Меҳнат муҳофазаси. Техника ҳавфсизлиги ва санитария гигиена қоидалари



Download 10,12 Mb.
bet22/90
Sana23.02.2022
Hajmi10,12 Mb.
#156288
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   90
Bog'liq
Ошпаз ўқув қўлланма (2)

Хушхўр суюқ таомларга борщ, щи, рассольниклар, солянка, сабзавотли,ёрмали, дуккакли, ун маҳсулотли ва картошкали шўрвалар киради. Бу гуруҳларнинг ҳар бири ўзига хос тайёрланиш усулига эга. Улар бир-бири билан сабзавотни кесиш шакли ва масалиқномаси билан фарқ қилади. Кўпгина шўрвалар учун сабзавотлар тўғралади, баъзилари учун эса куб, шашка, тўртбурчак шаклида бошқа маҳсулот шаклига мослигини сақлаб майдаланади. Щи. Щи, карам, щавел, шпинатни гўштли қуруқ шўрвада пишириб тайёрланади. Щилар рецептурасига албатта (тоза ўзилган ёки ачитилган) карам ёки кўкат (шавел шпинат, крапива) киради. Баъзи карамли щиларда картошка, томат пюреси, шолғом аралаштирилади. Щилар учун сабзавотлар - карам ўзунчоқ шаклда ёки сомонча тўғралади. Карам баъзан ўзунчоқ шаклда тўғралади. Щи фақатгина оқ баргли карам билан эмас, балки савой карами ва карам бутасидан ҳам тайёрланади. Щи гўшт-суякли, парранда сякли (ғоз, ўрдак), балиқли (ачитилган карамли щи), бундан ташқари, қўзиқоринли ва сабзавотли қайнатма қуруқ шўрваларда тайёрланади. Щи тайёрлашда сабзавотларга қўйидагича дастлабки ишлов берилади: совуқ сувда ювилган ачитилган карам баргларидан ажратилади, катта бўлаклари қўшимча тўғраб майдаланади. Картошка мос ҳолда куб ёки тўртбурчак шаклида тўғралади. Ачитилган карам шўрвага картошка тайёр бўлишидан олдин солинади. Щи тайёрлаш учун тозаланган ва бўлакланган окбош карам қайнаётган қайнатма қуруқ шўрвага солинади ва 15-20 минут қайнатилади. Сўнгра унга пассерланган илдиз, қовурилган помидор бўлаклари солиниб қайнатилади ва туз, мурч қўшилади. Тайёр щи кўкат ёки сметани билан узатилади. Борщ. Борщ гўшт-суякли, суякли, балиқли қайнатма қуруқ шўрваларда, бундан ташқари, қўзиқоринли ва сабзавотли қайнатмаларда тайёрланади. Борщнинг асосий таркибий қисми бўлиб лавлаги ҳисобланади. Ёзги борщ учун нафақат илдизмева, балки бланширланган черешка ҳам ишлатилади. Кўпгина борщларга карам, картошка, томат пюреси солинади. Борщ тайёрлаш учун, албатта, лавлаги солинади. Бунинг учун лавлаги соломка шаклида кесилади, ёғли қиздирилган идишга солинади, сирка кислотаси билан пуркаланади ва 12-15 минут пассерланади. Сўнгра озгина қайнатма қуруқ шўрва, помидор кўшиб димланади. Алохида идишга қайнатма қуруқ шўрва қайнатилади. Унга майдаланган оқбош карам солиб 10-15 минут қайнатилади. Сўнгра қайнаётган карамли шўрвага димланган лавлаги, унли пассеровка кўшиб яна 5-10 минут қайнатилади, пиёз, помидор солиб тайёр бўлгунча пиширилади. Пишишидан сал олдин туз, зираворлар ва қанд солиб хушхўрланади. Борщ кўкат ёки сметана солиб узатилади.

Download 10,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish