Қабуллардан кетиш Қабуллардан ҳамма меҳмон бирданига кетмаслиги, аста-секин тарқалиши ло- зим. Меҳмонлар таклифномада кўрса- тилган қабул маросими вақти тугаши билан маросим эгалари билан хайрлашиб кетиши зарур. Қабул маросимидан кетиш аксинча бўлади, яъни дастлаб катталар, сўнгра кичиклар кетади. Бир идо- ра вакиллари қабул маросимига худди юқорида кўрсатилгандек тартибда келади ва кетади. Қабул маросимида ушланиб қолиш мумкин эмас, не- гаки уни чўзилиб кетиши маросим эгаларига оғир бо- тади. Келиш-кетишда ҳамма билан қўл бериб сўрашиш шарт эмас. Фақат тадбир эгалари билангина қўл бериб кўришиш ва хайрлашиш мумкин, бошқаларга енгил таъ- зим қилиш етарли. Асосий меҳмон кетгачгина, бошқа меҳмонлар тарқалади. Уни тадбир эгаси, агар у турмуш ўртоғи билан бўлса тадбир бекаси ҳам бирга кузатади.
Стол атрофида ўтирганда ахлоқ қоидалари (стол атрофида ўтириш этикети)
Бу бўлим дипломатик ва умуман этикетнинг энг му- раккаби ҳисобланади, негаки айрим қоидалар нафақат турли қитъаларда, балки бир қитъадаги мамлакатларда ҳам фарқланади. Шу билан бирга стол атрофида ўтириш этикети, бошқача айтганда қабул маросимларида овқатланиш маданияти умуман ўхшаш бўлади. Нафақат дипломатлар, балки у ёки бу даражада чет мамлакатлар билан алоқаси бўлган кишилар ва барчамиз учун уларни билиш ва уларга амал қилиш лозим. Стол атрофига тадбир эгаси ва бекаси, аёллар ўтиргандан кейин эркаклар ўтиради. Стол атрофидан тадбир бекаси ва барча аёллар тургандан кейингина бошқаларга туриш мумкин бўлади. Эркаклар аёлларга с тулни бироз суриб ўтиришларига ёрдам беради, аёл ту- риши билан у худди шундай ҳаракатни такрорлайди (та- ниш бўлиши-бўлмаслигидан қатъи назар аёлга, айниқса ўнг қўлда ўтирган аёлга эътибор қаратиш лозим). Стол ёнидаги стулга шундай ўтириш керакки, бунда ейиш ва ичиш қулай бўлсин, унга яқин ўтириб олманг, лекин овқатланаётганда жуда эгилиб қолмаслик учун ундан узоқлашиб ҳам кетманг. Ошхона анжомлари устига қўйиб қўйилган қўлсочиқ тизза устига қўйилади. Овқатлангандан кейин уни тах- ламасдан столга ташланади. Меҳмонларни сийлаш бош меҳмон ва унинг рафиқасидан бошланади, энг охирида мезбон ва унинг аёлига хизмат кўрсатилади. Официант тадбир бека- сига овқат олиб келгандан кейингина, унинг «ёқимли иштаҳа!» сўзлари билан таомланиш бошланади. Ҳар бир киши ўнг ва чапида ўтирганларга ҳам худди шу тилакни тилаши лозим. Ҳеч кимга билдирмасдан олдингизга қўйилган сер- вис идишларга қараб қандай овқатлар ейишингизни ва ичимликлар ичишингизни билиб олишингиз мумкин. Газакни танлагандан кейин, умумий ликоп чап қўл билан олинади, ўнг қўл билан эса ундаги емакларни қанча керак бўлса, шунчасини ўз ликопчасига солинади. бир газакни еб бўлгандан кейин, бошқаси олинади. Емакни ўзига солишдан аввал, ёнидагиларга таклиф этилади. Умумий вазадаги нондан фақат қўл билан оли- нади ва ўзининг ликопчасига солинади, ейиш олдидан ундан ушатиб олинади. Вилкани чап қўлда, пичоқ ўнг қўлда ушланади, улар- ни сиқиб ушлаб олинмайди, фақат панжалар ёрдами- да ишланади (бирор анжомдан фойдаланиш пайтида қийинчилик туғилса, тадбир эгаси ва бекаси ёки бошқа меҳмонлар ундан қандай фойдаланаётганини кўриб, ўрганиб олиш мумкин). Қуйидагилар мумкин эмас:
– стол атрофига меҳмонларни ўтқазишни чўзиб юбо- риш;
– ўз камтарлиги ёки иккиланишини намойиш қилиш;
– нутқ ва қадаҳ сўзи сўзланаётганда ейиш, ичиш, гап- лашиш;
– ёнингиздаги билан гаплашаётганда, бошқага орқа ўгирмаслик;
– ёнидаги орқали гаплашиш; – хат ёки қандайдир ҳужжатни ўқиш; – юзи, лабларини қўл сочиққа артиш (шиша идиши- да ёғли из қолдирмаслик учун вино, сув ичишда қўл сочиқни лабларга бироз теккизилади, холос);
– тирсакларни столга қўйиш (унга фақат қўл кафт- лари қўйилади);
– ликопча устига эгилиб олиш ва стул суянчиғига ястаниб олиш;
– ликопчага бирданига бир неча хил емак уйиш;
– яқинда хизматчилар турган бўлса, ёнида ўтирган одамдан бирор нарсани узатиб юборишни сўраш;
– оғзида овқат билан гапириш, бокал ёки стакандаги ичимликни бирданига кўтариб ичиш;
– пичоқ билан овқат ейиш ёки вилка билан ейилади- ган овқатга қошиқ ишлатиш;
– бесўнақайлик туфайли полга тушириб юборилган вилка, пичоқ ва бошқа анжомларни эгилиб олиш (офи- циантдан бошқа анжом сўраш мумкин);
– ликопчага данак туфлаш (данакни оғиздан вилкада олиш, сўнгра ликопчага қўйиш лозим; мева данакла- рини оғизда билинмайдиган қилиб қошиққа тушириш лозим);
– столга қўйилган овқатларни танқид қилиш ва тай- ёрланган овқатлар юзасидан қандайдир танбеҳ бериш;
– агар овқат сизга ёқмаётган бўлса ёки бирор са- баб, хусусан соғлиғингизга кўра сиз уни ея олмаётган бўлсангиз ёнингизда ўтирганга бунинг сабабини ту- шунтириш;
– спиртли ичимликларни «машинада келдим», «мен- га мумкин эмас» сингари сўзлар билан рад қилиш ва уни тўла тушунтиришга интилиш (яхшиси ўз бокалингизни кўтаринг лабларингизга тегизиб қайтариб қўйинг).
Стол атрофида ва умуман қабул маросимларида чекилмайди, агар сигарет таклиф этилса («нонушта», «тушлик» сингари кичикроқ маросимларида), бу чекиш мумкинлигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |