Мавзулар туплами



Download 64,45 Kb.
bet24/26
Sana23.02.2022
Hajmi64,45 Kb.
#137331
TuriДиплом
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Мавзулар туплами

Нутқ маданияти мулоқот этикасининг муҳим қисми ҳисобланади. У нутқнинг грамматик ва стилистик жиҳатдан тўғри бўлишини, турли қўпол, ёт сўзларни ишлатмасликни назарда тутади. Ташқи кўриниш ва либос ҳам этикетда муҳимдир.
Кийим танлаш ва кийиш қоидаларига амал қилиш – бу нафақат модани ва бошқа тушунчаларни ҳурмат қилишгина эмас, балки атрофдагиларга бўлган ҳурмат- эътиборни намоён бўлиши ҳамдир. Албатта, замонавий ишчан инсондан этикет талаб- ларини кўр-кўрона ва сўзсиз бажарилишини талаб қилиш мумкин, лекин уларнинг моҳияти ва мазмунини тушуниш, расмий мулоқотда зарур эканлигини билиш айниқса муҳимдир. Масалан, шарқона этикет европа- никига қараганда анчайин такаллуфлироқ ва илдизи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Масалан, араб давлат- ларида суҳбат чоғида соғлик, ишлар қандайлиги тез- тез сўралади, лекин буларга батафсил жавоб бериш шарт эмас. Узоқ Шарқ мамлакатлари расмий этикети ўз анъаналарига эга. Хитойликлар, корейслар, япон- ларнинг яхши муомала тарзи европаликларникидан тубдан фарқ қилади. Хусусан, улар билан мулоқотда қучоқлашиб кўришиш, ўпишлар ва ҳатто тегиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Араб халқларида шахсий ҳаётни муҳокама қилиш мумкин эмас, оёқ кафти полда бўлиши керак, кафт очиқ бўлиши одобдан эмас. Ўзбек халқида дастурхон атрофида меҳмонни қўйилган барча таомдан тотиниш таклиф қилинади. Масаланинг ди- ний томонларини ҳисобга олган ҳолда мусулмон дав- латларидаги расмий мулоқотларда бир қатор меъёр ва қоидаларга амал қилиш зарур бўлади.
Этикетнинг асосий принциплари
Замонавий ҳаёт шароити шунчалик хилма-хилки, ундаги барча ҳолатларга қоидалар ишлаб чиқиш ва этикет қои- даларининг барчасини қамраб олиш мумкин эмас. Шунинг учун қоидаларни ёд олиш эмас, уларнинг мазмун ва моҳияти, принципларини тушуниш муҳимдир.
Инсонийлик, иззат ва ҳурмат принципи. Юқорида таъкидланганидек, бу принцип хушмуомалаликни ўз ичи- га олади. Хушмуомала бўлиш – бу демак бошқага ёқимли, мулозаматли ва фойдали бўлишдир, ҳеч бир инсонни хафа қилмаслик, уни ноқулай аҳволга солиб қўймаслик ёки ҳақорат қилмаслик лозим. Шунингдек, бошқа халқ- ларнинг ҳам халқона урф-одатларига ва анъаналарига, тарихий, миллий, маданий, диний хусусиятларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш муҳимдир. Хушмуомала бўлиш – бу хушомад ва ялтоқланиш эмас. Америкалик файласуф ва ёзувчи Р.Эмерсон хушму- омалаликни биз турли хилдаги ҳаётий муносабатга кири- шаётган одамларга келтираётган «кичикроқ миқдордаги қурбонлик» сифатида талқин этади.
Ҳаракат ва қулайликни мақсадга мувофиқлиги прин- ципи. Нима учун котлет пичоқ билан кесилмайди? Чун- ки у юмшоқ. Нима учун автобусга музқаймоқ билан чиқилмайди? Негаки бошқа одамларнинг кийимига те- гиб ифлос қилиши мумкин. Нима учун метрода, бинода эшикни ушлаб туриш мумкин эмас? Негаки бу бошқа одамларга ноқулайлик яратади. Ўзи учун қулай бўлган ва хоҳлаган нарсаси ҳақида ўйлаб, бошқаларнинг қулайлигини ёддан чиқариш мумкин эмас.
Муомаланинг гўзаллиги, эстетик мафтункорлиги принципи. Бу принципнинг мантиқи соддагина: «Бу беадаблик, негаки бу яхши эмас!». Чой ёки шўрвани хўриллатиб ичиш, ҳамманинг кўз олдида тишини ков- лаш, оғзи тўла овқат билан гапириш, сақич чайнаё- тиб ёки оғзида сигарет билан танишиш, пала-партиш кийиниб жамоатчилик тадбирларига келиш кабилар одобдан эмас. Бу бошқаларнинг эстетик хисларини ҳақорат қилади, демак, уларга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Этикет меъёрларини қабул қилиш – бу ўзини иж- тимоий гуруҳ ёки жамиятнинг умуман аъзоси деб тан олиш, шунингдек ахлоқ қоидаларига риоя қилишдир. Шунинг учун касби, ижтимоий мақоми, миллати, дини кабилардан қатъи назар умумэътироф этилган эти- кет қоидалари, ахлоқ меъёрларини ўрганиши ва амал қилиши, касб фаолиятида, ижтимоий ва шахсий ҳаётида уларнинг аҳамиятини тушуниши лозим.
Этикет турлари
Этикет тор маънода маданий, ижтимоий, касбий ва бошқа хусусиятларга кўра турли кўринишларга эга бўлади. Этикетнинг бир неча турлари фарқланади, қуйидагилар улардан асосийлари ҳисобланади.

Download 64,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish