Қабулларни (зиёфатларни) ташкил қилиш ва ўтказиш
Ҳар қандай қабулларни ўтказишнинг кўплаб таш- килий ва протокол хусусиятига эга бўлган масалалари бўлади. Энг аввало, қабуллар кимнинг номидан ва нима сабабдан ўтказилаётганлиги келишиб олинади. Шун- га боғлиқ равишда уларнинг хусусияти, ўтказиш жойи ва вақти, шунингдек иштирокчилар таркиби белгилаб олинади. Таклиф қилинаётганлар рўйхатини тузиш қабул маросимини тайёрлашнинг муҳим элементи ҳисобланади. Энг аввало, қабул маросимига таклиф қилинаётганларнинг умумий миқдори аниқланади, бу қабул маросими хусусияти, фойдаланадиган хона ҳажми, иштирокчилар даражаси ва таркиби сингари бир қатор протокол-ташкилий, шунингдек молиявий характердаги омилларга мос келиши керак. Ортиқча кўп меҳмон уларга хизмат қилишгагина эмас, балки таклиф қилинганлар ва ташкилотчиларнинг ўзаро мулоқот қилишига ҳам ҳалақит беради. Қабул маросими агар аввалдан яхшилаб режалаштирилса, кўнгилдагидек ўтади, режада ташкилий жиҳатлардан ташқари, тадбир эгалари меҳмонларни қаерда кутиб олишлари, уларни залга ким кузатиб бориши – барчаси икир-чикиригача ўйлаб қўйилади. Қабулларга таклиф қилиш Қабулларга меҳмонлар ёзма шаклда таклиф қилинади. Таклифномалар бос- махонада тайёрланади, таклиф қили- наётганнинг фамилияси қўлда ёзиб қўйилади. Так- лифномада қабулнинг тури, куни, соати ва ўтказишилиш жойи ёзиб қўйилади. Ишчанлик қабул маросимига так- лифнома таклиф қилинаётган мансабига эмас, унинг шахсига юборилади. Агар қабул маросими мамлакатга юксак мартабали меҳмонни келиши, юбилей санаси, миллий байрам каби муносабатлар билан ўтказилаётган бўлса, таклифнома босмахона усулида махсус бланкаларда тайёрланади (1-2 расм). Меҳмонларни жойларга ўтқазишни кўзда тутиладиган қабулларни ташкил этишда меҳмон так- лифни қабул қила олиши имкони борми ёки йўқлигини аниқлаш лозим. Бу ҳолатда таклифноманинг пастки ўнг бурчагида RSVР (responder, silvousplait – жавоб бери- шингиз сўралади) қисқартмаси қўйилади. Жавоб бериш илтимос қилинган таклифномага ёзма ижобий ёки рад жавобини бериш лозим. Жавоб таклифни олганнинг номидан учинчи шахсда, имзосиз ёзилади. Қабулларга таклифномалар намуналари 1-расм. 2-расм. Таклифнома қабул маросимигача бир ҳафта олдин юборилади. Бу меҳмонларга тадбирга келиш учун ўз вақтини режалаштириб олиш имконини беради. Таклифномалар чопар ёки курьер, баъзан почта орқали юборилади. Таклифнома қандай тилда тузи- лишидан қатъи назар унга ким, қандай сабабга кўра, қаерда, қачон, қандай кийимда, таклифномага жавоб бериш керакми кабилар аниқ ёзиб қўйилиши лозим. Чизиб танланмаган RSVР ҳарфлари бор таклифномага дарҳол жавоб бериш керак бўлади. Жавобни кечикти- риш ёки умуман жавоб бермаслик менсимаслик белгиси ҳисобланади. Жавобни чўзмасдан, яхшиси мулойимлик билан рад жавобини берган маъқул. Таъкидлаш жоизки президент, бош вазир, ташқи иш- лар вазири сингари юксак мартабали бош меҳмонларни таклиф қилишда таклиф қилувчи томон уларнинг ва- киллари билан оғзаки аввалдан келишиб олинади ва уларнинг розилигини олгачгина таклифнома юборила- ди. Бу ҳолатда RSVР ҳарфлари ўчирилади ва уларнинг ўрнига «р.m.» (французча pour memoire – эслаб қолиш учун) ёки инглизча to remind сўзлари ёзиб қўйилади. Агар жавоб телефон орқали берилса ҳам хато бўлмайди. Қабулларга таклифнома юборилаётганда меҳмон- нинг исми ва мартабаси тўғри ёзилган бўлиши керак. Йўл қўйилган хатолар таклифномани қайтарилишига, шу билан муносабатларни бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Албатта таклифнома олувчи бева ёки уйлан- маган бўлса, унга «турмуш ўртоғингиз билан» деб ёз- маслик керак, акс ҳолда қуйидаги нохуш ҳолат юзага келиши мумкин. Собиқ СССРнинг Лондондаги элчи- хонаси оқшомги қабул маросимига машҳур одамларни, шу жумладан 1970 йилдан 1974 йилгача мамлакатнинг бош вазири бўлган Эдвард Хитни ҳам таклиф этиб ту- рарди. Меҳмонлар одатда турмуш ўртоқлари билан так- лиф қилинарди. Таклифномани тўлдираётган элчихона ходими Э.Хитга ҳам «турмуш ўртоғингиз билан» ёзувли таклифномани жўнатиб юборади, у ҳали уйланмаган эди. Бу бир неча маротаба такрорланди, шунда у ин- глизларга хос бўлган кесатиқ билан элчига хат ёзди: «Жаноби олийлари сиз доим мени қабул маросимларига турмуш ўртоғим билан бирга таклиф этасиз. Бунда би- рор маъно борми, деб ўйлайман?»
Do'stlaringiz bilan baham: |