Тўмарис ўртасидаги муносабатлар, уларнинг ўзаро уруши, унинг якунларига оид Геродот маълумотлари алоҳида эътиборга лойиқдир. 200 минглик катта жанговар қўшин тузиб Тўмарис юртига келган Кир II ҳарбий маҳоратда мислсиз бўлган массагет қабилаларини очиқ жангда енгиш қийинлигини ҳис этиб, аввалда турли ҳийла-найранглар ишлатишга уриниб кўради. Шу мақсадда Тўмарис ҳузурига элчилар юбориб, гўё ўзини маликага жазман эканлигини ва шу боис унга уйланмоқчилигини билдиради. Бу найранг натижасиз чиқади. Кир II шундан сўнг яна ҳийла ишлатиб, Тўмариснинг мард, жасур ўғли Спарганисни асирга олади ва оқибатда у ўзини ҳалок этади. Ягона фарзандидан жудо бўлиб ўртанган онанинг душманга бўлган ўтли нафрати ўн чандон ортади. Бунинг устига элу-юрт эрки, озодлигини ҳар нарсадан аъло билган Тўмарис Кир қўшинига қарши ҳаёт-мамот жангига ҳозирлик кўради. Бутун вужудлари ила ғанимларга қарши нафрат олови билан ёнган массагет қўшинлари босқинчиларга қарши жангга ташланишади. Ниҳоят, массагетлар ғалаба қозонадилар. Форс қўшинларининг катта қисми, жумладан Кир ҳам жанг майдонида ҳалок бўлади. Бу милоддан аввалги 530 йилга тўғри келади. Аҳамонийлар шоҳи Камбис II (530-522) ва Доро I (522-486) даврида Ўрта Осиё ҳудудлари босиб олинади. Тарихий маълумотларга қараганда, Доро I 519-518 йиллардаги ҳарбий юришлари давомида сак қабилаларини енгиб, итоатга келтиришга мушарраф бўлади. Лекин бунга осонликча эришган эмаслар. Лоақал бу юртнинг оддий чўпони Широқ сингари мард шунқорларининг ажнабий босқинчилар билан жон бериб, жон олишиб, мардона курашганлиги бунинг ёрқин исботи бўла олади. Эрон аҳамонийларига қарши Ўрта Осиёнинг Парфия, Марғиёна ҳудудларида, Саклар ўлкасида кўплаб халқ қўзғолонлари юз бериб турган. Жумладан, Эрон ҳудудидан топилган Беҳистун ёзувларида айтилишича, мил. ав. 522 йилда Марғиёнада кўтарилган кучли халқ қўзғолонига Фрада деган шахс етакчилик қилган. Доро I қўшини қўзғолончилардан қонли ўч олади. 55 минг қўзғолончилар қатл этилади, 7 мингга яқин киши асир олинади. Фрада ҳам қўлга олиниб қийнаб ўлдирилади. Буларнинг ҳаммаси маҳаллий халқларнинг ажнабий босқинчилар зулмига бўйин эгмай, ўз эрки, озодлиги йўлида тинимсиз кураш олиб борганлигини кўрсатади.
Эрон аҳамонийлари ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиё ҳудудлари тўрт сатрапия (ҳарбий округ)ларга бўлиниб идора этилган. Булар: Каспий бўйларидан яшовчи кўчманчи қабила, элатлар 11-сатрапия Саклар қабилалари 15-сатрапия Бақтрия 12-сатрапия Хоразм, Сўғдиёна,Парфия 16-сатрапия Ҳар бир сатраплик мажбурияти Йиллик солиқ тўлови Саройлар ва ибодатхоналар қурилишида меҳнат мажбуриятини ўташ Ўрта Осиё сатрапликлари Эрон давлатига энг кўп миқдорда даромад етказиб берарди.
Мил.ав. VI-IV асрларда ҳам Ўрта Осиёнинг Бақтрия, Сўғдиёна, Марғиёна ва Хоразм воҳаси ҳудудларида сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик маданияти тўхтовсиз ривожланишда давом этган. Ўлканинг ўша даврдаги асосий қон томирлари ҳисобланган Самарқанд (Афросиёб), Марв, Бақтра, Ерқўрғон, Қизилтепа, Кўзалиқир сингари шаҳарлари ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ марказлари сифатида қадимги аждодларимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этган. Бу даврда зарб этилиб, муомалага чиқарилган дастлабки танга пуллар ҳам шаҳарлар ҳаётининг ўсганлигидан гувоҳлик беради. Мил.авв. VI-V асрларда юртимиз ҳудудида кечган ижтимоий - иқтисодий жараён Ҳунармандчилик ишлаб чиқариши, Қурилиш устачилиги, Қайта ишланган Маъданлар, Бадиий ҳунармандчилик, Савдо-сотиқ ривожи, Мил. авв. V-IV асрларда Марказий Осиё ҳудудида дастлабки танга пуллар – Дорийлар (ҳажми 6,7 гр бўлган тилло тангалар) ва талантлар (қиммати 34 кг кумушга тенг даромаднинг шартли ҳисоби) Кумуш Олтин Лаъл Зумрад Рангли ва қора металлар қуйиш Ўрта Осиё халқларининг юрт озодлиги ва мустақиллиги йўлида олиб борган курашлари пировард оқибатда ўз самарасини бермай қолмади. Мил. ав. тўртинчи асрга келиб Эрон аҳамонийлари ҳокимияти кучсизланиб, заифлашиб қолади. Бундай шароитда биринчи бўлиб Хоразм ўз мустақиллигини тиклашга муваффақ бўлади. Уста дипломат, моҳир сиёсатчи
Do'stlaringiz bilan baham: |