219
муассасалари қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида ўз фаолиятларини
ўқувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш
учун оптимал шароитларни
яратишга, ўз ривожланиши жараёнида борлиқ билан айнан бир хил
муносабатларини ўрнатишга йўналтирган. Фаолиятнинг ижтимоий муҳим
кўринишларида ўз ифодасини топадиган фаол, мустақил, ташаббускор,
масъулиятли, ижодий шахсни шакллантиришда бошланғич
синф таълими
биринчи босқич ҳисобланади. Шахснинг ижтимоий фаоллигини шакллантириш
муаммоси ҳар доим бевосита ёки билвосита файласуфлар, педагоглар,
психологлар ва социологларнинг диққат марказида бўлган.
Я. А. Коменскийнинг педагогик тизими шахсни камол топтириш
ғоясининг кўзгуси бўлди, у болаларнинг фаоллигини
таълим ва тарбиянинг
зарур шарт-шароити сифатида қаради: «Ўқувчиларимда мен доимо кузатишда,
нутқда, амалда ва қўллашда мустақилликни ривожлантираман» [113, 22-бет].
Шу билан бирга, гарчи уни ўраб олган шароит билан шахсий ўзаро
муносабатларининг натижалари ҳам ҳисобга олинса-да, у таълим мазмунини
бола фаоллигининг етакчи омили деб қаради.
Педагогикада “фаоллик” тушунчасини кўпинча таълим-тарбия жараёни
билан, ўқитиш ва тарбиялашнинг фаол усулларини ажратиб кўрсатиш,
ишлаб
чиқиш ва амалга ошириш муаммолари билан боғлайдилар, уни фаолият билан
тенглаштирадилар
Энциклопедик психологик-педагогик адабиётда шахснинг фаоллиги
қуйидагича таърифланади:
- инсоннинг оламга фаол муносабати, инсониятнинг ижтимоий-тарихий
тажрибасини ўзлаштириш асосида моддий ва маданий муҳитни ижтимоий
муҳим ўзгартиришлар қилиш қобилиятида; ижодий фаолиятда, ирода
ҳаракатларида, муносабатда намоён бўлади .
-
индивиднинг
турмушда,
социумда
шахсга
оид
муҳим
трансформацияларни қайта ўзгартириш хусусияти, улар ирода ҳаракатларида,
алоқаларда,
муносабатда, ижодда, креатив ҳаракатларда намоён бўлади ва
бошқа кўринишга келади .
220
“Фаоллик” тушунчаси таърифи шахснинг фаоллигини келтириб
чиқарадиган ички ва ташқи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилмасдан
тўлиқ бўла олмайди, шунинг учун бу муаммога тегишли бўлган бир неча нуқтаи
назараларни кўриб чиқиш зарурияти пайдо бўлади.
Субъектнинг ва муҳитнинг ўзаро муносабати ғояси фаоллик табиатини
тушунишда етакчи ҳисобланади ва ижтимоий фаолликни ташқи ва ички
омилларнинг ўзаро боғлиқлиги орқали баҳолашга имкон беради. Бу ёндашувни
биз кўплаб муаллифларнинг ишларида кузатамиз, улар фаолликнинг манбалари
ҳақида сўз юритиб, у бир томондан фаолиятнинг предмети орқали,
иккинчи
томондан эса – шахснинг эҳтиёжлари орқали аниқланади, деб қайд қиладилар.
Шундай қилиб, фаоллик мазмунига кўра шахснинг фазилатларини ва
таълимни
намоён
бўлишининг
мураккаб
жараёнидир.
Келтирилган
таърифларнинг таҳлили уларда фаолликнинг ҳар қандай таърифи кирадиган
бошланғичдаги умумий қоидаларни ажратиб кўрсатиш имконини берди:
-
фаоллик ижтимоий-тарихий контекстдан ва инсон фаолиятидан
ташқарида деб тасаввур қилинмайди;
-
фаолият ижтимоий ва ижодий бўлади;
-
фаолият турмушнинг ва онгнинг барча соҳалари билан, барча семантик
олам билан боғланган;
-
фаолият оламни, турмушни қайта ўзгартиришга йўналтирилган;
-
фаолият инсоннинг моҳиятли
тарбиясини амалга оширишга
йўналтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: