Режа: Инсоният тарихида ахборот эҳтиёжи



Download 41,78 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi41,78 Kb.
#70584
  1   2   3   4
Bog'liq
11-MAVZU f j(1)


11-МАВЗУ: АХБОРОТ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, АХБОРОТ ВА СЎЗ ЭРКИНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ.


Режа:
1. Инсоният тарихида ахборот эҳтиёжи.
2. Фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз ва ахборот эркинлиги.
3. Фуқаролик жамияти бошқарув механизмлари такомиллашувида замонавий ахборот технологияларининг роли


Таянч сўзлар:Ахборот, оммавий ахборот воситалари, ахборот соҳасини либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти, нодавлат оммавий ахборот воситалари, Интернет, “Электрон ҳукумат”.


1. Инсоният тарихида ахборот эҳтиёжи.
Ҳар қандай жамиятда ахборот ҳамиша мамлакат тараққиётининг кўзгуси, кишиларнинг онги, дунёқараши, сиёсий савияси шаклланишининг асосий воситаларидан биридир. Шунинг учун ҳам, ахборотга бўлган ҳаётий эҳтиёж, уни қондиришга хизмат қилувчи омилларни шакллантириш кишилик тараққиётининг ҳар бир босқичида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келган.
Инсоният тарихида ахборот тўплаш ва тарқатишнинг дастлабки оғзаки (воизлар, жарчилар, чопарлар ва бошқалар) ва ёзма (попируслардаги, эълон тахталари ва ҳакозолардаги) намуналари номунтазам бўлсада, қадим замонлардан яхши маълум. Ўша даврлардаёқ тўлақонли ахборот ва хабарга талаб ҳамда эҳтиёж турли манбаларда ўз аксини топган.
Оммавий ахборотнинг асосий маъносини англатувчи маълумот йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш ҳамда тезкор хабарлар ёзиб жамиятни огоҳ этиш билан машғул кишилар Амир Темур даврида ҳам бўлганлиги маълум. Бу ҳақда Соҳибқироннинг «Қиссаи Темур»да: «Амр этдимким, ҳар сарҳад ва вилоят, лашкар ва мамлакатға бир ахборнавис (хабарлар ёзувчи, яъни мухбир) тайин этгайларким, сипоҳ ва ҳоким ва раъият ва бегона лашкар ва мол ва манолнинг мудохил ва махориж ва бегона одамлар ва карвоннинг кирмак ва чиқмоғи ва ҳамсоя подшоҳлар мамлакатининг ахбори ва аларнинг аъмоли ва афъоли ва узоқ баладалардин даргоҳимға юз қўйғон уламо ва фозил одамларнинг ишлар ва сўзларин ростлиғ ва дурустлиғ била ёзиб даргоҳға йиборгайлар»1, деган фикри бунинг далилидир. Демак, бўлаётган ҳодиса-воқеалар ҳақида хабар тўплаш ва давлатни бошқаришда улардан фойдаланиш Соҳибқирон учун ҳам муҳим омил бўлган.
Асрлар ошсада ахборотга бўлган талаблар деярли ўзгарган эмас. Аксинча, жамият ҳаётида унинг аҳамияти борган сари ошиб борган ва бугунги кунга келиб мамлакатимиз ривожланиши стратегиясини шакллантириш ва уни бевосита амалга оширишда тобора катта роль ўйнамоқда. Бу эса уларнинг фуқаролик жамиятига хос асосий омиллардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради.
Мустақиллик йилларида эркин оммавий ахборот воситалари фаолияти учун зарур бўлган ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий шарт-шароитлар шаклланди. ОАВнинг фуқаролик жамияти институти сифатида ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Диққатга сазовор муҳим томони шундаки, эркин ОАВни ривожлантирмай туриб, фуқаролик жамияти қуриш ва инсон эркинлиги, ҳуқуқларини таъминлаш мумкин эмаслигини жамоатчилик англаб етди.
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш масаласи алоҳида ўрин эгаллашини назарда тутиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев шундай дейди: «Жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ва таъсирчан омил ҳисобланади.Бу борада чинакам профессионал замонавий журналистикани шакллантириш,хусусан,нодавлат оммавий ахборот воситаларини,ахборот ва таҳлилий Интернет сайтларини молиявий ўўллаб қувватлашга эътибор қаратиш,бунинг учун алоҳида давлат фондини тузиш мақсадга мувофиқ бўлади».2
Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши ахборот соҳасини либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашда ҳам янги босқични бошлаб берди. Ўтган йиллар давомида ушбу соҳада кенг қамровли ислоҳотлар, кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада ахборот воситалари фаолиятига оид мукаммал ҳуқуқий база яратилганлигини ва у инсонлар учун ахборот олиш соҳасида эркинлик ва ҳуқуқларини таъминлашда муҳим роль ўйнаётганлигини алоҳида қайд этиш зарур.
Аввало, мамлакатимизда ахборот соҳасида олиб борилаётган сиёсат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва қонунларга мувофиқ фаолият юритиши3ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлигига, ҳамда ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга4эканлиги ҳақидаги меъёрларни изчиллик билан ва тўлалигича таъминланиши асосида амалга оширилишини қайд этиш зарур.
Шу маънода Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамиятидаги ролига алоҳида тўхталиб: “Очиқ ва кучли фуқаролик жамиятини бугунги кунда эркин оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ривожланган тизимисиз тасаввур этиб бўлмайди... уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни таъминлайдиган зарур меъёрий-хуқуқий база, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатлар яратилгани ҳам бу соҳадаги катта ишларимиздан бўлди”,5 деб таъкидлагани бежиз эмас. Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи қонунларнинг таҳлили бу соҳага оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш изчил ва тизимли тарзда амалга ошириб борилганлигини кўрсатмоқда. Ўтган йилларда мамлакатимизда яратилган ҳуқуқий макон ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида босма нашрлар сони кўпайди, хусусий газета ва телестудиялар тизими юзага келди.

Download 41,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish