Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши


Тармокда илмий— техник прогресс (тараққиёт)



Download 0,59 Mb.
bet9/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

1.10. Тармокда илмий— техник прогресс (тараққиёт)
Техник прогресс ва технологик жараёнларнинг ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошкаришнинг, янги тур хом ашё ва материаллар яратишнинг, ишлаб чиқариш самадорлигини оширишнинг узлуксиз ривожланиш жараёни. Қурилиш буюмлари ва конструкциялари саноатида илмий техник тараққиёт куйидаги жараёнларда намоён булади:
- янги такомиллашган машина ускуна ва механизмларни яратиш ва тадбик этиш;

  • ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматизациялаш, кул меҳнатини камайтириш;

  • ишлаб чиқаришнинг янги ва такомиллашган технологияларини яратиш;

  • ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошкаришнинг янги ва такомиллашган усулларини яратиш;

  • маҳсулотнинг сифат ва хусусиятларини яхшилаш;

  • кенг ассортиментда маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш,уларнинг технологиклилигини ошириш.

Ишлаб чиқаришнинг иктисодий самадорлиги куйидаги тартибда хисобланади:
- масала тури белгиланади;

  • солиштириш учун эталон танланади;

  • солиштириш учун вариантлар ажратилади;

  • солиштирилаётган кўрсаткичларнинг номенклатураси тузилади;

  • ҳар бир кўрсаткичнинг қиймати аникланади ва солиштирма куринишга келтирилади;

  • хисобланган кўрсаткичлар эталон билан солиштирилади ва иктисодий самадорлик аникланади.

Корхоналарда янги техникани қўллашдан олинган йиллик иктисодий самара эски ва янги техника буйича келтирилган ҳаражатларни ҳисоблаш оркали топилади: 3i=Ci+EнKi.
бу ерда, 3i —i чи вариант буйича келтирилган ҳаражатлар;
Ci—i чи вариант буйича маҳсулот нархи;
Ен — норматив иқтисодий самадорлик коэффиценти;
Ki — i чи вариант буйича ишлаб чиқариш фондларига капитал куйилмалар. Янги техникани қўллашдан келган иқтисодий самадорлик куйидаги формуладан топилади:
бу ерда, 3i —i чи истеъмол масканида янги техникани қўллашдан келган фойда; Qi —i чи истеъмол масканида қўлланиш учун ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми; п —янги техникани қўллашнинг истеъмол масканлари сони.
Корхоналар ишлаб чиқаришининг ўсишини икки йули бор: экстенсив ва интенсив.
Экстенсив йул деб, ишлаб чиқаришни унинг техник даражасини ўзгартирмасдан кенгайтирилишига айтилади.
Ишлаб чиқаришни ўз ички резервлари ва илмий техник янгиликларни қўллаш натижасида кенгайишига интенсив ривожланиш дейилади. Интенсификация илмий техник ривожланиш билан боғлик бўлиб, учта тур жараёни ёрдамида амалга оширилади:

  1. ишлаб чиқариш резервларини топиш, қўллаш ва улар ёрдамида меҳнат унумдорлигини, қувватни ошириш ва ҳаражатларни камайтириш;

  2. ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматизациялаш;

  3. янги технологик жараёнларга утиш, янги тур хом ашё ва материаллар, энергия манбаларини қўллаш.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish