Сарф- харажатлар Сарф-харажатлар меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, транспорт хизмати, таржи- монлар, буфет хизмати (суҳбат ва музока- ра пайтида), маданий-танишув тадбирлари, VIP заллар- дан фойдаланиш, босмахона, девонхона ашёларидан фойдаланиш, шунингдек ёдгорлик совғалари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Делегацияни қабул қилиш ва унга хизмат кўрсатиш тартибини белгилашда ҳар бир ташкилот тегишли ҳужжатлар ва меъёрларга таянади. Ташриф дастури Ташриф дастурини тузиш унга тайёргарлик соҳасида алоҳида ўрин эгаллайди. Дастур келаётган делегация ёки меҳмоннинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда ёзма равишда келишиб олиниши лозим.
Ташриф дастури ўз хусусиятларидан қатъи на- зар меҳмонларни кутиб олиш, суҳбат ва музокаралар, ҳужжатларни имзолаш, меҳмонлар шарафига прото- кол тадбири (қабул), эсдалик совғалари алмашиш ва кузатиш сингари тадбирларни ўз ичига олади. Булар- дан ташқари ҳар бир алоҳида ҳолатда дастурга турли диққатга сазовор жойларга бориш, шунингдек маданий- танишув ва ахборот тадбирлари (интервью, матбуот- конференцияси) ҳам киритилиши мумкин. Дастурни меҳмоннинг давлат тилида (меҳмонлар учун) босмахона усулида чоп этилган расмий ва ишчи (иштирокчилар ва масъулларни батафсил кўрсатиб қабул қилаётган томонга) иккита вариантда тайёрлаш мақсадга мувофиқ. Агар асосий меҳмон турмуш ўртоғи билан келса, унинг учун алоҳида дастур тузилади, унда, қоидага кўра, тарихий, маданий, ижтимоий муассасалар билан таништириш кўзда тутилади. Бунда меҳмоннинг мутахассислиги ёки касбий фаолияти ҳисобга олинади.
Ташрифнинг протокол таъминоти режа- Протокол таъминоти сида кутиб олиш ва кузатиш (аэропортда, вокзалда) тартиби (даражаси), офисга ке- лиш ва кутиб олиш, саломлашиш, делегацияни таниш- тириш, протокол суҳбатини ўтказиш, музокаралар ўтказиш, ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш, совғалар алмашиш (шахсан ёки протокол хизмати орқали), меҳмонлар шарафига протокол (қабул) тадбирларини ўтказиш ва ташриф чоғида вужудга келган бошқа маса- лаларни ҳал қилиш каби масалаларни назарда тутиш зарур. Делегация бошлиғи ёки алоҳида аъзоси ўз мамла- кати элчихонаси ёки ваколатхонаси билан боғланиб, ташриф ҳақидаги фикрларини изҳор қилиши мумкин, шунинг учун меҳмон мамлакатининг дипломатик ва- колатхонаси алоқа телефони бўлиши лозим (агар мам- лакатда шу нарса бўлса). Ишчанлик ташрифни ташкил этиш ва ўтказишда ваколатхонанинг ўзи ёки унинг ходи- мини иштирок этиши масаласи ҳар бир ҳолатда (одатда ТИВ орқали) алоҳида ҳал қилинади. Ташрифнинг ахборот таъминоти (энг аввало бунга қабул қилувчи томон эҳтиёж сезса) ташкилот, компания, фирма ва бошқалар, бўлажак музокаралар, матбуот кон- ференцияси, интервью, фото-видео ва кинога суратга олиш ҳақида ОАВга пресс-релиз тайёрлашни ўз ичига олади.
Совғалар ва эсдалик ёдгорликлари Совға халқаро хушмуомалаликни изҳор этишнинг ажралмас белгилари- дан бири ҳисобланади. Ҳар бир мамла- кат совғаларга нисбатан ўзига хос хусусияти, урф- одатлари, эътиқодлари, ҳатто ирим-сримлари бор. Дипломатияда, умуман халқаро муносабатларда совға масаласи халқаро хушмуомалаликнинг муҳим жиҳати бўлиш билан бирга маълум вазиятларда сиёсий аҳа- миятга эга бўлиши мумкин. Шу маънода, бир ҳолатда миннатдорчилик билан қабул қилинган нарса, бошқа пайтда эса тўқнашувларга сабаб бўлади. Делегациялар ва ишчанлик ҳамкорлигини қабул қилишда, ишчанлик хусусиятига эга бўлган бошқа тадбирларни ўтказишда бу масала ҳамкорлар, мижозлар, жамоатчилик кўз ол- дида ташкилот, компания имижини шакллантирувчи муҳим жиҳатлардан бири бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |