Меҳнат муҳофазаси. Техника ҳавфсизлиги ва санитария гигиена қоидалари



Download 10,12 Mb.
bet29/90
Sana23.02.2022
Hajmi10,12 Mb.
#156288
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   90
Bog'liq
Ошпаз ўқув қўлланма (2)

Г
арнирларни тайёрлаш

Гарнирлар - аниқ мақсадга кўра танланади. Уларнинг вазифаси асосий таомни янада тўйимлиқилиш, мазасини юмшатиш ёки аксинча калориясини камайтириш учун хизмат қилади. Бу таомларга қуйидагилар кирди, сабзавотлар, донлар ва макаронлар киради.


Турли иссиқлик ишловларини қўллаган ҳолда сабзавотлардан кенг ассортиментдаги таомлар тайёрланади. Сабзавотли таомлар юқори озиқавий қимматга эга. Таркибида углевод, минерал моддалар ва витаминларнинг сақланиши билан озиқавий қимматини ҳарактерлайди. Қўзиқоринли таомлар ўзининг озуқавий қиммати жиҳатидан сабзавотли таомлардан кейинда туради. Лекин улар ўзига хос жуда таъмли ва хушбўй бўлган таомлар тайёрлашда кўп ишлатилади. Сабзавотли ва қўзиқоринли таомлар юқори бўлмаган каллорияга эга. Шунинг учун, улар пархезбоп ва шифобахш таомлар тайёрлашда кенг қўлланилади. Бундай таомларни тайёрлашда турли хил ёғ, сут, творог, сметана, сардак ва бошқаларнинг қўшилиши уларнинг коллориясини у ёки бу даражада кўтаради. Сабзавотли таомларни фақат бир хил сабзавотдан ёки улар аралашмасидан, ҳамда бошқа маҳсулотлар билан биргаликда (қўзиқорин, ерма) тайёрлаш мумкин. Сабзавотлар ўзининг органолептик кўрсаткичлари билан гўшт, балиқ ва паррандадан тайёрланган маҳсулотлар билан биргаликда чиройли ва каллорияли бўлади. Шунинг учун улар бундай маҳсулотларга қайла сифатида ишлатилади. Сабзавотли таомлар қайнатилган димланган, қовурилган ва тоблаб пиширилган ҳолда тайёрланади. Оқ қўзиқорин, шампиньон ва сморчок қўзиқоринларидан димланган қовурилган ва тоблаб пиширилган ҳолда тайёрланади. Сабзавот ва қўзиқоринлардан тайёрланган таомлар сариғёғ, маргарин, сметана ёки сардак билан узатилади. Уларни узатишда майин майдаланган кўкат сепиш тавсия этилади. Картошкадан тайёрланган таомларга қўшимча сифатида тузланган, сиркаланган ва янги бодринг, помидор, тузланган ва сиркаланган қўзиқорин, бижғитилган карам, сабзавотли газакбоп консервалар (баклажон, қовоқча икраси ва х.к.) бериш мумкин. Қайнатилган сабзавотли таомлар Қайнатилган сабзавотлардан қуйидаги ссортиментдаги таомлар тайёрланади қайнатилган картошка, картошка ва лавлаги пюреси, шпинат пюреси, қайнатилган нўхат ва ловия, артишок, карам, қовоқ.
Қайнатилган картошка тайёрлаш учун арчилган илдизмева идишга солинади, қайнатилган сув қўйиб тузланади ва идиш қопқоғи ёпиб тез қайнатилади. Сўнг паст оловда пишгунча қайнатилади. Сўнгра суви тўқилади, картошка эса 5-7 минут давомида сувсиз иситиб қуритилади. Қайнатилган картошка сариёғ, сметана қўйиб пиёзли, қўзиқоринли ёки сметанали сардак билан узатилади. Сариёғ ёки сметанани алоҳида узатиш мумкин. Бундан ташқари, қайнатилган картошкани қовурилган пиёз, қўзиқорин ёки помидор билан ҳам узатиш мумкин. Бунда пиёз майин тўғралади ва пассерланади. Оқ қўзиқорин ярим пишгунча қайнатиб олинади, майин тўғралади ва қовурилади. Қуритилган қўзиқорин ишлатишда юмшагунча қайнатилади, ўзунчоқ шаклда тўғралади ва қовурилади. Яримтадан қилиб майдаланган помидорларнинг икки томони қовурилади. Сутда картошкани пишириш учун арчилган сабзавот катта кубик шаклида майдаланиб, қайнаб турган сувга 10 дақиқа ушлаб турилади. Сўнгра суви тўқилади, картошкага эса қайнатилган сут қўйилади, тузланади ва тайёр бўлгунча қайнатилади. Тайёр картошкага қўшилган унга саригёғ ёки ёғ солинади ва эҳтиёт билан аралаштириб иситилади. Бу таомни олдиндан қайнатилган картошкадан тайёрлаш мумкин. Бунинг учун картошка кубик шаклида тўғралади, унга сут ўйилади ва ёғ қўшилган ун аралаштириб қайнатилади. Узатишда картошкага ёғ сепилади. Картошка пюреси тозаланган ва қайнатилган картошкадан тайёрланади. Картошка иссиқ ҳолатида эзилтирувчи жиҳозда эзилтирилади. Олинган массага 2-3 марта оз-оздан иссиқ қайнатилган сут, эритилган ёғ қўшилади ва бир хил консистенция ҳосил бўлгунча кўпчитилади. Тайёр бўлган пюре порцияларига ажратилади ва эритилган ёғ қўйилади. Уни пассерланган пиёз ёки майин тўғралган ва саригёғ билан аралаштирилган тухум қўшиб узатиш мумкин.

Download 10,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish