Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши



Download 0,59 Mb.
bet8/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

Н =
бу ерда,
Фаиф – асосий ишлаб чиқариш фондларининг баланс қиймати, сўм;
Зр – асосий ишлаб чиқариш фондларининг бутун ишлатилиш давридаги капитал таъмир ва модернизация учун кетган ҳаражатлар, сўм;
Л – асосий ишлаб чиқариш фондларининг қолдиқ қиймати, сўм;
Т- асосий ишлаб чиқариш фондларининг хизмат қилишдаги даври, йил.
Умумий нормал таркибига қуйидагилар киради:
Капитал учун амортизация нормаси акт
ак.т.ра.н.ф.×Т×100%
Асосий фондларнинг реновацияси нормаси
арен, а­рен=
Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари бўлиб, фонд қайтарувчилик fe хизмат қилади:
f0= fe= ; fe= ;
бу ерда,
Фа.н.ф- асосий ишлаб чиқариш фондларининг қурилаётган даврдаги ўртача йиллик қиймати, сўм;
Q – қурилаётган даврда маҳсулот ҳажми, қиймат ёки натурал кўринишда.
Асосий фондлар миқдорини корхона фаолияти бошқа кўрсаткичларига нисбати, корхонанинг техник таъминланганлик даражасини кўрстади. Бунда қуйидаги кўрсаткичлар аниқланади:
Фонд билан таъминланганлик – бир ишчи бошига тўғри келувчи фондлар қиймати.
Механо таъминланганлик – бир ишчи бошига тўғри келувчи актив қисм асосий фондлар қиймати;
Энерго таъминланганлик – бир ишчи бошига тўғри келувчи электр двигателларни белгиланган қуввати.
Корхоналарнинг айланма воситалари. Айланма воситалар корхона эгалигида бўлган, маҳсулот ишлаб чиқариш технологик цикли ва уни сотиш жараёни истеъмол қилиб битириладиган, маҳсулот сотилгандан сўнг корхонага қайтиб келадиган, моддий бойликлар ва пул воситаларидир. Корхонанинг айланма воситалари, моддий бойликлар ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган меҳнат предметлари бўлиб, айланма фонди ва муомала фондларидан ташкил топади.
Айланма фонд бир ишлаб чиқариш шаклида бутунлай қўлланиладиган ўз қийматини тўлалигича ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ўтказадиган корхона ишлаб чиқариш фондларининг бир қисми. Айланма фондга қуйидагилар киради:

  • хом ашё материаллари, ёнилғи ва бошқа меҳнат предметлари;

  • омборхоналарда сақланаётган меҳнат предметлари (ишлаб чиқариш захиралари);

  • маҳсулот тайёрлаш жараёнида бўлган меҳнат предметлари (тугалланмаган ишлаб чиқариш).

Муомала фондлари муомалада юрган пул воситалари ва моддий бойликлар. Корхона омборидаги ва ҳаридорга жўнатилган (пули тугагунга қадар) тайёр маҳсулотлар, корхона ҳисобидаги пул воситалари. Айланма воситаларнинг айланувчанлиги қуйидаги кўрсаткичлар билан ҳарактерланади.
Айланувчилик коэффициенти Ко, яъни белгиланган давр (йил, квартал, ой) мобайнида айланма воситаларнинг айланишлар сони;
Ко=Q/Oc
бу ерда, Q- берилган давр мобайнида сотилган маҳсулот ҳажми; Ос- берилган давр мобайнида айланма воситаларнинг ўртача қиймати, сўм;
Сотилган ҳар 1 сўм маҳсулотга тўғри келувчи айланма воситалар қиймати, Кз=Oc/Q.
Бир айланишни ўртача даври Тай=OcT/;
бу ерда, Т – қурилаётган даврда кунлар сони.
Тармоқнинг меҳнат ресурслари. Тармоқ кадрлари ишлаб чиқариш жараёнини бевосита амалга ошириш ва уни бошқариш учун етарли илмий – техник ва амалий билимларга эга бўлган ходимлар таркибидир. Қурилиш саноатида ишлаб чиқариш жараёнида тутган ўрнига қараб, қуйидаги кадрлар таркиби белгиланади:
1) тармоқлар ва саноат бирлашмаларининг (ассоцияция, концерн) бошқарув аппарати кадрлари;
2) саноат корхоналари ва ишлаб чиқариш бирлашмаларининг кадрлари;
3) илмий лойиҳа ташкилотлари кадрлари;
4) ўқув муассасаларининг кадрлари;
Саноат корхоналари ва ишлаб чиқариш бирлашмалари кадрлари икки гуруҳга бўлинадилар:
- саноат ишлаб чиқариш ходимлари;
- ноишлаб чиқариш ходимлари.
Саноат ишлаб чиқариш ходимларига бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш билан машғул ходимлар киради. Ноишлаб чиқариш персонали ишлаб чиқармайдиган хўжалик ва ташкилотларда хизмат қилувчи ходимлар (завод ташқари транспорти, болалар боғчаси, мактаблар ва ҳ.к.).
Саноат ишлаб чиқариш персонали қуйидаги категорияларга бўлинади:
1. Ишчилар маҳсулот тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этувчи ходимлар. Ишчилар асосий ва ёрдамчи ишчиларга бўлинадилар. Асосий ишчилар – бу маҳсулот тайёрлаш технологик жараёнини бевосита амалга оширувчи ишчилардир. Ёрдамчи ишчилар асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришларга хизмат кўрсатувчи ишчилардир (электромонтёрлар, таъмирчилар, созловчилар, транспорт ва омбор ходимлари ва бошқалар).
2. Мутахассис категориясига ишлаб чиқаришни технологик ташкилий – режалаш бошқарув функцияларини амалга оширувчи ходимлар киради. Булар корхона директорлари ва ўринбосарлари, цех бошлиқлари, технологлар, иқтисодчилар ва бошқа инженер – техник ходимлар.
3. Хизматчилар категориясини таъминот, сотиш, кадрлар тўплаш, ҳисоб ва режа каби функцияларни бошқарувчи ходимлар ташкил этади.
4. Кичик ишлаб чиқариш персонали барча ишловчиларга маиший хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ходимлардир (гардеробчи, иситувчи, фаррошлар ва курьерлар).
5. Қўриқлаш ва ўқувчилар категорияси. Қўриқлаш ходимлари корхонада ҳарбий, ёнғинга қарши қўриқлаш ишларини олиб борадилар. Ўқувчилар корхонада шахсий ёки бирга бўлиб ишлаб чиқариш ўқишини ўрганаётган шахслардир.
Табиий захиралар. Қурилиш индустрияси саноати табиат манбаларидан кенг қулланувчи саноат. Асосан барча тур қурилиш материаллари табиий қазилмалар ва манбалардан олинади. Бу эса ҳозирги даврда янги хом ашё манбаларини топиш ва хом ашё сифатида янги материаллардан фойдаланиш масаларини қўяди.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish