9.5. Таннархни пасайтиришни режалаш
Таннархни режалашда – конструкцияларни узлуксиз мураккаблаштириш, маҳсулотлар, хилма-хил турдаги хом ашё ва материалларни қўллашни кенгайтириш ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг турларини ўсишини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади.
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари даражаси кўп сонли омилларга боғлиқ. Бунда режанинг кўп сонли вариантларини тузиш имконияти ва таннархининг оптимал даражасини танлаш мураккаблиги пайдо бўлади. Бу қийинчиликлар таннархни режалаш услубиятини танлайди. Ҳисоботнинг бевосита усулларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Қурилиш буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар фаолияти ва янги техникани жорий қилишнинг турли йўналишлар самараси таҳлили шуни кўрсатадики, механизациялаш ва автоматлаштириш бўйича тадбирлардан иқтисодий самараси умумий иқтисодий ўлчами 55% гача етиши мумкин. Конструкцияларнинг турларини жорий қилиш ҳисобига олинувчи самара катталиги 21% ни, меҳнатни илмий ташкил қилиш – 7, янги машина ва механизмларни жорий қилиш 5% ни ташкил қилади.
Режавий ва амалдаги таннархни фарқлаш. Таннархнинг асосий режавий кўрсаткичлари: 1 сўм товар (сотилган) маҳсулот ҳаражатлари; алоҳида тур (гуруҳ) маҳсулотлар таннархи; ҳаражат элементлари бўйича таннарх даражаси ва структураси; таққосий товар маҳсулоти ва унинг алоҳида турлари таннархини пасайтириш.
Таннархни пасайтириш даромадни ошишига, кенгайтирилган ишлаб чиқариш темпларини тезлаштиришга олиб келади ва улгуржи, чакана нархлар, қурилиш баҳосининг пасайиши учун база бўлиб хизмат қилади. Таннарх пасайишининг ҳал қилувчи омилларига – маҳсулот сифатини жадал оширишда, унинг моддий ҳажмини пасайтириш киради.
9.6. Маҳсулот нархи
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий иқтисодий омилларидан бири нархлар тизимидир.
Товар маҳсулотининг пул ифодасидаги таннархи сифатида нарх – уни ишлаб чиқариш учун зарурий ҳаражатларни катталигини ўлчаш учун хизмат қилади.
Нархлар шаклланишига жамиятнинг асосий иқтисодий қонуни, режали, пропорционал ривожланиш қонуни ва бошқа объектив иқтисодий қонунлар таъсир кўрсатади.
Корхона ишлаб чиқариш техник аҳамиятга эга маҳсулот, халқ истеъмол товарлари ва марказлашган тасдиқли нархларга эга бўлмаган, шунингдек хусусий истеъмол учун ёки шахсий савдо тармоғида реализация қилинувчи маҳсулотлар нархини мустақил белгилаши мумкин.
Тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини молиялаш, улгуржи савдо ва тўғри хўжалик алоқалари ривожланиши билан шартномавий ва мустақил белгиланувчи нархлар кенг қўлланилади.
Қурилиш буюмлари ва конструкциялари саноатида баҳоларнинг хилма-хил турлари ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |