Мавзу: Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари



Download 51,41 Kb.
bet5/5
Sana01.06.2022
Hajmi51,41 Kb.
#626218
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тарих. 2 мавзу

Окциарт, Хориен деган маҳаллий асилзодалар унинг томонига ўтади. Искандарнинг Окциартнинг гўзал қизи Рахшанак (Роксана)га уйланиши эса қариндошлик алоқаларининг кучайишига хизмат қилади. У халқ қаҳрамони Спитаменни қўлга тушириб, уни жисмонан йўқ қилишда ҳам маҳаллий зодагонлар хизматидан фойдаланади.
Спитаменнинг тез орада ўлдирилиб, унинг боши Юнон подшоҳига тортиқ қилинганлиги факти ҳам қўзғолончи кучлар ўртасида бирликнинг бўлмаганлиги аломатидир. Шунга қарамай ажнабий босқинчиларга қарши халқ ғалаёнлари 327 йил бошларига қадар давом этди. Гарчанд Спитамен бошчилигидаги кенг оммавий халқ ҳаракати охир-оқибатда мағлубиятга учраган бўлсада, у улуғ аждодларимизнинг мардлик жасоратини, элу-юрт ҳурлиги, озодлиги йўлидаги фидойилигини ёрқин намоён этди. Шундай қилиб, муттасил уч йил давом этган шиддатли жангу жадаллардан сўнг Искандар Бақтрия, Сўғдиёна ва Уструшонанинг фақат бир қисминигина итоат эттириб, бу ҳудудларга ўз ишончли одамларини, ўзига содиқ суғдлик Оропийни Сўғдиёна ҳокими этиб тайинлаб, ўзи мил. ав. 327 йилда Ҳиндистон томон қўшин тортади. Юнон-Македон қўшинлари Ўрта Осиё ерларида шу қадар ҳолдан тойиб, ўзининг жанговарлик қобилиятини йўқотдики, бунинг оқибатида улар шимолий Ҳинд ерларига аранг кириб бордилар. Бу ҳолатни тан олган Искандар тез орада Ҳиндистондаги уруш мавсумини тугатиб, ортга, икки дарё оралиғидаги Бобил шаҳрига қайтиб кетишга буйруқ беради. Антик дунё олимларининг якдил таъкидлашича, Юнонлар подшосининг бу буйруғи руҳан чўккан унинг бутун қўшинида катта қониқиш билан қарши олинган экан.
Шундай қилиб, бутун ер юзини эгаллаб, дунё ҳукмдори бўлишга даъво қилган Искандарнинг шарқий юришлари охир - оқибатда кўзланган юксак натижаларсиз тугади. Унинг ўзи мил. ав. 323 йилда Бобилда ҳаётдан кўз юмади. Айниқса унинг кўп сонли лашкарларининг Ватанимиз сарҳадларида мислсиз халқ қаршилигига дуч келиб, сон-саноқсиз қурбонлар бериши пировардида унинг жаҳонгирлик даъвосини пучга чиқарди. Ўзгалар юртини зўрлик билан эгаллаш эвазига қудратли салтанат қуриш, бошқаларга ўз иродасини мажбурлаш ёхуд зулм-асоратни кучайтириш пировард натижада қандай хунук оқибатларга олиб келишини Искандар Зулқарнайн тимсоли яққол исбот этади. Тарихнинг бу аччиқ сабоғини ҳеч маҳал унутмаслик керак бўлади.
Download 51,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish