Меҳнат муҳофазаси. Техника ҳавфсизлиги ва санитария гигиена қоидалари



Download 10,12 Mb.
bet23/90
Sana23.02.2022
Hajmi10,12 Mb.
#156288
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   90
Bog'liq
Ошпаз ўқув қўлланма (2)

С

олянка.

Солянкалар балиқли, гўштли, қўзиқоринли, соф шўрваларда тайёрланади. Рецептурага кўрсатилган барча маҳсулотлар ( гўшт, парранда, балиқ, сосиска ) қайнатма қуруқ шўрваларда қайнатилади. Бу гуруҳ шўрваларни пиширишда тузланган бодринг, каперслар, лимон ва бошкалар солинади. Шунинг учун улар аччиқ ўзига хос таъми билан фарқланади. Гўштли солянка тайёрлаш учун бош пиёз майин тўғралади ва саригёғда қиздирилади. Томат пюреси алоҳида қиздирилади. Пўсти ва уруғидан тозаланган бодринг ювилади ва ўзунчоқ тўғралади. Тайёрланган бодринг 15 минут ичида қайнатма қуруқ шўрвада пиширилади. Қайнатилган гўшт маҳсулотлари (мол гўшти, бўзоқ гўшти, чўчқа ёғи, сосиска, ошқозон) юпқа қилиб майдаланади. Қайнаётган шўрвага қиздирилган пиёз ва томат пюреси, пиширилган тузли бодринг, гўштли маҳсулотлар тўплами, оливка, дориворлар солинади ва 5-10 минут қайнатилади. Узатишда сметана, тўғралган кўкат ва лимон бўлаги қўшилади. Тайёрланган маҳсулотлардан солянка тайёрлашнинг қисқа вақтлиги бу шўрваларни буюртмадаги таомлардек узатишга рухсат беради. Балиқли солянка пиширишда осетр туридаги балиқлар олдиндан тозаланиб, қайнатилган ҳолда соф шўрвага порцияли бўлакларга бўлиб солинади. Тогайлари алоҳида тайёр бўлгунча солинади. Пўстли суяксиз лахмларга бўлинган суяк скелетли балиқлар бир порция учун 1-2 бўлаққа бўлинади ва шўрвада пиширилади. Сабзавотли шўрвалар. Бу гуруҳ шўрвалари турли хил турдаги қайлалар билан ажралиб туради. Шўрва таркибига қовурилган сабзавот ва картошкадан ташқари ҳар хил сабзавотлар: рангли карам, оқ бош, брюссель, савой, колраби карамлари, қовоқ, шолғом, кўк пиёз ва порей пиёз, сельдерей, нўхат, ловия, қовоқча, бойимжон, бодринг ва помидор, салат, шпинат, спаржалар киради. Шўрвалар гўшт-суякли, бундан ташқари қўзиқорин ва сабзавотли қайнатма қуруқ шўрваларда тайёрланади. Шўрва тайёрлашда сабзавотлар кесилиш шаклига мослигини ҳисобга олган ҳолда ҳар хил куб, сомонча, тўртбурчак, шашкалар шаклида кесилади. Сабзавотлар асосан маргаринда қовурилади. Сабзавотли шўрва намунаси сифатида дехконча шўрва хизмат қилади. Уни тайёрлаш учун оқ баргли карам шашка шаклида, картошка катта куб шаклида, шолғом ўзунчоқ, сабзи, сельдерей кўкат бош пиёз эса юпқа ҳалка шаклида тўғралади. Қайнаётган гўштли қайнатма қуруқ шўрвага карам солиниб қайнатилади ва картошка, сўнг ўсимлик ёғи ёки чўчқа ёғида қовурилган сабзавотлар, дориворлар солинади. Масалликлар солинган шўрва 15-20 минут пиширилади. Тайёр бўлишга 5-10 минут қолганда тўғралган тоза ўзилган помидор солинади. Узатишда шўрвага сметана солиб тортилади. Сабзавотли шўрвалар билан бирга сабзили, карамли, гурунчли, гўштли бўғирсоқ ҳам бериш мумкин.



Download 10,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish