Этикетнинг қисқача тарихи
Этикетнинг классик тизими Англия, Италия ва Францияда шаклланганли- ги таъкидланади. Франция қироли Людовик XIV (1715 й.) саройидаги қабул чоғида меҳ- монларга ўзини қандай тутиши кераклиги баён қилинган карточкалар, яъни этикеткалар тарқатилган. Аслида Европа мамлакатларида этикетни вужудга ке- лиши ва ривожи унинг меъёр ва қоидаларини тарғиб қилган насроний динини тарқалиши билан боғлиқ бўлган. Мисол учун «Клерикалис интизоми» номли биринчи машҳур трактат испан руҳонийси Педро Аль- фонсо томонидан ёзилган. 1204 йилда чоп этилган бу китоб руҳонийлар учун мўлжалланган эди. Аста-секин этикетни қўллаш соҳаси кенгайди, у нафақат диндор- лар, балки дипломатик вакиллар, тож кийган киборлар, дворянлар, савдогарлар, олимлар ва талабалар ўрта- сида кенг тарқалди. Аммо «этикет» тушунчасининг ўзи маълум одам- лар ахлоқи қоидалари тўплами сифатида анча илгари пайдо бўлган эди. Жаҳон цивилизациясининг умум- эътироф этилган Қадимги Юнонистон, Қадимги Рим, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Марказий Осиёдаги икки дарё оралиғида мавжуд бўлган қадимги давлат- ларда (Сўғдиёна, Қадимги Хоразм, Кушон ва Бақтрия давлатлари) даврларга хос бўлган этикет ва ахлоқ меъёрлари ишлаб чиқилган. Шарқнинг буюк олим- лари ва мутафаккирлари Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Аҳмад ал-Фарғоний, Ҳаким ат-Термизий, Муҳаммад ал-Беруний ва бошқа ҳамюртларимиз,1 жаҳон фани ва маданиятига бебаҳо ҳисса қўшдилар, этика, ахлоқий қоидалар, жамиятдаги хулқий муносабат масалаларига бағишлаб кўплаб асар- лар яратдилар. Шу ўринда профессор И.В.Южиннинг «Европани этикет ватани дейиши қийин», – деган гапи ҳақиқатга яқинроқ.
Этикет асослари
Саломлашиш, хайрлашиш, ёрдам учун миннатдорчилик билдириш, беминнат хизмат кўрсатиш, хайрли тун, унумли кун, хайрли тонг, саломатлик тилаш кабиларни назарда тутадиган эътиборлилик, оддий хушмуомалалик – булар- нинг барчаси этикет асослари ҳисобланади.
Мансаби ва ижтимоий аҳволига қарамай барча ҳамкасбларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, очиқча саломлашиш ва мулоқотда бўлиш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш, аёлларга одоб билан муносабатда бўлиб ҳурмат кўрсатиш этикетнинг зарурий хусусият- лари ҳисобланади.
Маданиятли мулоқот олами бу турдаги қоидаларни нафақат тартибга келтириб тизимлаштирди, балки улар учун фойдали, мақсадга мувофиқ онгли изоҳ топди, шу билан уларни амалга ошириш даражаси ва имкониятини белгилаб берди.
Бу асословларни жамлаб таъкидлаш жоизки, замона- вий этикет, биринчидан, дипломатик ва расмий мулоқот жараёнида одамларни ўзаро бир-бирини тушунишга им- кон беради; иккинчидан, унинг мақсадга мувофиқлиги ва амалийлигини таъминлайди; учинчидан, мулоқот субъектларининг ўзаро ҳурматини намоён бўлишига ишончли кафолат ҳисобланади; тўртинчидан, расмий шерикларнинг ижобий имижини шакллантиришга хиз- мат қилади. Этикетда аниқлик ва хушмуомалалик катта аҳа- миятга эга, уларни ҳамкасбларга, умуман атрофда- гиларга қўллаш зарурати, бу мулоқотда чегарани ҳис қилиш қобилияти, одамлар билан мулоқот чоғида сал- бий ҳиссиётлар ва одатларини бошқара олиш кабиларни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |