Мавзу: Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари



Download 51,41 Kb.
bet1/5
Sana01.06.2022
Hajmi51,41 Kb.
#626218
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Тарих. 2 мавзу


Мавзу: Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари
Давлат - инсоният цивилизацияси ривожланишининг маҳсули, элатлар, халқлар ва миллатлар ҳаётининг маълум ҳуқуқ ва қонунга асосланиб ташкил этишнинг сиёсий ошириш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, амалиётда барқарорликни ўрнатиш ва сақлашга мўлжалланган, муайян аҳоли жамоалари томонидан ташкил этилган махсус ваколатли ва қонун-қоида асосида фаолият кўрсатадиган вакиллар гуруҳлари мажмуасидир.
Давлат сиёсий ва маъмурий ташкилот сифатида халқни уйғунлаштиради. Давлат туфайли жамиятнинг бутун тузилиши (иқтисодий, ҳуқуқий нормалари, турмуши, урф-одати, техникаси ва билим даражаси, этикаси, дини, фалсафаси, ижтимоий қарашлари ва бошқалар) тўла куч билан намоён бўлади. Бошқачароқ, айтилганда, давлат бошқарувида қуйидаги иккита муҳим жиҳатлар ҳал этилганлигини сезиш мумкин.
Биринчидан, давлат пайдо бўлиши билан амалиёт ҳаётини ташкил этиш ва уни бошқаришнинг тарихан долзарб бўлган янги шакллари қарор топди. Ҳокимиятнинг ваколатли шакли юзага келиб, катта-катта ижтимоий вазифаларни бажариш учун кенг халқ оммасини сафарбар этишнинг ташкилий усуллари ва воситалари ишлаб чиқилиб, доимо такомиллаштирилиб борилди. Давлат доирасида аҳолининг ижтимоий жиҳатдан фарқланадиган таркибий тузилиши юз бердики, натижада уруғ, қабилачилик алоқаларидан этник ва синфий умумийликка ўтиш таъминланди. Шунингдек, давлат мавжудлиги туфайли ижтимоий манфаатни шахсий манфаатдан ажратиб, унинг аҳамиятлилиги таъминланди. Ижтимоий интизом қарор топиб, инсоннинг шахс сифатида ижтимоий қиёфаси биринчи ўринга чиқди. Демак, давлатнинг келиб чиқиши нафақат тарихий зарурият, балки ижтимоий тараққиёт омили ҳам бўлди.
Иккинчидан, давлат ибтидоий жамиятда мавжуд бўлган бошқарувдаги тамойилларга барҳам берди. Оқибатда, бутун жамоанинг жамият ҳаётида бевосита иштироки, бошқарувда жисмоний зўравонлиги эмас, балки жамоа фикри ва обрўси кучининг тан олиниши, иқтисодий мажбурлашнинг йўқлиги ва бошқа кўпгина тамойиллар йўқолиб кетди.
Жаҳонда энг қадимги давлатлар милоддан аввалги 4-минг йиллик охири 3-минг йиллик бошида Месопотамия ва Мисрда, бирмунча кейинроқ Ганг дарёси водийсида ва Олд Осиёда, Эгей денгизи ҳавзасида ва Хуанхе дарё воҳасида вужудга келган ва ривож топган.
Қадимги Шарқда давлатларнинг юзага келиши жараёни жуда мураккаб кечди ва бир неча юз йилликларни ўз ичига олган узоқ даврга чўзилди. Чунки, бу ерда уруғчилик тузуми қолдиқлари ва унинг органлари тезда ўз ўрнини янги жамиятга бўшатиб бермади.
Маълум бўлишича, дунёнинг барча ҳудудларидаги дастлабки давлат тузилмалари йирик бўлмаган шаҳар-давлатлардан иборат бўлган. Уларнинг давлат аппарати эса емирилаётган уруғчилик тузуми шароитида фаолият кўрсатаётган ҳарбий демократия, оқсоқоллар кенгаши, халқ йиғилиши, ҳарбий бошлиқлар ва уларга яқин бўлган кишилар дружинасидан ташкил топган. Шаҳар-давлатларнинг маҳаллий уруғчилик аристократияси билан устунликни қўлга киритиш учун олиб борилган кескин курашлари натижасида йирикроқ давлат бирлашмалари юзага келган.
Ҳудудимиз халқи давлатчилиги ҳам жуда қадимдан давом этган узлуксиз жараён бўлган. Бронза даврига келиб аҳоли ишлаб чиқаришнинг маълум бир соҳаларига - деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчиликнинг ихтисослашиб бориши, суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши, металлнинг ҳаётга жадаллик билан кириб келиши ва ёйилиши, ҳунармандчиликда турли тармоқларнинг ривожланиши, ўзаро айирбошлаш ва савдонинг тараққий этиши натижасида жамият ҳаётида ижтимоий-иқтисодий юксалиш кузатилади. Бу юксалиш илк давлатчиликнинг асосий пойдевори бўлиб хизмат қилган эди.
Ишончли тадқиқотларда бизнинг қадимги давлатларимизнинг Хитой, Ҳиндистон, Эрон давлатлари билан тенгдош бўлганлиги эътироф этилмоқда. Бу фикримизни олимларимизнинг ўша давр ижтимоий-иқтисодий аҳволини, яъни йирик суғориш иншоотлари қурилишини, ўтроқ жойлашуви ўлкалари бўлган вилоятларнинг юзага келишини, Марказий Осиёнинг жанубида мустаҳкам деворлар билан ўралган, ичида ҳокимларнинг қароргоҳлари, мудофаа биржалари мавжуд бўлган қалъалар, кўҳна шаҳарлар ва уй-қўрғонлар барпо этилишини, чорвачилик ва ҳунармандчиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқишидан иборат бўлган меҳнатнинг дастлабки тақсимотларини, пул муомаласининг юзага кела бошланганлигини таҳлил қилишликлари, римлик, юнонлик, хитойлик, эронлик ва бошқа муаллифлар қолдирган маънавий маълумотлар, маҳаллий ёзма манбалар («Авесто» китоби, Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асари ва б.) тўлалигича тасдиқлайди. Шаҳарларнинг пайдо бўлиши дастлабки давлатчилик шаклланишида асосий омил, бу иккала жараён узвий боғлиқ ҳолда кечган.
Шаҳарларнинг пайдо бўлиши дастлабки давлатчилик шаклланишида асосий омил бўлиб, бу иккала жараён узвий боғлиқ ҳолда кечган. Илк шаҳарлар Ўзбекистонда бронза даврида, яъни милоддан аввалги 2-минг йиллик бошидан пайдо бўлган бўлиб, буни Шеробод туманидаги Жарқўтон ёдгорлигидан билиш мумкин. Бу ёдгорликда қалъа арк, шаҳар қисми ва қабристондан иборат бўлиб, унда шоҳлар саройи, олов ибодатхона, кулоллар маҳалласи, турар жой манзилгоҳлари, қалъа деворлари ва икки мингдан ортиқ қабрлар мавжуд эди. Жарқўтонда яшаган аҳолини қуйидаги ижтимоий гуруҳларга бўлиш мумкин: шаҳар-давлат амалдорлари, диндорлар ва оқсоқоллар, ҳарбийлар, савдогарлар, чорвадорлар ва деҳқонлар. Уларнинг барчаси саройда яшаган амалдорлар ва диндорлар томонидан бошқарилган. Жарқўтон аҳолиси ўртасида антагонистик қарама-қаршиликлар бўлмаган, кўпроқ уруғчилик анъанаси сақланган. Ушбу шаҳар-давлатнинг ҳудуди шаҳар қисмдан, деҳқончилик қилинадиган Шеробод дарёси ўзанидан ва чорвачилик учун зарур бўлган Кўҳитонг тоғ ёнбағри яйловларидан иборат бўлган. Бу ёдгорликни давлатчиликнинг биринчи босқичи бўлган қадимги Шарқ шаҳар – давлатларининг нусхаси дейиш мумкин. Демак, Жарқўтон ёдгорлиги Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги шаҳар-давлатдир ёки «Авесто» тилидаги «нома» давлатдир.
Милодгача IХ-VI асрлар жамиятининг ижтимоий таркиби тўғрисида маълумот берувчи зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто»да кўрсатилишича, Марказий Осиё ва Шарқий Эрондаги жамиятнинг асосини катта патриархал оила ташкил этган. Бу «имана» деб аталган. Шундай оилаларнинг бир нечтаси уруғ жамоасини – «вис»ни ташкил этган. Ҳудудий қўшничилик жамоаси «варзана» деб аталган. Бундай жамоалар бирлашиб қабилани - «занту» ни ташкил қилган. Қабилалар ўртасида турли сабабларга кўра келишмовчиликлар ҳам бўлган. Ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш мақсадида бир неча қабилалар ягона иттифоққа «дахъю»га бирлашганлар. Уларнинг бошқарув тизими ҳам бўлган: Оқсоқоллар кенгаши-халқ йиғини қабилалар бошлиқлари. Вужудга келаётган давлат тузилишига аҳолининг уруғ-қабилавий эмас, ҳудудий белгилар бўйича бўлиниши асос бўлган. Бу уюшма даставвал ҳарбий-сиёсий бирлашма сифатида пайдо бўлган, ўзи яшаган ҳудудни мудофаа қилган, хўжалик соҳасида эса ерни ишлаш, экинларни суғориш ишларини уюштирган.
Милоддан аввалги 1-минг йиллик бошларида ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг жадал ривожланиши натижасида жамиятда деҳқончилик, хонаки чорвачилик, ҳунармандчилик ва суғориш ишларида машғул ишлаб чиқарувчилар ҳамда ишлаб чиқариш билан шуғулланмайдиган оқсоқоллар ва ҳарбий бошлиқлар ажралиб чиқа бошлайди. Ўзбекистон ҳудудида милодгача 1-минг йилликнинг Х-VIII асрларидаги жамиятнинг бундай тузилиши давлатчиликнинг иккинчи босқичида шоҳлик бошқарувига асосланган ҳудудий ва миллий кичик давлат бирлашмалари мавжудлигидан далолат беради.
Давлатчиликнинг бу босқичини «Бақтрия подшолиги» мисолида кузатиш мумкин. Бу жараён Жарқўтон шаҳар-давлати инқирозга юз тутганидан кейин милодгача 1-минг йилликнинг бошларида содир бўлган. Бақтриянинг шимолий қисмида (ҳозирги Сурхондарё вилояти) 3 та кичик давлат: Пазетака, Будакена ва Габаза бўлганлиги археологларимиз томонидан кузатилмоқда. Жарқўрғон аҳолиси заминида юзага келган бу митти давлатлар ўрнида «Бақтрия подшолиги» барпо бўлган.
«Бақтрия подшолиги» ҳақидаги маълумотларни Юнонистонлик табиб Ктесий ва солномачи Диодордан ҳам олиш мумкин. Диодор Оссурия ҳукмдори Ниннинг 1910 минг (маълумот бўрттирилган) пиёда ва отлиқ ҳарбий қўшин билан Бақтрияга қарши ҳужум уюштирганлигини, маҳаллий подшоҳ Окциартнинг эса 400 минг кишилик армия билан унинг ҳужумини қайтаришга ҳаракат қилганлигини, натижада барибир Бақтрия пойтахти Балх эгалланиб, унинг бойлиги таланганлигини ёзади. Бироз вақт ўтгач Оссурия ва Мидия давлатлари ўртасида уруш келиб чиқади. Унда Бақтрия дастлаб Оссурия томонида, кейинчалик Мидия асилзодалари Бақтрия қўшинлари бошлиғини ўз томонига ағдариб олганидан кейин Мидия билан биргаликда Оссурияга қарши ҳарбий ҳаракатларни олиб борган. Тарихчи Геродот ҳам подшоҳ Кирнинг Мидия давлати устидан ҳарбий ғалабага эришганидан кейин навбатдаги урушнинг Вавилония ва Бақтрия халқларига, саклар ва мисрликларга қарши давом этишлиги тўғрисида хабарни берган. «Бақтрия подшолиги» ҳарбий-демократик типдаги конфедерациядан иборат бўлган. Бақтрия давлати ҳозирги Сурхондарё, қисман Қашқадарё вилоятлари, Жанубий Тожикистон ва Шимолий Афғонистон ҳудудларида жойлашган. Сўғдиёна ва Марғиёна ҳам унинг таркибида бўлган. Бақтрия Миср ва Бобил давлатлари қаторида эди. У қудрати жиҳатидан ҳам қўшни давлатлардан қолишмаган. Унинг табиий бойликлари Олд Осиёга машҳур бўлган. Хусусан, Бадахшон Ложуварди (лазурити) жуда қадрланган.
Шу даврда яна бир қадимий давлат «Катта Хоразм» ташкил топган. У Амударё қуйи оқимидаги шимолий ерларда Марв ва Ҳирот атрофида жойлашган улкан давлат бўлган. Унинг марказларидан бири Кўзалиқир шаҳри эди. Шаҳар қалин ва мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган. Унинг деҳқончилик билан шуғулланган аҳолиси турли хил ўй-қўрғонларга ва қишлоқларда яшаган.
«Катта Хоразм» да ҳунармандчилик, бинокорлик ва савдо сотиқ сезиларли даражада ривожланган. Унинг инқирозга учраган вақти тўғрисида аниқ маълумотлар бўлмасада, лекин милодгача IХ-VII асрлардаги Мидия давлати ҳукмронлиги даврида «Катта Хоразм»нинг Жанубий қисми ажралиб кетган, унинг яна бир қисмини эса Эрон аҳамонийлари босиб олганлиги маълум. Натижада «Катта Хоразм»нинг Амударё қуйи қисмида милодгача IV асрда «Қадимги Хоразм» давлати пайдо бўлган. Унинг подшоси Фарасман македонияликлар Бақтрия ва Сўғдиёнани забт этган пайтда катта қўшин ва совға-саломлар билан Искандар Зулқарнайн ҳузурига ташриф буюриб, унга агар соҳибқирон Марказий Осиёнинг шимол қисмига ҳарбий юриш қилса, унга ёрдам беражагини изҳор этган. Шу боис македониялик ҳукмдор Хоразмга ҳарбий юриш қилмади ва у ўзининг давлат мустақиллигини сақлаб қолди.
Қисқаси, милодгача IХ-VII асрларда Ўзбекистон ҳудудида илк темир асрига ўтиш бошланган. Милодгача VII-VI асрларда бу ерда қадимги йирик давлатлар фаолият кўрсатган. Бу давлатлар ҳарбий-демократик типдаги қабилалар иттифоқидан ўсиб чиққан, бу даврдаги давлатчилик тараққиёти маҳаллий аҳолининг юқори даражада ривожланган зироатчилигига асосланган эди.
Лекин шуни қайд этиш жоизким, Миср ва Месопотамия шароитидаги тажрибага биноан давлатларнинг юзага келиши ва унинг бошқарилиши учун ёзувнинг бўлиши зарурий шартлардан биридир. Марказий Осиёда эса милодгача VII-VI асрларда ёзув учрамайди. Биздаги қадимги суғд, Бақтрия ва Хоразм ёзувлари эса милодгача IIV-III асрларда пайдо бўлган. Демак, бу ёзувларнинг пайдо бўлиши аҳамонийлар ҳукмронлиги даври билан боғлиқ. Ўрта Шарқнинг қадимги ёзуви - миххат намуналари эса бу ўлкада учрамайди.
Бироқ, кейинги даврдаги археологик маълумотлар Марказий Осиёдаги Мурғоб воҳаси ва қадимги Бақтрия ёдгорликлари орасида милодгача 2-минг йилликнинг ўрталарига оид ёзувлар борлигидан далолат бермоқда. Аммо, ҳали улар мутахассислар томонидан ўқилмаган. Демак, ҳудудимизда 3,5 минг йил илгари ҳам давлат бўлган деган мантиқий хулосани эътибордан четда қолдирмаслигимиз зарур.
Милодгача 545- 540 йилларда Эрон аҳамонийлари шоҳи Кир II ҳарбий қисмлари Марказий Осиёга кириб келади. Натижада Хоразм, Парфия, Бақтрия, Марғиёна ва Сўғдиёна халқлари 200 йилдан кўпроқ Аҳамонийлар империяси таркибида мустамлакачилик зулмини ўз бошидан ўтказди. Бу даврда Марказий Осиё учта сатрапликларга бўлинди, уларнинг бошлиқлари (сатраплари) этиб форс амалдорлари тайинланди. Сатраплар ҳарбий-маъмурий вилоятларнинг ҳукмдорлари сифатида ўз ҳудудида қўшинлар лашкарбошиси бўлган, маҳаллий аҳолини турли солиқлар тўлашга мажбур этганлар. Солиқлар сифатида қимматбаҳо тошлар, чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотлари бериб турилган. Лекин, улар босиб олинган ҳудудларда маҳаллий халқнинг урф-одатларини, дини, қонун-қоидалари, оғирлик ва узунлик ўлчовлари, ёзуви ва тилини сақлаб қолганлар. Мамлакатда форс тили билан биргаликда оромий тили кенг тарқалган ва у давлатнинг идора тили бўлиб хизмат қилган. Умуман, оромий ёзуви шарқда шаклланган қадимий ёзувлардан бири бўлиб, милодгача И-минг йиллик бошларида Финикия ёзуви асосида шимолий-ғарбий сомит (семит) қабилалари бўлмиш оромийлар яратганлар, сўнгра бу ёзув асосида қатор шарқий ёзувлар пайдо бўлган: яҳудий, форсий, суғдий, хоразмий, араб, уйғур, Хуросон ва бошқалар. Бу ёзувлар эса Марказий Осиё ҳудудида араблар ёзуви жорий этилганга қадар деярли минг йил мобайнида сақланиб қолди ва қўлланилиб келинди. Яна девон ишларида элом тилидан фойдаланилган.
Бу даврда кўплаб янги шаҳарлар қурилганлигини, ҳунармандчиликнинг кенгайишини,«шоҳ йўли» номи билан халқаро алоқа йўли барпо этилганлигини, савдо-сотиқ, санъат ва мусиқа ишларининг анча жонлантирилганлигини, Марказий Осиё халқларининг биринчи марта зарб этилган танга пуллар билан муомала қилинганликларини ҳам қайд этиш ўринлидир. Умуман аҳамонийлар даври маданияти ва санъатини таҳлил қилар эканмиз, унда Юнонистон, Оссурия, Миср ва бошқа чет эл халқлари ўзаро таъсирини сезиш қийин эмас. Бу ўзгаришлар, шубҳасиз, мавжуд давлатчиликка таъсир ўтказмасдан қолмасди.
Милодгача IV асрга келиб аҳамонийларнинг марказий ҳокимияти ўзининг илгариги мавқейини йўқота бошлагач айрим ўлкалар ўз мустақиллигини қўлга кирита бошладилар. Жумладан, Хоразм милодгача IV асрдаёқ аҳамонийлар тасарруфидан чиққан эди. Бақтрия сатраплиги бошқаруви ҳам маҳаллий аристократия вакиллари қўлига берилганди. Лекин, бу ерда аҳамонийларга тобелик юнон - македониялик босқинчилар кириб келгунча сақланиб қолганди.
Милодгача 329 йилнинг баҳоридан бошланган Юнон-Македон истилочилари зулмидан қутулиш учун Сўғдиёна халқларига 150 йил, Бақтрия халқларига эса 180 йил керак бўлди. Искандарнинг Марказий Осиёни бошқарув сиёсати ҳақида юнон олимлари Геродот, Квинт Курсий Руф, Арриан, Плутарх, Диодор, Страбон кабилар кўплаб маълумот берганлар. Уларнинг кўрсатишича, Искандар мамлакатни бошқаришда аҳамонийлар жорий қилган сатрапликлар тизимини қолдирсада, уларнинг пул зарб этиш ва ўз ихтиёрларида ёлланма қўшин сақлаш ҳуқуқини бекор қилди. Сатрапликларда македонияликлар назорати эпископлар роли кучайтирилди. Сатрапликлар девонидаги эпископ айни вақтда лашкарбоши ҳам ҳисобланарди. Молия бошқаруви учун эса алоҳида лавозим тайин қилинди. эроний сатраплар ўрнига македонияликлар қўйилди. Кўринадики, мамлакатни бошқаришда Искандар деярли катта ўзгаришлар киритмади.
Юнон-грекларнинг ҳудудимизда маданий соҳадаги таъсирига ҳам ортиқча баҳо бермаслик зарур. Чунки, Искандар аскарларнинг асосий қисми юнонлар маданиятидан деярли хабари бўлмаган ёлланма қуллардан ҳамда асирга тушган кишилардан иборат бўлган. Марказий Осиё аҳолиси эса Искандар истилосигача ҳам юнонлар маданияти билан таниш эдилар.
Милодгача 323 йил 13 июнида Искандар вафот этганидан кейин Шарқий ерлар юнон қўмондонликларидан бўлган Салавка томонидан бошқарилади. У тезда Бақтрия ва Сўғдиёнани ўз тасарруфига ўтказиб, Салавкийлар сулоласига асос солди. Салавкийлар ҳукмронлиги милодгача 312-64 йилларда амалга оширилди. Улар сартапликларни анча майда қисмларга-епархияларга, -епархияларни-гипархияларга, гипархияларни-статмосларга бўлди. Давлат мудофааси ва қўшинларини ташкил этиш билан стратег шуғулланди. У содиқ лашкарбошилардан тайинланди.
Салавкийлар даврида Марказий Осиёда мустамлакачиликни мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб юнонлар кўчириб келинди, янги шаҳарлар барпо этилди, Шарқда юнон маданияти ва динини тезроқ тарқатишга ҳаракат қилинди. Бироқ бу ҳол рўй бермади. Айнан Салавка ва унинг ўғли Антиох ҳукмронлиги даврида Марказий Осиёда эллинлаштириш шарқда юнон маданиятини ёйилиши жараёни, аралаш маданиятнинг юнон ва маҳаллий шарқ маданиятининг ташкил топиш жараёни содир бўлди.
Мил. ав. VI аср ўрталарида Ахоманийлар давлати (мил. ав. 558-330 йиллар) қисқа давр ичида қадимги форс подшоҳлари хонадони – ахоманийлар вакили Кир II асос солган. Ҳинд дарёсидан Эгей ва Ўрта денгизгача бўлган оралиқдаги Осиё мамлакатларини, шунингдек Миср, Ливия ва болқон ярим оролининг бир қисмини босиб олади. Кир II Ўрта Осиё ерларига юриш қилишга махсус тайёргарлик кўради. Кирнинг Ўрта Осиёга ҳарбий юришлари мил. ав. 545-539 йилларга тўғри келади. Кир II нинг Ўрта Осиё ҳудудларига иккинчи юриши мил. ав. 539-530 йилларни ўз ичига олади. Ўрта Осиёнинг табиатан эрксевар, юртпарвар халқлари, қавм- қабилалари аҳаманийларга бўйсунмаслик учун ўз она замини, диёрини ҳимоя қилиб мардонавор кураш олиб борганлар. Бу эса Кир II ни қайта- қайта бу ҳудудга катта қўшин билан бостириб келишга мажбур этган. Аҳамонийлар подшосининг юришига доир бир қатор ишончли маълумотлар Юнон ва Рим муаллифларидан Геродот, Юстин, Страбонларнинг ёзувларида кўп учрайди. Кирнинг массагетлар юртига бостириб бориши, Эрон шоҳи билан массагетлар маликаси, мард ва жасур аёл
Download 51,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish