Протоколни қўлланиш соҳалари.
янги давлат тан олинаётганда,
дипломатик муносабатлар ўрнатилаётганда,
дипломатик ваколатхоналар бошлиғи тайинланаётганда,
ишонч ёрлиғи тақдим этилаётганда
суҳбат, музокаралар олиб борилаётганда,
шартномалар ва келишувлар имзо- ланаётганда,
учрашувлар ташкил қилинганда,
расмий делегациялар кузатилаётганда,
халқаро кенгаш, конференциялар йиғилганда,
дипломатик ёзишмалар олиб борилганда,
дипломатик корпус билан вакиллик ишла- ри юритилганда,
турли байрам ва мотам воқеаларига муносабат билдирилганда,
байроқ, мадҳия, герб каби давлат рамзларига муносабатда дипломатик протокол меъёрларига аниқ риоя этиш зарур.
БМТ ва унинг махсус бўлинмалари, шунинг- дек ҳудудий (ШҲТ, МДҲ, ЕИ, АСЕАН ва бошқа) бўлинмалардан иборат халқаро ташкилотларда қабул қилинган протокол қуйидаги меъёр ва қоидалари асосини ташкил қилади:
ташкилотларга янги давлатни аъзо сифати- да қабул қилинишини расмийлаштириш,
аъзо бўлган мамлакатлар давлат байроғини кўтариш,
делегация ва меҳмонларни кутиш,
йиғилиш пайтида мамлакатлар делегацияларини жойлаштириш,
доимий ваколатли аъзо мамлакатлар ходимлари ва шахсларнинг дахлсизлиги ва мақоматини таъминлаш кабилардан иборат бўлади.
XVII аср бошларида протокол «бир мавқедаги шахслар орасидаги алоқа қоғозларини тартиблаш учун фойдаланиладиган қоидалар мажмуи»ни англатган.
Мавзу 2: Дипломатик протоколнинг асосий категориялари ва принциплари
Протокол тарихий тоифа сифатида.
Протокол қоидалари ҳақиқий урф- одат сифатида мулоқотда турли таомил- ларга ва расм-русумларга қатъий амал қилиш натижаси сифатида энг содда давлатчилик шакл- лари ташкил бўлган пайтда шаклланди. Давлатларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ўртасида кўп даражали алоқаларни ривожланиши билан прото- кол меъёрларини ўз ичига олувчи давлатлараро мулоқот меъёрлари шакллана бошлади. Масалан, Қадимги Миср ва Қадимги Шарқнинг бошқа давлатлари, Қадимги Рим элчилар жўнатганлар ва қабул қилганлар, ўзаро музока- ралар олиб борганлар, ўз чегараларини белгилаганлар, уруш эълон қилганлар ва вақтинчалик сулҳ тузганлар, асирлар алмашганлар. Бу барча ишлар маълум ва энг муҳими, икки томонга маъқул бўлган қоидалар ва тао- миллар асосида тантанали вазиятда амалга оширилган. Ҳар бир тарихий босқичнинг ўз дипломатик про- токоли ва маросими бўлган, уларда нафақат мамлакат- нинг анъаналари ва урф-одатлари, балки шу халқнинг ва унинг ҳукмдорининг маданият даражаси ҳам акс этган. Тарихий манбалар Марказий Осиё ҳудудида вужудга келган давлатларда дипломатик фаолият анчайин фаол бўлганлигидан дарак беради. Айниқса Амир Темур- нинг давлатида дипломатия юксак даража ва такомил- га эришди. Унинг даврида элчиларни қабул қилиш ва уларни ҳукмдор билан учрашувини ташкил қилиш би- лан шуғулланувчи махсус хизмат бўлган, шу муносабат билан махсус мирзо (маросимлар бошлиғи) мансаби ташкил этилган. Саройда хорижий элчиларни қабул қилиш махсус протокол ва маросимга кўра ташкил қилинган, унда давлатнинг қудрати, мустаҳкамлиги ва улуғворлиги, халқ ва ҳукмдорнинг маданият даражаси ва меҳмондўстлиги намойиш этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |