Меҳнат муҳофазаси. Техника ҳавфсизлиги ва санитария гигиена қоидалари



Download 10,12 Mb.
bet38/90
Sana23.02.2022
Hajmi10,12 Mb.
#156288
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   90
Bog'liq
Ошпаз ўқув қўлланма (2)

Тоблаб пиширилган гўштли таомлар.
Қайнатилган ёки қовурилган гўшт маҳсулотлари порцияли ёки кичик бўлакларга бўлинади ва қайла (картошка бўтқаси, қайнатилган сабзавот ва макарон маҳсулотлари, сардак билан ёки уларсиз порцияли товаларда ёки қовуриш шкафида тоблаб пиширилади. Маҳсулотни узатишда ёғ ёки сардак қўйилади. Табиий котлетлар (қўй, бўзоқ) ярим тайёр бўлгунга қовурилади, сўнг бир неча жойлари кўндаланг толалар бўйлаб кесилади ва улар қайнатилган қўзиқорин билан тўлдирилади. Ёғ суртилган идишга озгина сутли сардак қўйилиб тайёрланган котлетлар териб чиқилади ва устига қолган сутли сардак қўйиб, қирғичланган пишлоқ, ёғ сепиб тоблаб пиширилади. Котлетлар пиширилган идишида узатилади. Қовурилган картошка, кўк нўхат ёки мураккаб қайла алоҳида берилади. Гўшт қиймали сабзавотлар тайёрлаш учун чопилган гўшт пассерланган пиёз билан қовурилади, гурунч, туз ва қалампир солиб аралаштирилади. Тайёрланган сабзавотларга (қовоқ, бойимжон, помидор, ширин қалампир) қийма солинади. Қолип ичига бир қатор терилади ва устига томатли сметанали сардак қўйиб, қирғичланган пишлоқ ва урвоқ сепилади ҳамда тоблаб пиширилади. Гўштли карам дулма тайёрлашда қайнатилган карамга қийма (қиймаланган гўшт, гурунч, тўғралган пиёз) солинади ва маҳсулотга туртбурчак шакл берилади. Карам дулма қовуриб олинади. Қовурилган дулмаларга сметанали сардак ва томат солиб тоблаб пиширилади. Узатишда пиширилган таом сардак солиб узатилади. Аралаш гўштли солянка қайнатилган гўшт маҳсулотлари аралашмасидан тайёрланади; Бунинг учун сосиска, ветчина, ўпка, тил, гўштларнинг юпқа кесилган ва сал қовурилган аралашмалари ишлатилади. Тайёрланган гўшт маҳсулотлари қизил сардакка солинади, пўсти тозаланган тузланган бодринг, сомонча шаклли кесилган каперсилар аралаштирилиб қайнагунча қайнатилади. Димланган карам алоҳида тайёрланади. Сўнг порцияли ёғланган товага бир қисм димланган карамга тайёрланган гўштли сардак ва сабзавотлар териб чиқилади. Масаллиқлар усти қолган карам билан ёпилади. Карам устига қирғичланган пишлоқ, урвоқ, ёғ сепилади ва тоблабпиширилади. Узатишда солянкага лимон бўлаги қўйилади, сиркаланган мевалар билан безатилади, майин кесилган кўкат сепилади.

Download 10,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish