Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши



Download 0,59 Mb.
bet40/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

9.2. Асосий фондлар амортизацияси
“Амортизация” атамаси умуман олганда асосий фондларнинг “ўлмаслигини”, улар ейилишининг қопланиши, тикланишини билдиради, яъни ишлаб чиқаришдаги асосий фондларнинг ейилишини пул маблағларини жамғариш орқали қоплаш. Бинобарин, амортизация фонди –ейилишни қоплаш учун мўлжалланган пул фонди. У амортизацияга ажратилган маблағлар ҳисобидан таркиб топади. Амортизация меҳнат воситаларининг ейилишини қисман қоплаш учун маблағ ажратиш.
Маълумки, ишлаб чиқариш жараёнида асосий фондлар емирилади, эскиради, аста-секинлик билан ўзининг техник хусусияти, қийматини йўқотиб боради, уларнинг қиймати эса ишлаб чиқарилаётган товарларга ўтказиб борилади.
Асосий фондлар қийматининг ейилиш йиғиндиси амортизация фондига бориб тушади. Амортизация фондидан воситаларнинг маълум қисмини капитал таъмирлаш давомида уларни қисман тиклаш мақсадида фойдаланилади. Асосий фондларнинг хизмат муддати тугагандан кейин улар бутунлай эскиради, истеъмол қийматини йўқотади, жамғарилган амортизация фонди янги меҳнат воситаларини сотиб олиш имконини беради.
Айтиб ўтилганидек, асосий воситалар ўз қийматини тайёрланган маҳсулотга аста-секин ўтказиб боради. Маҳсулот сотилгандан сўнг бу қиймат пул шаклида қайтади ва амортизация учун ўтказилади.
Бу маблағлар капитал ремонт ва эскирган асосий воситаларни тўла тиклаш учун сарфланади. Ҳар йиллик амортизация ажратмаларининг миқдори амортизация меъёрларига биноан асосий воситаларнинг баланс қийматидан фоизларда ажратилади.
Асосий воситаларнинг ейилиши қанчалик кўп бўлса, уларнинг қолдиқ қиймати шунчалик кам бўлади ва аксинча, асосий воситаларнинг ейилишга қараб корхонадаги мавжуд асосий воситаларнинг янги ёки эскилигига баҳо бериш мумкин.
Ейилиш йиғиндисини ҳисоблашни аниқлаштириш учун йиллик амортизация суммаси асосий воситаларнинг бошланғич қийматига нисбатан фоиз ҳисобида аниқлаб олинади. Бунинг учун йиллик амортизация суммасини асосий воситаларнинг бошланғич қийматига бўлиб, юзага кўпайтириш керак. Шу йўл билан топилган рақам асосий воситаларнинг амортизация меъёри дейилади. Асосий воситаларни тўла тиклаш ва капитал таъмирлаш учун алоҳида амортизация меъёрлари белгиланади.
Ҳар ойда ишлаб чиқариш ҳаражатларига ўтказиб туриладиган ойлик амортизация йиғиндиси йиллик амортизация йиғиндисини ўн икки ойга бўлиш йўли билан топилади. Амортизацион ажратмалар ҳар ойда олдинги ой учун ҳисобланган амортизацион ажратмалар миқдорида белгиланади.
Асосий воситалар ўз баланс қийматини ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатларига тўлиқ ўтказмасдан ҳисобдан чиқариладиган бўлса, фарқи корхонада қолган фойда ҳисобидан қопланади. Амортизация фондининг ажратмалари маҳсулот сотишдан тушган пул маблағи таркибида хўжаликнинг ҳисоб-китоб рақамига тушади.
Бозор иқтисодиёти шароитда вужудга келган мулкчиликнинг турли хил шаклларида асосий фондлардан самарали фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Асосий фондларнинг самарадорлигини ошириш учун, энг аввало, асосий воситалар бўйича ҳисобланадиган амортизация ва ейилиш суммаларининг ҳолатини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир, чунки ушбу кўрсаткичларга асосланиб, корхонада асосий воситалардан фойдаланиш даражасига баҳо берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йилда Ўзбекистон ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари ва давлат бюджети тўғрисидаги 1996 йил 31 декабрдаги 469-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Молия вазирлигининг 1997 йил 27 февралдаги 09-сонли ва Республика Давлат солиқ қўмитасининг 97-16-сонли “Асосий фондларнинг гуруҳлари бўйича амортизацияни ҳисоблашнинг ягона меъёри тўғрисидаги” хатига мувофиқ, 1997 йил 1 январдан асосий ўзгартиришлар киритилди. Бу хатга мувофиқ корхона ва ташкилотларда ишлатиладиган асосий воситалар бўйича бир йил учун қуйидаги амортизация меъёри жорий қилинди ва улар беш гуруҳга бўлинди:

  1. Бино ва иншоотлар учун – 5 фоиз.

  2. Енгил машиналар, таксилар, йўл қурилишида ишлатиладиган техникалар, махсус асбоблар, жиҳозлар, компьютерлар учун – 20 %

  3. Юк ташувчи автомобиллар, автобуслар, махсус машиналар, саноат корхоналаридаги барча турдаги машиналар, ишлаб чиқариш тармоғидаги механизмлар, ишлов берувчи жиҳозлар, қурилиш ускуналарни, қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб-ускуналари учун - 15 %.

  4. Бошқа гуруҳларга кирмаган, амортизацияланадиган актив қисмлар учун – 10%

  5. Темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорти воситалари учун – 8 фоиз.

Қуйидаги фондлар амортизация фоизи ҳисобланмайди:

    • моллар ва иш ҳайвонлари учун;

    • кутубхона фондлари учун;

    • шаҳарни ободонлаштириш иншоотлари, ҳокимликка хизмат қиладиган бинолар ва жамоат фойдаланиладиган транспорт йўллари учун.

Асосий ишлаб чиқариш фондларнинг ўсиши ялпи молиявий натижа ҳажмининг ўсиши билан ўзаро боғлиқ. Хўжаликни тўғри юритиш натижасида ялпи молиявий натижа ҳажмнинг ўсиш суръатидан асосий ишлаб чиқариш фондларнинг ўсиш суръатидан юқори бўлади. Шунда фондларга бўлган талаб маҳсулот бирлиги ҳисобига камаяди.
Амортизация жараёни асосий фондлар қийматининг қисман ишлаб чиқарилаётган маҳуслотга уларнинг хизмат муддати давомида ўтказиб борилишини ва келгусида бу қийматнинг фондлар истеъмолини қоплашга сарфланишини билдиради.
Маҳсулот сотилгандан сўнг асосий фонд қийматига ўтказилган пул қийматини амортизация фондига ўтказилади, у ерда тўлиқ тўпланиб, бирламчи қийматини ташкил этади (эскирган ва фойдаланиб бўлинган асосий фондлардан ташқари). Бу амортизация фонди янги асосий фонд сотиб олиш учун ишлатилади, яъни асосий фондлар тикланади.
Маҳсулот қийматига ўтказиладиган қиймат катталиги, биринчидан, асосий фондлар бирламчи қиймати билан аниқланади, чунки бирламчи қиймат қанчалик катта бўлса, асосий фондларнинг ўтказиладиган қисми шунча кўп бўлади.
Иккинчидан, бу катталик асосий фондлар тури билан аниқланади, чунки мисол учун , саноатда биноларнинг меъёрий хизмат қилиш муддати 30-50 йилни ташкил этади, машина ва жиҳозларнинг меъёрий ишлаш муддати эса 3-5 йилдан 15-20 йилгача бўлади.
Учинчидан, маҳсулотга ўтказиладиган асосий фондлардан қиймат катталиги ишлаб чиқариш тармоғи тури билан боғлиқ.
Бундан ташқари амортизация аниқ бир даражада меъёрий функцияни ҳам бажарадиган асосий фондлардан иложи борича тўлиқ фойдаланиш имконини яратади: жиҳознинг ишлаши қанчалик узоқ бўлса, маҳсулот ишлаб чиқариш шунча кўп бўлади ва асосий фондлар қиймати шунчалик тез ўтказилади. Бу маънавий ейилиш натижасида амортизация бўлмай қолишнинг олдини олади ва корхонанинг бозор шароити учун зарур бўлган йўқотишларни камайтиради.
Корхона тажрибасида амортизацияни ҳисобга олиш учун амортизация ажратмалари, яъни ўтказилган қийматнинг пулдаги кўриниши фойдаланилади. Амортизацион ажратмалар маҳсулот таннархига киритилади.
Амортизацион ажратмалар катталиги амортизация меъёрлари бўйича асосий фондларнинг бошланғич (баланс) қийматидан, унинг хизмат қилиш муддатини ҳисобга олиш билан аниқланади.
Шунга асосан, амортизация меъёри қуйидаги формула билан ҳисобланади:



бу ерда НА – асосий фондларнинг йиллик амортизацияси меъёри (%);
Фп(б) – асосий фондларнинг бошланғич қиймати;
Фл – ишлаб чиқариш қиймати;
tсл - асосий фонларнинг хизмат қилиш муддати.
Амортизация меъёри асосий фондлар қийматини қоплашнинг йиллик фоизини ташкил этади.
Айрим тармоқларда ишлаб чиқаришнинг технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда, жиҳоз режими ва ишнинг сменалиги, иш билан бандлик даражаси ва бажарилган ишларнинг жисмоний ҳажми, атроф муҳит шароити, объектнинг географик жойлашуви ва бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда амортизация меъёрий кўпайиши ёки камайиши мумкин.
Агар, мисол учун, машина ва жиҳозларнинг амортизацияси уларнинг 3 сменада ишлатилишидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган бўлса, ҳақиқатда эса 2 сменада ишласа, у ҳолда камайтириб тўғирланган коэффциент қўлланилади. Аксинча машина ва жиҳозлар белгиланган икки смена ўрнига уч сменада ишлатилса, у ҳолда юқори коэффициентдан фойдаланилади.
Амортизация меъёрлари иқтисодий жиҳатдан асосланган ва асосий фондларни ўз вақтида қоплашга йўналтирилган бўлиши керак. Уларни ҳисоблашда асосий фондларнинг хизмат муддатини иқтисодий тўғри аниқлаш қуйидаги омилларни инобатга олган ҳолда бажарилади:

    • асосий фонларнинг чидамлилиги;

    • маънавий ейилиш;

    • техник қайта қуролланишнинг келажак режалари;

    • жиҳознинг баланси;

    • капитал таъмирлаш ва янгиланиш эҳтимоли;

Корхона ҳисоблаш техникаси воситаларини, материалларининг, жихозлари ва қурилмаларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, маҳсулот экспортини кенгайтириш учун қўлланиладиган асосий фондларга нисбатан амортизациянинг тезлаштирилган усулини қўллаши мумкин.
Тезлаштирилган амортизацияни қўллашда, муайян объект учун белгилаб қўйилган тартибда амортизация меъёри 2 мартадан ортиқ бўлмаган миқдоргача ошрилиши мумкин.
Одатда, тезлаштирилган амортизация усули қуйидаги турдаги машиналар, жиҳозлар ва транспорт воситаларига тегишли эмас:

    • меъёрий хизмат муддати 3 йилдан иборат бўлган машиналар, жиҳозлар ва транспорт воситаларига;

    • самолётсозликнинг айрим турдаги жиҳозларига, уларнинг меъёрий хизмат муддати самолёт ва вертолётларнинг учиш соатига боғлиқ бўлса;

    • автомобилнинг ҳаракат таркибига, агар амортизация автомашина қийматига нисбатан олинса;

    • ноёб техника ва жиҳозлар, агар улар аниқ бир турдаги тажрибалар учун мўлжаланган бўлса.

- улар биринчи йил фойдаланишда хизмат муддати 3 йилгача бўлган асосий фондлар бошланғич қийматининг 50%игача амортизация ажратишлари мумкин. Умумий ҳолларда кичик корхоналар тезлашган амортизацияни асосий фондларнинг актив қисмида ўтказишлар мумкин. Лекин, кичик корхона ўз фаолиятини 1 йилгача бўлган даврда тўхтатса, қўшимча ҳисобланган амортизация корхона баланси фойдасининг кўпайиши ҳисобига қайта тикланиши лозим.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish