С абзавот ва қўзиқоринли қайла.
Сабзавотли қайла кўпинча гўштли, балиқли ва бошқа таомларнинг асосий қисми бўлиб ҳисобланади. Сардаклар билан бир қаторда гарнирлар таомнинг озиқавий қимматини оширади, уларнинг таъмини хилма-хиллаштиради, бундан ташқари, таомни бундан ҳам иштахалироқ, мазалироқ бўлишига ёрдам беради. Қайлалар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Оддийлари бир хил маҳсулотдан, мураккаблари эса бир неча хил маҳсулотдан таркиб топган. Мураккаб гарнирлар тузишда мазаси ва ранги билан мос келадиган маҳсулотлар танланади. Қайла массаси одатда 150гр ни ташкил этади, аммо баъзи рецептураларда унинг массаси 200-250гр гача бўлиши мумкин. Баъзида рецептураларда кўрсатилганидек гарнир миқдори янги, тузли ёки сиркаланган сабзавотларни 1 порция учун 50-70 грамм қилиб узатиш мумкин. Картошкали гарнирлар ўзининг мазали сифати билан ҳайвон гўштидан тайёрланган кўпгина маҳсулотлар билан мос тушувчи асосий ўрин эгалланган қайла бўлиб ҳисобланади. Кўпгина сабзавотли қайлаларни тайёрлаш технологияси сабзавотли таомлар тайёрлаш технологиясидан фарқ қилмайди. Шунинг учун қайла сифатида доим қайнатилган, димланган, қовурилган сабзавотлардан фойдаланилади. Қайнатилган картошка ва картошка пюресини қайнатма; димлама, тоблама қайласи парранда гўшти ва котлет массалари учун ишлатилади. Сутли картошка қайнатилган ва қовурилган гўшт ва котлет массалари билан узатилади. Қовурилган сабзавотлар гўштдан, парранда ва балиқдан, қовурилган картошкадан, бундан ташқари балиқни тоблаб пишириш учун қовурилган маҳсулотларга қайла сифатида ишлатилади. Картошка билан дастлаб қайнатиб қовурилган балиқ қайла қилинади. Улар асосан қовурилган маҳсулотлар, паррандаларнинг лахм гўшти билан тортилади. Мураккаб қайлалар 2-4 оддий қайлалардан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳар бири узатиш меъёрида камайтирилган бўлиши керак. Сабзавотлардан ташқари иссиқлик ишловига таъсирчан мураккаб гарнирлар таркибига тоза ўзилган сабзавотлар киради. асаллиқномалар тўплами мураккаб қайлалар турли гуруҳини кўриб чиқади. Қўйида бу гуруҳнинг баъзилари келтирилган.
Донли гарнирларга гречка, ловия, русча нохот ва гуруч киради. Гуруч – дунёдаги энг оммабоп озиқ-овқатлардан бири ва сайёрамиз ярим аҳолиси овқатларининг асосий қисми ҳисобланади. Донининг катталиги бўйича у уч турга ажратилади: думалоқдонли, ўртачадонли ва ўзундонли. Лекин ўлчамидан ташқари, гуруч ранги, таркибидаги крахмал ва доннинг ишланиш даражаси билан ҳам фарқ қилиши мумкин.
Гарнирларни яна бир турига макарон маҳсулотлари киради. Улар турларига шакилларига кўра турли хил болади. Макаронлар турли хилдаги қайлалар бн тортилади.дастлаб улар қайнаб турган сувда пширилади базилар толиқ пширилса базилар аль дента қилиб пширилади. Аль дента -дегани чала хом дегани бундай пшириш копинча спагети таомларида учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |