221
олдига оралиқ ёки чегараланган мақсадларни қўйиш ва уларга эришиш
жараёнида назорат қилувчи вазифаларни амалга ошириш эҳтиёжи пайдо бўлади.
Эгоцентрик нуқтаи
назарларни алмаштириш, муаммоларни ҳал
қилишнинг янги усулларини эгаллашга ўтиш боланинг онгини ўзгартиради – у
ижтимоий ишлаб чиқилган қадриятларни ва мезонларни мўлжаллаб иш
қилишни бошлайди.
Шахснинг қадриятларни мўлжаллаб иш тутиш тушунчаси бошланғич
синф ўқувчиларининг ижтимоий фаоллиги таркибини ажратиб кўрсатишда
муҳим назарий-методологик асос бўлиб хизмат қилади. Биз бир-бирига
боғлиқлик, инсон учун энг муҳим аҳамиятга эга бўлган борлиқ соҳаси билан,
унинг ҳаётининг у ёки бу жиҳати ва англаш усуллари атрофидаги одамлар билан
муносабат тизимида ўзини ажратиб кўрсатиш ва ўз ўрнини эгаллаш ўз МЕНини
таъминлашнинг бирлигини намоён этувчи психологик ҳосилани қадрият деб
атаймиз.
Қадрият бошланғич ва зарур психологик механизм бўлиб, инсоннинг ўзи
учун энг аҳамиятли бўлган ҳаёт соҳасидаги ўзини максимал реализациясидир.
Қадрият психологик ҳосила сифатида муҳим йўналишларда
ифодаланиб,
шахснинг ўз камолотини тизимли ташкил қилувчи омил сифатида баҳоланади.
Шахсга йўналтирилган педагогик жараённинг талаблари бошланғич синф
ўқувчисини ривожлантириш ва ўзини камол топтириш учун универсал
қадриятларни ажратиб беришга имкон беради.
Бошланғич
синф
ўқувчиларининг
ижтимоий
фаоллигини
шакллантиришнинг босқичларини ажратиб кўрсатишда биз ўқувчиларнинг
ижтимоий фаоллигини шакллантириш таълим-тарбия жараёнида эҳтиёжни –
фаолликни ҳаракатлантирувчи куч; - дидактик
ташкил этилган шаклга эга
бўлган билиш объекти; - объектни ўзлаштиришга йўналтирилган объект билан
ўзаро муносабатларнинг усуллари ва воситалари; - фаоллик натижаси сифатида
қаровчи бир қатор олимларнинг (Ш. А. Амонашвили, Н. К Голубев, В. Г. Иванов
ва бошқалар) [3; 61; 89] нуқтаи назарига таяндик.
222
Бу қоидаларни ҳисобга олиб ва фаолиятли ёндашув асосида таълим-тарбия
жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг
ижтимоий фаоллигини
шакллантиришнинг асосий босқичларини ажратиб кўрсатдик: ориентацион,
излаш, регуляцион-прогностик.
Бошланғич
синф
ўқувчиларининг
ижтимоий
фаоллигини
шакллантиришнинг ориентацион босқичининг
асосий вазифаси етакчи
фаолиятни ўзгартириш билан боғлиқ янги ижтимоий ҳақиқатга қизиқишни
уйғотиш бўлди. Субъект-субъект ва субъект-объект ўзаро муносабатларининг
усуллари ва воситалари етарли даражада мукаммал бўлса, ўқувчининг фаолияти,
ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг асосий
натижаси уларда шахснинг
ижтимоий фаоллигини шакллантириш босқичига ўтиш имконини берадиган
ижтимоий фаоллик кўрсатиш эҳтиёжини уйғотишдан иборат бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: