қушлар, одамлар, ҳайвонлар эса бу
унинг учун садақа ҳукмида бўлади. Соясидан фойдаланиб турган дарахтни
кесиб юборган одамни тангри дўзахга маҳкум этур”.
“Экмоқ ниятида қўлингизда кўчат турган пайтида, бехосдан қиёмат қойим
бўлиб қолиши аниқ бўлганда ҳам улгурсангиз уни экиб қўяверинг”.
“Дунё ям-яшил, гўзалдир. Кимки ундан хақли равишда ҳалоллик билан
олса, ундан барака топади. Кимки нафс хоҳиши билан дунёни муккасидан
кетиб эгалласа, қиёмат уни дўзахдан бошқа нарсага эришмайди”.
“Кимки чумчуқдек қушни сўйишда ҳам ўз раҳмдиллигини кўрсатадиган
бўлса, бундай кишига қиёмат куни оллоҳ ўз меҳрибонлигини кўрсатади”.
Ушбуларда кўриниб турибдики, ҳадисларда табиат ҳамда унинг бутунлиги
ва гўзаллигини таъминловчи барча жонли-ю жонсиз табиатга нисбатан меҳр-
шафқатли бўлиш, уларни асраб авайлаш, озода, орасталигини таъминлаш ҳар
бир инсоннинг бурчидир.
Бундан ташқари, Ўрта Осиёлик улуғ алломаларимиздан Муҳаммад Мусо
ал-Хоразмий (“Китоб сифат ул-арз”), Абу Наср Фаробий (“Китоб ал-ҳажм ва
ал-миқдор”),
Абу
Райҳон
Беруний
(“Қадимги
халқлардан
қолган
ёдгорликлар”), Абу Али ибн Сино (“Тиб қоунлари”), Заҳириддин Муҳаммад
Бобур (“Бобурнома”), Амир Темур, Алишер Навоийнинг асарларида ернинг
тузилиши, сувнинг кўпайиш ва камайиши, доривор ўсимлик ва ҳайвонларнинг
яшаш жойлари ҳақида аждодларимизнинг табиатга бўлган муносабатлари
тўғрисида кераклича маълумотлар берилган.
Масалан, Амир Темур уруш майдонларида юрган пайтларида ҳам оддий
қуш-жонзотларга ўзларининг меҳр-шафқатини дариғ тутмаганлар. Соҳибқирон
ҳазратлари шаҳарларни ободонлаштиришга катта эътибор қаратганлар,
айниқса, Самарқанд атрофини ўраб олган Боғи Дилкушо, Боғи Шамол, Боғи
Давлатобод, Боғи Жаҳонаро, Боғи Баланд, Боғи Майдон каби ўн бешта боғлар
шаҳар об-ҳавосини мўътадил қилган бўлса, дунёнинг етти иқлимидан
келтирилган анвойи гуллар шаҳар тозалигига, унинг ҳуснига ҳусн қўшган.
Алишер Навоий ҳам жониворни ҳимоя қилган. У чодирда уя қурган қушни
кўриб шогирдига шундай деган: «Сиз тухум қўйиб, жўжа очиб, учиб
Do'stlaringiz bilan baham: |