225
схемаси:
1-ўпка; 2-бронх; 3-бронхиола; 4-альвеоллар; 5-тил; 6-ҳиқилдоқ; 7-трахея;
8-кичик тил; 9-ҳиқилдоқ усти тоғайи.
Трахея тоғай, орт томондан тугилмаган ҳалқалардан иборат қувурчадир.
Бу тоғай пластинкалар ўзаро пайчалар билан бирлашган ва циркуляр ҳамда
кўндаланг мушаклар билан қопланган. Циркуляр мушаклар қисқариб, трахея
ёриғини торайтиради, кўндаланглари торайиш пайтида уни қисқартиради.
Трахея иккита катта бронхга бўлинади, улар шохланиб,
тобора майда
бронхларга айланади. Энг кичик бронхлар – бронхиолалар, газ алмашиниши рўй
берадиган пуфакчалар билан тугайди. Бутун бронхиал тармоқ трахея типида,
бироқ тугал тоғай тўқималар билан тузилган. Трахея ва бронх мушаклари силлиқ
мускулатура типига мансуб, онгимизга бевосита бўйсунмайди, автоматик тарзда
ишлайди. Бронх калибри кичрайгани сари, унда тоғай тўқима камайиб боради,
уни мушаклар «сиқиб чиқаради». Майда бронхлар
деярли бутунлай мушак
тўқималаридан иборат. Бу каби тузилиш майда бронхларга овоз ҳосил қилиш
пайтида ўпка тўқимасидан ҳаво узатишни тартибга соладиган клапинлар
вазифасини бажариш имконини беради.
Ҳамма бронхлар ўпка пуфакчалари билан биргаликда иккита: ўнг ва чап
ўпкани ташкил қилади, улар кўкрак қафасидаги ўраб турган ҳаводан
герметик
изоляцияланган кўкрак бўшлиғида жойлашган. Кўкрак қафаси кесилган конус
шаклига эга. Олдинда у кўкрак суяги, орқада эса умумртқанинг кўкрак
бўлмасидан ҳосил бўлган. умуртқа поғонаси кўкрак суяги билан ёйсимон
қовурғалар орқали бириккан.
Кўкрак қафас
остови
нафас олишда иштирок этадиган мушаклар
билан
ўралган. Уларнинг айримлари нафас олишда иштирок этади (кўкак қафаси
бўшлиғини кўтаради, суради, кенгайтиради). Бошқа мушаклар қовурғаларни
туширади, нафас чиқаришни амалга оширади (нафас чиқариш
мушаклари деб
юритилади).
Кўкрак қафаси асосини диафрагма ёки кўкрак-қорин тўсиғи ташкил
қилади. бу кўкрак бўшлиғини қорин бўшлиғидан ажратиб турадиган кучли
226
мушак аъзоси. Диафрагма пастки қовурғалар ва умумртқага бирлашган, иккита:
ўнг ва чап гумбазга эга. Нафас олиш вақтида диафрагма мушаклари қисқаради,
унинг ҳар икки гумбази тушади, кўкрак қафаси ҳажмини орттиради. Диафрагма
кўндаланг-йўлак мушаклардан иборат. Унинг ҳаракати бизнинг онгимизга тўлиқ
бўйсунмайди. Онгли равишда нафас олишимиз ва нафас чиқаришимиз мумкин,
бироқ диафрагманинг овоз ҳосил қилишдаги мураккаб ҳаракатлари ўз-ўзидан
(онг ости бошқаруви билан) содир бўлади.
Диафрагма ҳаво оқими тезлигини ва товуш ҳосил бўлишида ҳамда
уларнинг кучи ўзгаришида бойламости босимни тартибга солади.
Овоз бойламлари устида жойлашган бўшлиқлар: бурун, оғиз, ҳиқилдоқ
бўшлиғи ва ҳиқилдоқнинг юқори бўлмаси устки қувур деб юритилади. Бу
қувурнинг юқори қисми – бурун бўшлиғи (4-расм). У буруннинг юмшоқ
тўқималари ва бош чаноқ суякларидан иборат. Ўрта чизиғи бўйлаб у
вертикал
бурун тўсиғи билан олд ва орқа томондан очиқ бўлган ўнг ва чап ярмига
бўлинган. Орқа тирқишлари, хоналари билан бурун бўшлиғи ҳиқилдоқ
(носоглотка) билан туташган.
Бурун бўшлиғи деворларида каналларнинг майда тирқишлари бўлиб, улар
орқали чаноқнинг олд суякларидаги ҳаво ташувчи бўшлиқлар билан уланган. Бу
бўшлиқлар қўшимча бўшлиқлар ёки бурун қоринчалари деб юритилади. Улар
бурун бўшлиғи каби шиллиқ коплам билан қопланган. Касалланганда бу
бўшлиқлар еринг ёки полипоз тузилмалар (шиллиқ парда уваланиши) билан
тўлиши мумкин. Бу ҳолат хонандалик овози сифатига салбий таъсир кўрсатади.
Буруннинг шиллиқ пардаси қон томирлар ва безларга, шунингдек
тукчаларга бой. Шу туфайли олинадиган ҳаво бурун орқали ўтиб илийди,
намланади ва тозаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: