Мавзу 7: Дипломатик кабуллардаги (зиёфатлар) меъёр ва қоидалари
Жойларга ўтқазиш
Стол атрофига ўтқазиш – расмий нонушта, тушлик, кечки овқатни зиёфатларидагина ташкил қилинади.
Стол атрофига ўтказишда мансаб даражаси ҳисобга олинади, баъзан ёш даражасига ҳам қаралади, лекин асосан меҳмоннинг хизмат ва ижтимоий мавқеига қаралади. «Нонушта», «тушлик», «кечки овқат» туридаги қабул маросимларида меҳмонлар турли шаклдаги столлар атрофига қатъий белгиланган тартибда ўтқазилади. Стол атрофидаги жойлар ўнг қўл қоидасига асосан фахрлироқ ҳисобланади, бу маросим эгасининг чап қўли томонидагига қараганда ўнг қўл томонидаги жой- лар фахрлироқ жой эканлигини англатади. Агар маросимда аёллар ҳам бўлса, маросим бекаси- нинг ўнг томонидаги, фақат эркаклар бўлса, маросим эгасининг ўнг томонидаги жой стол ёнидаги энг фахрли жой ҳисобланади. Улардан узоқлашган сайин камроқ фахрли бўлаверади. Протоколда жойларни белгилашнинг қуйидаги усу- ли қўлланади: қаттиқ тўртбурчак қоғозлардан карточка- лар тайёрланиб, уларга қабул маросими иштирокчилари фамилиялари ёзиб қўйилади. Меҳмонлар йиғиладиган хонада ёки бевосита унга кириш жойидаги кичикроқ столдаги ўтириш режаси билан танишиш меҳмонларга тавсия қилинади. Агар қийинчилик туғилса официантга метрдотелга мурожаат қилинади, улар меҳмонга ўзи учун ажратилган жойни кўрсатиб ва унга кузатиб қўйиши керак. Меҳмонлар фамилиялари кўрсатилган карточкага қараб стол атро- фидаги ўз жойини топади, стул суянчиғини қўли билан ушлаб туради ва маросим эгалари таклифи билан стул- ларга ўтиради. Стол атрофига ўтқазиладиган қабул маросимла- рига бошқа одамни юбориш мумкин эмас, негаки меҳмонларни ўтқазиш тартиби уларнинг мавқеи ва мақомига қараб белгиланади.
Таомнома. Замонавий халқаро протокол амалиётида расмий қабул маросимларини соддароқ ўтказишга, улар- да ортиқча дабдабабозликка йўл қўймасликка, спиртли ичимликларни чеклаш ёки улардан бутунлай воз кечиш, ортиқча қимматбаҳо ва экзотик овқатларни қўймасликка интилиш бўлаётгани сезиляпти. Меҳмонларнинг диди, миллий, диний анъаналари ҳисобга олиняпти. Энг авва- ло чўчқа ёки мол гўштини емайдиганлар ҳақида ўйлаш керак. Гўшт емайдиганларга гўштсиз овқат берилса хур- санд бўлишади. Меҳмон мамлакати тилига таржима қилинган таомнома столга қўйилади. Қабул маросимларида меҳмонларга официантлар хизмат қилади. Меҳмонлар йиғилгунига қадар улар- га оперативлар (ароқ, виски, жин, кампари) ва бошқа спиртли ичимликлар таклиф қилинади. Пиво, салқин ичимликлар ва шарбатлар тарқатилиши ҳам мумкин (негаки спиртли ичимлик ичмайдиган меҳмонлар ҳам бўлади). Тушликда дастлаб газаклар (балиқ, икра, мой, янги сабзавотлар, сўнгра гўшт газаклар) тарқатилади. Газак- лардан кейин биринчи ва иккинчи иссиқ овқатлар бе- рилади, сўнгида мевалар, чой, кофе таклиф қилинади. Спиртли ичимликларда газакка ароқ, суюқ овқатга (камдан-кам) херес ёки мадера, иссиқ овқатга вино (гўштга – қизили, балиққа – оқи), десертга шампан ви- носи берилади. Кичикроқ қабул маросимларида кофе, чой алоҳида зал ёки бошқа столларда тақдим этилади. Қабул маросимида таомномага миллий таомларни қўшишга эътибор бериш керак, аммо бунда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Негаки, бир ҳолатда яхши кутиб олинган нарса бошқасида эътироз уйғотиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |