Мавзулар туплами


Ишчи ташрифлар ва уларни тайёрлаш



Download 64,45 Kb.
bet9/26
Sana23.02.2022
Hajmi64,45 Kb.
#137331
TuriДиплом
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
Мавзулар туплами

Ишчи ташрифлар ва уларни тайёрлаш
Икки томонлама расмий ҳамкорлик ўрнатиш ва уни давом эттириш мақсадида хорижий делегациялар вакилларини қабул қилиш ва чет мамлакатларга ташриф буюриш давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жамоатчилик, илмий, ижодий ташкилотлар, маданият ва спорт муассасалари амалиётига чуқур кириб борди. Бундай сафар ва ўзаро вакил алмашинувлар «расмий ташриф» деб юритилади. Хорижий меҳмонлар ташрифи ва уларни қабул қилиш меҳмондўстлик, халқаро хушмуомалалик ва умумэътироф этилган протокол ва этикет қоидалари, шунингдек тарихий, милий анъаналар, давлат ва халқларнинг хусусиятлари кабиларга оғишмай амал қилиш асосига қурилади. Буларнинг барчаси расмий ташрифларга ҳам тўла маънода тегишли, фақат расмий ташрифни амалга ошириш давлат ва расмий ташрифлар чоғида зарур бўлган протокол ва маросим тадбирлари кўзда тутилмаслиги билан фарқланади. Ўзаро фойдали ҳамкорликни ўрнатиш, давом эттириш ва ривожланти- риш, ўзаро алоқа масалаларини самарали ҳал қилиш имконини берувчи шароит яратиш кабиларга асосий эътибор берилади.
Ишчанлик ташрифини ҳам ҳисобга олганда, ҳар қандай ташрифларни тай- ёрлаш ва амалга оширишда унинг таш- килий, протокол, ахборот ва бошқа хусусиятлари билан боғлиқ бир қатор масалаларни ҳал қилиш зарур бўлади. Ҳар бир давлат муассасаси, ташкилоти, компания ва фирмаларида хорижий делегацияни қабул қилиш таж- рибаси бўлса ҳам, шунга қарамай амалиётда деярли барча ишчанлик ташрифларида қўлланиладиган маъ- лум қоидалар ишлаб чиқилган. Энг аввало ташрифнинг мақсадга мувофиқлиги, мақсад ва вазифалари (раҳбарият розилиги), шунингдек ўзаро маъқул бўлган муддатлари ва моддий-молиявий шартлари билан боғлиқ масалалар ҳал қилиниши за- рур. Бу ҳар иккала жиддий масалалар бўйича розиликни ёзма равишда расмийлаштириб қўйиш керак. Хорижий делегацияни қабул қилувчи ташкилот (кор- хона, муассаса) хорижий фуқароларга нисбатан белги- ланган ҳуқуқий меъёрларни аниқ бажарилишини таъ- минлаши лозим. У шунингдек хорижий меҳмонларни Ўзбекистон Республикасида бўлаётганлигига тегишли ҳуқуқи, юртимизда бўладиган жойлари ва ташриф муд- дати тамом бўлиши билан мамлакатдан чиқиб кетишга тегишли бўлган ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаш- тирилишига масъул. Қабул қилаётган томоннинг таклифи хорижий ше- рикнинг мамлакатга келиш учун виза олишига асос бўлади. Бир қатор ҳолатларда давлатлараро икки то- монлама келишув асосида мамлакатга визасиз келиш назарда тутилади. Ташрифни режалаштириш Ташрифга аниқ ва ўз вақтида тайёр- ланиш учун раҳбарият томонидан тасдиқланадиган иш режасини тузиб олиш мақсадга мувофиқ, унга ташрифнинг моддий-мо- лиявий шартлари ҳақидаги раҳбарият кўрсатмасининг тайёргарлик лойиҳасини тайёрлаш, ташриф давомида тасдиқланиши кўзда тутилган (маълум пайтда улар ТИВ экспертизасидан ўтиши лозим) ҳужжатлар, суҳбат ва музокаралар учун материаллар (эслатмалар) ишлаб чиқиш, музокара иштирокчилари, делегацияни кутиб олувчи ва ҳамроҳлик қилувчи шахслар, протокол ва ма- даний-танишув тадбирлари иштирокчилари рўйхатини аниқлаш сингари тадбирларни (санаси ва ижрочилари кўрсатилади) киритиш мумкин.

Download 64,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish