Суюқ таомлар тайёрлаш
Хушхўр суюқ шўрваларнинг асосий қисмини сабзавотлар ташкил этади. Кўпинча шўрваларга томат, баъзиларига эса оқ унли қовурмалар қўшилади. Хушхўр таомлар тайёрлашда керакли маҳсулотларга дастлабки ишлов берилади. Картошка, янги карам, тез музлатилган сабзавотлар, ёрмалар (перловадан ташкари) ва макарон маҳсулотлари хомлигича солинади. Перловка буғда пиширилади. Лавлаги ва бижгитилган карам олдиндан димланади. Илдиз, пиёз ва помидор пассеровкаланади. Шпинат қайнатилади. Хамма хушхўр суюқ таомлар пассерланади, кўпчилиги – унли пассерланади.
Унли пассерлаш суюқ таомларнинг бир жинсли консистенцияга эга бўлишига олиб келади, қайланинг пастга тушишига йул қўймайди, ҳамда «С» витаминининг йўколишига йўл қўймайди. Уни тайёрлаш учун ун эланади ва ёғли (1:1 нисбатда) қиздирилган идишга солинади. Сўнгра аралаштириб тўрган ҳолда ун ёғда қиздирилади. Пассерланган ун 50-60 °С ҳароратгача совутилади. Совутилган қуруқ шўрвада эритилади ва қуюқлашгунга қадар паст оловда қайнатилади. Хушхўр суюқ шўрвага пассерланган ун шўрва таркибидаги «С» витаминини сақлаш мақсадида сабзавотлардан сўнг солинади.
Шўрва қайнатиш
Шўрва қайнатишда маҳсулотлар пишиши вақтини аниқлаб, қайнаётган қуруқ шўрвага солинади. Қайнатиш вақти ўзайтирилганда витаминларнинг кўпгина қисми йўқолади. Шўрванинг таъми сифат жихатидан пасаяди ва маҳсулотлар ўз шаклини йўқотади. Шунинг учун бир ёки бир неча маҳсулотларни солгандан сўнг шўрва баланд оловда тезда қайнатилади, сўнгра олов пастланади ва паст оловда қайнатиш давом этирилади. Пишган таом хўрандаларга узатилади. Узатишда порцияли ликопчага қайнатилган гўшт бўлаги солинади ва устига карам шўрва қўйилади, лавлаги бўёғи, сметана аралаштирилади ва майин тўғралган кўкат ва укроп сепилади. Баъзи карам шўрвалар гўшт-суякли соф шўрваларда тайёрланадики, қайсиким, чўчқа ёғи суяклари ва тузланган чўчқа кўкрак қисмлари бундан ташқари бекон ва бошқа тузламалар (флот карам шўрваси) қайнатилган бўлса флотча карам шўрва бошқа барча карам шўрвалардан тўғралган сабзавотлари билан фарқ қилади. Уларда илдизмева сабзавотлар сомонча шаклида, карамшашка шаклида кесилмасдан, картошка - куб ёки брусоқ шаклда тўғралади. Баъзи карам шўрвалар таркибида кўрсатилган маҳсулот ва қовурилган сабзавотлардан ташқари, чўчқа ёғи, саримсоқ, ширин қалампир (украинча карам шўрвалар), қора олхури ва қуритилган қўзиқоринлар (қора олхўрили карам шўрва), ловия (ловияли карам шўрва), қийма гўшти (сибир карам шўрваси) ҳам киради. Қийма гўштлар гўшт қиймалагичдан ўтказилган мол гўшти (чўчқа ёки улар аралашмаси) билан енгил қиздирилган пиёз, тухум, туз, қалампир, ва совуқ сув аралаштирилиб тайёрланади. Аралаштирилган масса 8-10 граммли шарча шаклига келтирилади ва сотейникларда узатишгача сақланадиган қуруқ шўрвада пиширилади.
Шўрвалар ассортименти ва тайёрланишининг ўзига хослиги
Do'stlaringiz bilan baham: |