Майдаланган гўштдан тайёрланадиган ярим тайёр маҳсулотлар
Майдаланган гўштдан табиий ва котлет массасидан тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чикарилади. Майдаланган табиий ярим тайёр маҳсулотлар.
Табиий маҳсулотлар тайёрлаш учун котлет гўштлари ишлатилади, тузланмаган чўчқа саласи (ёғи, шпик) сув ва зиравор қўлланилади. Котлет гўшти оғирлиги 200-300 грамм. Бўлган бўлакларга кесилиб, гўшт қиймалагичдан ўтказилади ва чўчқа ёғи , сув, туз, қалампир қўшиб қиймалагич (аралаштириладиган жиҳозда) аралаштирилади. Шпик (сала, ёғ) дастлаб қўлда ёки ёғ кесувчи асбобда майдаланади. У кесишдан олдин 2-3°С ҳароратгача совутилади. Совутилган гўшт қиймалагичда майдаланади , унга қўшимчалар қўшиб аралаштирилади ва шакл бериб бифштекс, филе, шницель каби маҳсулотлар ясалади. Шницель лезонда ботириб сўнгра урвоқка (қотган нон урвоқларида) бўланади. Бифштексга айлана, шницельга эса қиррали учга эга овал шакли берилади.
Паррандалардан ярим тайёр маҳсулот тайёрлаш.
П арранда гўштининг турлари , ғоз гўшти, ўрдак гўшти, кўрка гўшти, ва товук, гўштидан иборат. Ўрдак ва ґоз гўшти микро элементларга бой бўлиб, иммунитет ва гемоглабин кўтариш хусусиятига эга. Парранда гўшти - ассосий маҳсулотлардан бири бўлиб юқори озиқ - овқат ва мазаси хусусиятлари билан ажралиб туради.
Парранданинг тозалаб тайёрланган танаси бир хилда пишириши ва кўриниши чиройли бўлиши учун ихчам шаклга келтирилади. Танани бир неча усулда ихчамлаштириш мумкин; чунтакча, бир тиқимли, икки тиқимли ва хоказо. Танани чунтакча ва бир тикимли шаклда ихчамлаштириш учули хаммадан куп қўлланилади. Парранда филесидан натурал ва бўланган ҳамда қиймаланган котлетлар тайёрланади. Натурал ва бўланган котлетлар: парранда нимталаш тахтасига чалканчасига қуйилади, пешноб қисмидаги териси кесилади ва оёқлари буғинларидан букиб қайрилдаи; филе қисмидаги териси шилинади, кўкрак суягининг бўртиб чиққан жойидан гўшти кесилади, айри суяги чопилади ва аввал битта филе қанот суяги билан, сўнгра иккинчиси қанот суяги билан кесиб олинади. Кесиб олинган филе икки катлам, яъни қанот суяги бор ташки (катта филе) ва ички (кичик филе) мусқўлдан иборат.
Шницель хам худди натурал котлет каби тайёрланади, канот суяги олиб ташланади, филе сал уриб юмшатилади ва льезонга ботирилиб, майда ок нон талконига бўланади. Киевча котлет (киймаланган): товуқнинг катта филеси ички томонидан ўзунасига кесилади, гўшти очилиб қалинлиги 2,5-3 мм яқинлашгунча сал уриб юмшатилади; пайлари сал кесилади, агар ситилган жойи бўлса, унга юпқа қилиб уриб юмшатилган лахм гўшт бўлакчаси кўйилади; уриб юмшатилган филенинг ўртасига нок шаклида ясалган сариёғ бўлаги куйилади.
Киймали котлет. Киймали котлет худди киевча котлет каби тайёрланади, лекин у илвасин гўштидан ясалади. У шампиньон ёки ок кўзикорин кушилган куюк сут сардаги билан киймаланади. Киймаланган парранда гўштидан ярим тайёр масалликлардан котлет ва кнель массаси тайёрланади.Котлет массаси. Бундай котлет массаси гўштли котлет массаси каби тайёрланади, лекин буғдой нонининг териси албатта кесиб ташланади ва массага уй паррандасининг ёғи, сариёғ ёки сариёғ маргарини қушилади. Мурч илвасиндан тайёрланган котлет массасига солинади. Котлет массасидан котлет ва биточка ясалади.
Котлет ва биточка товук ва кўрка гўштининг хамма жойидан, чил, кўр, каклик, каркўр ва кирговулнинг филесидан тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |