9.3 Корхонанинг айланма воситалари корхона фаолиятига айланма воситаларнинг таъсири
Муомала фондлари корхонанинг тайёр маҳсулот заҳираларига сарфланган, лекин тўланмаган воситалари, шунингдек, ҳисоб рақамидаги ва кассадаги пул маблағларидир. Айланма воситалар ишлаб чиқариш давосийлигини ва корхона маҳсулоти сотилишини таъминлайди.
Айтиб ўтилганидек, корхонанинг айланма воситалардан иложи борича рационал фойдаланиш зарур.
Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар бўйича айни пайтда уларни айланма воситалар таркибига олиб борувчи қиймат чегараси белгиланган. Корхона раҳбари кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг энг кам қиймати чегарасини белгилаш ҳуқуқига эга, бу эса ҳаражат камайишига олиб келади, чунки ейилиш оз даражада бўлиб, таннархга борувчи сумма оз бўлади.
Бундан ташқари, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг ейилишини ҳисобловчи қатор усуллардан фойдаланиш мумкин:
эксплуатацияга беришда 100 % ҳисоблаш, жорий давр ҳаражатларининг ўсишига олиб келади;
эксплуатация ейилишни 50% ҳисоблаб бериш ва уни чиқаришда ейилишни 50 % ҳисоблаш.
9.4. Қурилиш маҳсулотлари ва конструкцияларини
ишлаб чиқариш таннархи
Таннарх – ишлаб чиқариш ва маҳсулот ҳаражатларини ўз ичига олади ва корхона ҳисоб китоби шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигининг умумий қиймат шаклини ифодалайди. Барча маҳсулот таннархини режалашда ҳаражатларнинг иқтисодий элементлари бўйича, ҳаражатларнинг босқичлари ҳисобланади.
Ҳаражатларнинг иқтисодий элементлари қуйидагиларни ўз ичига олади: хом ашё ва асосий материаллар, сотилувчи комплект маҳсулот ва ярим фабрикатлар, ёрдамчи материаллар, ёқилғи ва энергия ҳаражатлари, асосий фондлар амортизацияси, асосий ва қўшимча иш ҳақи, ижтимоий суғурта тўловлар. Меҳнат унумдорлиги ўсишининг иш ҳақи ўсишига қараганда доимий ошиб кетиши меҳнат ҳақи пул ҳаражатлари қисмини камайтириш ва материалларга ҳаражатлар қисмини оширишга олиб келади.
Ҳаражатларни гуруҳлаш – маҳсулот бирлиги таннархини аниқлаш, таннарх даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар ва уларни келгусида камайтириш заҳираларини аниқлаш имконини беради. Иқтисодий таркибга кўра, ҳаражатлар асосий ва қўшимча бўлади.
Асосий ҳаражатларга бевосита маҳсулот тайёрлаш билан боғлиқ технологик ҳаражатлар киради: масалан, хом ашё, асосий ишлаб чиқариш, ишчилари иш ҳақи, ускуналарни сақлаш ва бошқалар.
Қўшимча ҳаражатларга ташкилот, бошқарув, ишлаб чиқаришнинг техник тайёргарлиги ва хизмат кўрсатиш (цех ва умумзавод ҳаражатлари) билан боғлиқ ҳаражатлар киради. Сўнгги вақтда ускуналарни сақлаш ва эксплуатацияси бўйича ҳаражатлар катта аҳамият касб этмоқда.
Саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳаражатлари қуйидаги хусусиятлар бўйича гуруҳланади:
- ишлаб чиқариш тавсифи;
- маҳсулот турлари ҳамда алоҳида ишлаб чиқариш буюртмалари;
- хом ашё олиш усуллари, ишлаб чиқариш жараёни босқичлари;
- чиқиндилар ва ҳаражат элементлари.
Асосий ишлаб чиқариш деганда – ўзининг ташкилий тузилмаси ва ўрнатилган технологик жараёни бўйича маҳсулот тайёрлаш учун (тўлиқ хом ашё ва чиқиндиларни кенг истеъмол предметлари ҳам киради), шунингдек шу товар маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур ярим маҳсулотлар тайёрлаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |