Мавзулар туплами


Протокол ҳуқуқий категория сифатида



Download 64,45 Kb.
bet3/26
Sana23.02.2022
Hajmi64,45 Kb.
#137331
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Мавзулар туплами

Протокол ҳуқуқий категория сифатида
Замонавий протокол меъёрлари бутун дунёда тан олинган қоидалар ва тао- милларга асосланади, бу халқаро ҳуқуқий аҳамиятга эга. Умуман, дипломатик фаолият- нинг бирорта соҳаси дипломатик протокол ва маросим сингари турли қарама-қарши фикрларга ва доимий тор- тишувларга сабаб бўлган эмас. Шунинг учун диплома- тик протокол ва маросимлар қоидалари ҳамда меъёрла- рини тизимлаштириш ва мослаштириш, уларга ҳуқуқий мақом бериш зарурати барча даврларда мавжуд бўлган. 1815 йилдаги Вена конгресси ва Муқаддас итти- фоқнинг 1818 йилдаги Аахен конгресси шу мақсадларга, хусусан дипломатик ваколатхоналарнинг бошлиқлари (яъни элчилик ҳуқуқи бўйича) орасида етакчини белги- лашга бағишланди. Бу конгрессларда қабул қилинган ҳужжатлар, албатта, ҳали такомилдан йироқ эди, аммо ўз даври учун муҳим сиёсий ҳужжат бўлиб қолди ва деярли 150 йил халқаро муносабатлар меъёрлари ва қоидалари, шунингдек протокол ва маросим масалала- рини тартибга солиб келди. ХХ аср иккинчи ярмида дунё харитасида кўплаб янги давлатларни пайдо бўлиши ва дипломатик вако- латхоналар тизимини ривожланиши халқаро муноса- батлар қоидалари ва меъёрларини, шунингдек протокол соҳасини кодлаштириш бўйича янги ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳақидаги масалани кун тартибига қўйди. Бу соҳада дастлаб Миллатлар лигаси, сўнгра БМТ ва унга аъзо давлатлар кўплаб йиллар давомида тайёрлан- ган 1961 йилдаги дипломатик муносабатлар Вена кон- венцияси, шунингдек 1963 йилдаги консуллик муноса- батлар ҳақидаги Вена конвенцияси катта аҳамиятга эга бўлди. Ҳозирги пайтда бу умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга 189 давлат қўшилди (Ўзбекистон Республикаси 1992 йили 2 мартда бу конвенцияларга расман қўшилди).
Протоколнинг асосий принциплари.
Халқаро хушмуомалалик принципи
Бу принцип энг қадимий ҳисоб- ланади ва хорижий давлат нимаики тажассум этса, ҳаммасига ҳурмат би- лан муносабатда бўлишни назарда тутади. Ҳамкор давлатда ҳукумат бошлиғини мансабга сайланиши, миллий байрамлар, давлатнинг биринчи раҳбарларидан бирортасининг вафоти, шунингдек одам- лар қурбон бўлишига олиб келган табиий ва техноген фожиалар каби у ерда рўй берган воқеалар муносабати билан давлат раҳбарига телеграмма юбориш хушму- омалалик ва ҳурмат кўринишининг кўпроқ учрайди- ган шакли ҳисобланади. Давлат раҳбарларини телефон орқали табриклаш, таклиф қилиш, таъзия билдириш, ўзаро манфаатдор бўлган турли масалаларни муҳокама қилиш ҳозирги пайтда кенг тарқалган мулоқот саналади. Турли ташрифлар билан мамлакатга келган делега- цияни транспорт воситалари билан таъминлаш, меҳмон- хоналарга жойлаштириш, овқатлантириш ва ўзаро ке- лишувга асосан кутиб олиш, кузатиш ҳамда ташриф доирасида бошқа протокол тадбирларини ўтказиш ка- биларда халқаро хушмуомалалик принциплари намоён бўлади. Халқаро хушмуомалалик принциплари давлатнинг герб, мадҳия ва байроқ каби рамзларига нисбатан ҳур- матни талаб қилади, бу улардан умумэътироф этилган протокол меъёрлари ва анъаналарига кўра қатъий бел- гиланган ҳолатлардагина қонунчиликда кўрсатилган шаклда фойдаланишни назарда тутади. Давлат рамз- ларига нисбатан халқаро хушмуомалалик ва ҳурмат қоидаларини атайлаб бузиш давлат мустақиллигига нис- батан ҳурматсизлик, унинг иззати ва қадр-қимматини камситиш ва ҳақорат қилиш сифатида қаралади. Таъкидлаш жоизки, халқаро хушмуомалалик қисқа кўринишда бўлса ҳам ҳамма жойда, ҳатто урушаётган мамлакатлар ўртасида ҳам кўринади.

Download 64,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish