Тантанали маросим - бу давлатнинг суверенитети, қадр-қиммати ва ўзига хослигини акс эттиришдир Ҳар бир давлатнинг замонавий расмий маросимида унинг суверенитети ва қадр-қиммати, тарихи ва ўзига хослиги, тарихий ўтмиши ва ҳозирги ҳолатини таъкидлаш истаги пайдо бўлади. Буларнинг барчаси хорижий елчининг борадиган мамлакат давлат раҳбарига ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида енг аниқ намоён бўлмоқда, аксарият мамлакатларда унинг асосий таркибий қисмлари бирлаштирилган. Ушбу маросимнинг анъаналари бугунги кунгача давлатимиз раҳбарининг ишонч ёрлиқларини топшираётган елчилар вакили бўлган мамлакатларга нисбатан тантанали маросим ва ҳурмат елементлари билан сақланиб қолган.
Мавзу 9: Этикет тушунчаси, тарихий асослари, турлари, умуминсоний қоидалари Протокол, этикет, маросим (церемониал): умумийлик ва фарқлари Кўпинча «протокол» тушунчасини «этикет» тушун- часи билан қориштириб юборишади. Протокол, дип- ломатик протокол ўзининг қатъий маъносида расмий тадбирлар, давлатлар ўртасидаги муносабатларга нис- батан қўлланади, протокол қисми сифатидаги этикет эса индивидуаллик хусусиятига эга бўлади. Протокол қоидаларига амал қилмаслик субъектларнинг (яъни давлатлар орасидаги) шундай муносабатларга таъсир қилиши мумкин, этикетга амал қилмаслик эса рўй бер- ган ҳолатга тўғридан-тўғри алоқаси бўлганларга таъсир қилади. Масалан, қабулда юксак хорижий меҳмон ша- рафига биринчи бўлиб нутқ сўзлаш – бу протокол, нутқ пайтида гапирмаслик ёки кавшанмаслик – бу этикет. Бошқача айтганда, агар протокол давлатлар ўртасидаги яхши сулукат ва ҳурмат кўриниши бўлса, этикет – бу дав- лат ва жамоат арбоблари, дипломатлар, бизнесменлар ва умуман одамлар ўртасидаги сулукат ва ҳурмат кўриниши ҳисобланади. Этикет қоидалари ва меъёрлари абадий эмас: алма- шаётган ҳар бир давр уларга ўз тузатишларини кирита- ди. Масалан, давлатлар пайдо бўлиши билан аста-секин давлатлараро (дипломатик) этикет пайдо бўлди. Унинг бошқача турлари ва кўринишлари ҳам мавжуд, умуман олганда этикет – бу умуминсоний маданиятнинг катта ва муҳим қисмидир ва ахлоқ маданияти, турмуш мадания- ти ва жамиятдаги мулоқот маданиятлари билан боғлиқ меъёрлар ва урф-одатларни ҳам ўз ичига олади (этикет ҳақида кейинги бўлимда батафсил сўзланади).
«Этикет» сўзи (фр. l’etiquette) «бошқа жамиятда ёки қандайдир ижтимоий ёки кас- бий гуруҳда ахлоқ қоидалари» маъносини англатади. Сўзнинг ўзаги юнончадан таржима қилганда урф-одат маъносини англатади. Ундан этика сўзи келиб чиққан, у одоб ва ахлоқ ҳақидаги фалсафий таълимот бўлиб қолди. Замонавий этикет жамиятда ўзини мулойим тутиш, инсонлар билан мулоқот чоғида турли хилдаги вазиятлар- да яхши муомала қилиш ва сулукатда бўлиш қоидалари тўпламидан иборат бўлади. Оддий ҳаётда этикет миллат маданиятининг умумий ҳолати акси дейиш мумкин.