1.4. Самарадорликнинг мезон ва кўрсаткичлари
Ишлаб чакариш самарадорлигини ошириш — корхона рахбариятининг доимий вазифаси. Бу вазифани ечиш амалиётда куйидаги омиллар билан боғлик бўлади:
бозор талабларига жавоб берувчи юкори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда кам ҳаражатлар билан ишлаб чиқаришнинг максимал ҳажмини таъминловчи, оптимал ишлаб чиқариш жараёнини танлаш;
истеъмолчилар талабини қондиришга йуналтиртилган маҳсулотни сотиш ва юкори даромад олиш;
айланма воситаларни тежаш имкониятини яратувчи ишлаб чиқариш заҳираларини яратиш.
Корхона самарадорлигини ошириш омилларининг юкорида санаб ўтилган ҳар бири, фаолият юритишнинг турли шакл ва кўринишлар ёрдамида, ишлаб чиқариш самарадорлиги асосида ётувчи ҳаражатлар ва ресурсларнинг ўзаро алоқасини инобатга олган холда амалга оширилади (жадвал 3.)
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишдаги ҳаражатлар ва ресурсларнинг ўзаро алоқаси
жадвал 3.
Буюмлашган шаклда
|
Пул шаклида
|
Ресурслар
|
Ҳаражатлар
|
Ресурслар
|
Ҳаражатлар
|
Ишчи кучи сони
|
Меҳнат (сифат ва миқдор)
|
Меҳнат ақи фонди
|
Тўланган ойлик миқдори, жумладан, мкофот ва қўшимчалар
|
Бино, иншоот, машина ва ускуналар (меҳнат қуроллари)
|
Меҳнат қуролларининг ейилиши
|
Асосий фонд
|
Амортизацион ажратмалар
|
Меҳнат предметлари
|
Истеъмол, талаб,материаллар, ёқилғи, энергия ва ҳоказо
|
Айланма фонд
|
Сарфланган хом ашё, материал ва ҳоказолар қиймати
|
Тайёр маҳсулот
|
Дизайн,реклама, қадоқлаш, товар йўқотишлари
|
Муомала фондлари
|
Қўшимча ҳаражатлар (қиймат)
|
-
|
-
|
Пул маблағлари
|
Кредит
|
Самарадорлигини баҳолаш, корхонада фойдаланиладиган ресурс турлари бўйича амалга оширилиши ва миқдор жиҳатидан ўлчаниши мумкин. Масалан, ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлигини меҳнат унумдорлиги ва маҳсулотнинг меҳнат сиғими кўрсаткичлари ёрдамида қуйидаги формула асосида баҳолаш мумкин:
Му=
бу ерда: Му - меҳнат унумдорлиги
Q- маҳсулот ҳажми қиймат кўринишида
Ис - ишчилар сони.
Маҳсулотнинг меҳнат сиғими меҳнат унумдорлигига тескари катталик бўлиб, сарфланган меҳнат микдорининг ишлаб чикарилган маҳсулот ҳажмига нисбати сифатида аникланади:
Т=
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлиги маҳсулотнинг фонд сигими ва фонд кайтими курсаткичлари ёрдамида аникланади. Бунда фонд кайтими корхона асосий фондларнинг бир бирлигига тугри келувчи ишлаб чикарилган маҳсулотни англатса, фонд сиғими эса фонд қайтимига тескари катталик бўлиб, янги асосий фондларни ташкил килиш учун зарур бўлган капитал қўйилмаларни аниклаш вазифасини бажаради.
Фонд кайтими (fқ) ва фондо сигимини (fc) аниклаш формулиси куйидагича:
fк=
Бу ерда: Q - маҳсулот ҳажми, қиймат сўм кўринишида
Ф — асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати.
fc=
Фонд кайтими канчалик юқори ва фонд сиғими қанчалик паст бўлса ишлаб чиқариш ва меҳнат воситаларидан фойдаланиш самардорлиги шунчалик юкори булади ва аксинча. Машина ва ускуналардан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш ҳамда ходимлар малакасини ошириш, фонд кайтини купайтиришнинг муҳим заҳираси ҳисобланади.
Маҳсулотнинг материал сиғими қанчалик паст бўлса, ишлаб чиқариш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Бирок маҳсулот материал сигимини камайтириш унинг сифатини пасайтириш ёки технология меъёр ва қоидаларини бузиш ҳисобига амалга оширмаслиги лозим.
Бозор шароитларида корхона фаолияти самарадорлигининг умумлаштириши ёки мезон кўрсаткичи сифатида рентабеллик ва капиталнинг даромадлигини қабул қилиш мумкин. Бу кўрсаткич қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
R= *100;
бу ерда R – рентабеллик корхона фаолиятининг натижасини фойдаси ва фоизларда ўлчанади;
F – корхонанинг баланс фойдаси;
A – авансланган капитал (асосий ва айланма )
Нисбатнинг катталашиши меҳнат молия технология ва моддий ресурсларидан унумлирок фойдаланишни англатади. Чунки айнан ишлаб чиқариш ҳажми ва ҳаражатлари маҳсулот бахосига таъсир ўтказади. Хўжалик фаолияти минимал ҳаражатлар билан юкори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга куйилган жойларда самаралирок бўлади.
Корхона рентабиллигини аниклашда баьзида корхона олган умумий фойда эмас балки маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобига олинувчи фойда улушидан фойдаланилади . Бундай ёндашув корхонани ишлаб чиқариш маҳсулдорлигини ошириш ишлаб чиқариш қувватларидан тежамкорлик билан рационал тарзда фойдаланиш натажасида эса маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланувчи барча ҳаражатларни камайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар сари чорлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |