Фарасман Хоразм мустақиллигини қўлга киритиб, уни мустаҳкамлай борди. Ўлканинг бошқа ҳудудларида ҳам маҳаллий халқларнинг Эрон аҳамонийларидан юртни озод қилиш борасидаги қатъий кураш ҳаракатлари авж олиб борди. Бироқ, афсуски, ўлкамиз халқларини бу даврда тарихнинг яна оғир синовлари кутмоқда эди.
Антик дунё тарихида македониялик Искандар Зулқарнайн (Александр, Македония подшоси Филипп II нинг ўғли) оламга довруқ таратган жаҳонгир ҳукмдорлардандир. Юнонистон, Кичик Осиё, Арабистон ҳудудларини қудратли ҳарбий куч билан эгаллаб, ўша жойларда ўз ҳукмронлигини ўрнатган Искандар мил. ав. 331йил октябрида Гавгамела ёнида (шимоли-шарқий Месопотамия) бўлган жангда Эрон қўшинларини енгади. Эрон подшоҳи Доро III Искандардан узил-кесил енгилиб, мамлакат шарқига, Бақтрияга қочади. У ерда эса Бақтрия сатрапи Бесс томонидан ўлдирилади. Тез орада Искандар қўшини ортиқча қаршиликсиз Бақтрия пойтахти - Бақтра (ҳозирги Балх) шаҳрини ҳамда Аорн, Драпсак сингари мустаҳкам қалъаларни эгаллайди. Кўп ўтмай Бесс қўлга олиниб, қатл этилади. Мил. ав. 328 йилда Хоразм шоҳи Фарасман бақтрадаги Искандар қароргоҳига ташриф буюради ва иттифоқчилик битими имзоланади. Шу боисдан Искандар Хоразмга юриш қилмайди. Мил. ав. 329 йилда Окс (Аму) дарёси соҳилига етиб келган Юнон қўшинлари дарёдан ўтиб Навтака (ҳозирги Қашқадарёнинг Кеш-Шаҳрисабз воҳаси)га кириб боради. Эндиги ҳаракат йўналиши Сўғдиёна пойтахти - Мароканда (Самарқанд)га қаратилади. Рим олими Курсий Руфнинг маълумот беришича, Искандар армияси Марокандани унча қийналмасдан ва кам талофат билан ишғол этган ва «шаҳарда ўзларининг гарнизонларини қолдириб, яқин атрофдаги қишлоқларни ёндириб ва вайрон этиб», сўнгра эса шимоли-шарққа қараб ҳаракатланганлар.
Бироқ Марокандадан сўнг юнон-македон қўшинларининг юришлари ниҳоятда қийин ва мураккаб кечди. Чунки улар эндиликда маҳаллий халқнинг қудратли қаршилигига дуч келди. Искандар босқинидан, унинг юртга солаётган қирғинию, зулм, асоратидан кўзи ғафлат уйқусидан очилган, эрк, озодлик қадрини ҳар нарсадан афзал билган она замин кишилари бир ёқадан бош чиқариб, ажнабий истилочиларга қарши ҳаракатга келади. Мил. ав. 329 йил кузида Сўғдиёнада бошланиб, Ўрта Осиё минтақасининг бошқа ҳудудларида кенг акс садо берган халқ қўзғолони юртимиз озодлиги тарихида чинакам янги саҳифа ёзган.
Искандар тажовузи ва зулмига қарши кўтарилган бу оммавий ҳаракатга суғд халқининг мард ўғлони
Do'stlaringiz bilan baham: |