Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши


Қурилиш индустрияси саноати корхоналарининг таснифи



Download 0,59 Mb.
bet2/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

1.2. Қурилиш индустрияси саноати корхоналарининг таснифи
Қурилиш корхоналари оғир саноат таркибига киради. Корхоналар махсуслашганлик, комбинатлашганлик ва кооперациялашганлик, ишлаб чиқариш ҳажми, ишлаб чиқариш фаолият турига қараб сараланадилар.
Махсуслашганлик тавсифига кўра корхоналар ишлаб чиқариш технологиясига, чиқараётган маҳсулот турига, бир бирлашмада турли ишлаб чиқаришларнинг кооперациялашганлиги ва комбинатлашганлигига қараб сараланади.
Технологик махсуслашганлик турли технологик жараёнларда турли маҳсулот (буюм, конструкция) ишлаб чиқарилиб, махсуслашганликнинг бундай тури турли бетон қоришмалари ишлаб чиқариш, сунъий енгил тўлдирувчилар ишлаб чиқариш ва ҳоказоларга хосдир.
Маҳсулот турига кўра корхоналарнинг махсуслашганлиги буюмли ва предметли махсуслашганликларга бўлинади.
Буюмли махсуслашганликда турли хил технологик жараёнлар мавжудлигида белгиланган алоҳида тур буюмлари кенг кўламда ишлаб чиқарилиши тушунилади. Бундай тур махсуслашганлик асбоцемент, ёғоч қайта ишлаш, йиғма темир-бетон корхоналарига кўпроқ хос, чунки бу корхоналар алоҳида деталл, ярим тайёр маҳсулот, материаллар ишлаб чиқаришга махсуслашган (масалан, минерал плиталар, алоҳида тур дурадгорлик маҳсулотлари).
Предметли махсуслашганлик, ягона тип биноларни йиғиш имконини берадиган комплект маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга хос. Бунда бу корхоналар ичида технологик ёки буюмли махсуслашганликка асослашган алоҳида цех ёки бўлимлар мавжуд бўлиши мумкин. Масалан предметли махсуслашганликга уй-жой қурилиш комбинатлари киради. Бу корхона маҳсулотлари турли биноларни йиғиш имконини беради. Буюмли махсуслашганликни предметли махсуслашганликдан фарқи шундаки, буюмли махсуслашган корхоналар кенг миқдорда белгиланмаган ҳаридорга маҳсулот чиқаради, предметли махсуслашган корхоналар эса маълум бир объектни йиғиш учун тўплам маҳсулотлар турларини ишлаб чиқаради.
Комбинатлашганлик деб, технологик жараёнларнинг хом ашё ва чиқиндиларнинг умумийлигига ҳамда ҳудудий яқинликка эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни бирлаштирилишига айтилади. Бирлашиш ҳарактерига қараб, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқаришда комбинатлашганлик асосан учта кўринишда намоён бўлади: хом ашёни кетма-кет қайта ишлаш бўйича, ишлаб чиқилган чиқиндиларни қўллаш бўйича ва хом ашёни комплекс қайта ишлаш бўйича.
Хом ашёни кетма-кет қайта ишлаш бўйича комбинатлашганлик асосан уйсозлик комбинатларига, завод қуриш комбинатлари ва қишлоқ қуриш комбинатларига хос. Бу бирлашмалар таркибида ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, буюм ва конструкция ишлаб чиқариш, қурилиш монтаж ва ишлаб чиқариш таъминот корхоналари мавжуд.
Чиқиндиларни қўллаш бўйича кооперациялашганликда бир корхонадаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини хом ашё сифатида қўлланилиб тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш асосида бирлашадилар. Масалан, металлургия комбинатларининг асоси ишлаб чиқариши металл прокати бўлса, ишлаб чиқариш натижасида чиқинди – шлак ҳосил бўлади. Шунинг учун кўпгина металлургия комбинатлари ичида шлак асосида маҳсулот (цемент, шлак тўлдирувчи, пемза, минерал пахта ва ҳ.к. ) ишлаб чиқарувчилар мавжуд.
Хом ашёни комплекс қайта ишлаш бўйича комбинатлашганлик қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқаришда кенг тарқалган. Масалан, ёғочни қайта ишлаш комбинатларида, ёғоч кесиш, дурадгорлик маҳсулотлари, мебелсозлик, фанер, ЁТП ва ЁҚП ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд.
Ишлаб чиқариш ҳажмига кўра қурилиш корхоналари ишлаб чиқариш даражасига қараб, майда, ўрта ва йирик корхоналарга бўлинадилар. Масалан, йиғма бетон ва темир-бетон буюм ва конструкциялар ишлаб чиқаришда йилига 50 минг м3 дан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналари йирик ҳисобланади. Ўрта корхоналарга 20-50 минг м3, кичик корхоналарга 20 минг м3 дан оз маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар киради.
Концентрация ҳарактерига қараб корхоналар бир ягона системага, йирик механизациялашган ва автоматазациялашган ишлаб чиқаришни ташкил этилиши асосига кўра сараланади.
Технологик ва агрегат концентрация, қисмли ёки предметли махсуслашганли, бир турли ишлаб чиқаришга эга бўлган корхона ёки технологик бўлинмаларнинг қувватини оширилиши. Ишлаб чиқаришнинг технологик концентрацияланиши махсуслашганликни ва хусусан самарадорликни оширилишига асос бўлади.
Ташкилий – хўжалик концентрация, кооперацияланиш ва комбинатлашганлик базасида, уларни техник қайта қуролланиш асосида, марказий бошқарувга эга бўлган ишлаб чиқариш бирлашмаларни тузилиши. Буларга йирик илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари мисол бўла олади.
Фаолият турига қараб корхоналар кўчмас ва ҳаракатланувчи бўлади. Кўчмас корхоналар асосан катта қувватга эга бўлиб йирик иқтисодий ҳудудларда фаолият кўрстадилар.









Детали

Махсуслашганлик турига караб



Предметли



Хом ашёни кайта-кайта ишлаш



Комбинатлашганлик ва кооперация буйича



Ишлаб чикариш чикиндилари



Хом ашёни комплекс кайта ишлаш


Йирик

Ишлаб чикариш хажмига караб


Урта



майда



Технологик ва агрегат

Концентрация характерига караб



Ташкилий хужалик





Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish