Асосий ташкилий- ҳуқуқий шакллар
Ҳозирги шароитларда ташкилот (хориж амалиётида фирма) бозордаги рақобот муносабатларининг асосий ҳаракат қилувчи шахси бўлади.
Тижорат, яъни фойда олиш учун ҳаракат қилувчи ташкилотлар (корхоналар)нинг тарихи томирлари билан анъанавий жамиятга бориб тақалади. Уларнинг у ёки бу шакллари амалда узоқ ўтмишнинг барча буюк цивилизиацияларида қайд этилганлар. Кўпроқ савдогарчилик ва (бир оз камроқ даражада) ҳунармандчилик корхоналари кенг тарқалганлар. Улардан баъзи бирлари катта ютуқларга эришганлар ва нисбатан мураккаб ташкилий тузилмага эга бўлганлар. Масалан, антик замоннинг йирикроқ устахоналари- эргастерияларда назоратчиларнинг кўп босқичли иерархияси назорати остида 300 гача қуллар ишлаганлар, маҳсулот эса ҳар хил шаҳарлардаги баъзи бир худди шундай доимий сотиш тармоғи орқали сотилган.
Замонавий фирмаларда капиталистик давргача бўлган тижорат корхоналари, қоидага кўра, қуйидагалар билан фарқланадилар:
мажбурий меҳнатдан фойдаланиш;
фаолиятнинг анъанавий характери (ўн йиллар дамомида ўзгармайдиган технология, бир хилдаги маҳсулот, бир марта ва бутунлай қабул қилинган тузилма);
иқтисотдётаги ўша вақтда устивор бўлган хўжалик юритишнинг новатор, ўзини ўзи таъминловчи ( ёки нотурал) турига нисбатан иккинчи даражали роли.
Биринчи капиталистик фирмалар кичик, якка шахсли эгалик ёки ўртоқлик каби ташкил қилинганлар (фирмаларнинг кейинги тури шериклик ёки пайлардаги жамият деб ҳам аталади). Эгаси (ёки эгалари) фирма фаолияти учун зарур бўлган барча сармояни киритган ва компанияни шахсан бошқарган.
Эгаси (ёки эгаларнинг тор гуруҳи)ни фирманинг муваффиқиятидан манфаатдорлиги ва амалда расмиятчилик ва бюрократизмни йўқлигида (барча нарсани хўжайиннинг ўзи ҳал қилади) якка шахсли компаниялар ва ўртоқликлар кичик фирмани ташкилотларнинг идеал тури қилганлар. Ҳозирги вақтга қадар ривожланган капиталистик мамлакатлар фирмаларининг умумий сонидан 4.3 қисмига яқини худди шу асосда ҳаракат қиладилар.
Жаҳон амалиётида фирмаларни қуйидаги аломатлар бўйича таснифлаш қабул қилинган:
хўжалик фаолиятининг тури ва характери (саноат, транспорт, суғурта, савдо, инжиниринг,сайёҳлик ва бошқалар);
ҳуқуқий ҳолати (якка шахсли ташкилот ва тадбиркорлар бирлашмаси);
мулкчиликнинг характери (хусусий, давлат, ярим давлат ва кооператив);
фаолият соҳаси;
ўлчами.
Фирмаларни ҳар хил аломатлар билан таснифлаш аниқ фирмани ўрганиш натижасида ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг истеъмол бозоридаги ҳолати, фирма ичидаги муносабатлар, фаолиятнинг характери ва кўламлари ҳақида тўлиқ тассаввур олиш имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикасидаги ташкилотларни барқарор ва самарали фаолият юритишлари учун ҳаммадан аввал уларни бошқариш тизимининг ҳуқуқий таъминланиши яратилган. Г ап шундаки, ҳар бир ташкилот юқорироқ даражадаги тизим- минтақа, соҳа, мамлакат, қўшма ташкилот эса- жаҳон ҳамжамиятнинг тузилмаси бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳозир бозор муносабатларини шаклланиши босқичидадир. Ушбу жараённи ҳуқуқий таъминлашининг кўпгина йўналишилари ҳозир янгилангандирлар. Бу энг муҳим йўналиш- ташкилотлар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга ҳам тегишлидир. У ҳаммадан аввал Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг меъёрларига мувофиқ амалга оширилади, у корхоналар ва ташкилотлар- юридик шахсларнинг қўйидаги ташкилий -ҳуқуқий шаклларини белгилайди:
хўжалик ўртоқликлари ва жамиятлари;
ишлаб чиқариш кооперативлари;
давлат унитар корхоналари;
нотижорат ташкилотлар.
Ўз навбатида хўжалик ўртоқликлари ва жамиятлари қуйидаги ташкилий - ҳуқуқий шаклларга эга бўлишлари мумкин:
тўлик ўртоқдик;
ишончдаги ўртоқдик;
маъсулияти чекланган жамият;
кўшимча жавобгарликка эга жамият;
очиқ турдаги акциядорлар жамияти;
ёпиқ турдаги акциядорлар жамияти;
шўъба ва боғлиқ жамиятлар.
Ҳаммадан аввал “юридик шахс” тушунчасини кўриб чиқамиз.
Мулкчилигида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида ажратилган мулкига эга ва ўзининг мажбуриятлари бўйича шу мулк билан жавоб берувчи ташкилот юридик шахс деб аталади. У ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқукларни харид қилиш ва амалга ошириши, мажбуриятларга эга бўлиши , судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Юридик шахслар шахсий балансга ёки сметага эга бўлишлари керак.
Ўз фаолиятининг асосий мақсади сифатида фойда олишни кўзловчи ташкилотлар (тижорат ташкилотлари ) ёки бундай мақсад сифатида фойда олишни кўзламайдиган ва олинган фойдани иштирокчилари ичида тақсимламайдиган ташкилотлар (нотижорат ташкилотлар) юридик шахслар бўлишлари мумкин.
Тижорат ташкилотлари бўлган юридик шахслар хўжалик ўртоқдиклари ва жамиятлари, ишлаб чиқариш кооперативлари, давлат унитар корхоналари шаклида ташкил қилинишлари мумкин.
Нотижорат ташкилотлари бўлган юридик шахслар истеъмолчилар кооперативлар, муассасалар мулк эгалари томонидан молиялаштирилган ижтимоий ёки диний ташкилотлар(бирлашмалар, ҳайрия жамғармалари шаклида, ҳамда қонун томонидан кўзда тутилган бошқа шаклларда ташкил қилинишлари мумкин. Нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятини фақат ўзлари ташкил қилинишлари мақсадларига эришишга хизмат қилувчи ва ушбу мақсадларга мос килувчи миқдорда амалга оширишлари мумкин.
Юридик шахс адлия идораларида юридик шахсларини рўйхатга олиш ҳақидаги қонунда маълум тартибда давлат рўйхатидан ўтишлари керак. У ё низом, ёки таъсис шартномаси ва низом, ёки фақат таъсис шартномаси асосида ҳаракат қилади. Қонунда кўзда тутилган ҳолларда тижорат ташкилоти бўлмаган юридик шахс ушбу турдаги ташкилотлар ҳақидаги умумий қоидаларга асосан ҳаракат қилиш мумкин.
Юридик шахснинг таъсис шартномаси унинг таъсисчилар (ишти- рокчилар) томонидан тузилади, низом эса тасдиқланади. Ушбу кодексга мувофиқ битта таъсисчи томонидан ташкил қилинган юридик шахс ушбу таъсисчи томонидан тасдиқданган низом асосида ҳаракат қилади.
Юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида юридик шахснинг номи, жойлашган жойи , юридик шахс фаолиятини бошқариш тартиби белгилаб берилади, ҳамда тегишли турдаги юридик шахслар учун қонун томонидан кўзда тутилган бошқа маълумотлар бўлади. Нотижорат ташкилотлари ва унитар корхоналарнинг, қонунда кўзда тутилган ҳолларда бошқа тижорат корхоналарининг ҳам таъсис ҳужжатларида юридик шахс фаолиятининг предмети ва мақсадлари белгилаб беришлари керак. Тижорат ташкилоти фаолиятининг предмети ва маълум мақсадлари қонун бўйича мажбурий бўлмаган ҳолларда ҳам таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган бўлишлари мумкин.
Таъсис шартномасида таъсисчилар юридик шахсни ташкил қилиш мажбуриятини ўзларига оладилар, уни ташкил қилиш бўйича қўшма фаолиятининг тартиби, унга ўз мулкларини топшириш ва уни фаолиятида иштирок этиш шартларини белгилайдилар. Шартнома томонидан фойда ва зарарларни иштирокчилар ўртасида тақсимланиши, юридик шахс фаолиятини бошқариш , таъсисчилар (иштирокчилар)ни унинг таркибидан чиқиши шартлари ва тартиби белгиланади.
Ташкилотлар аниқ ташкилий-ҳуқуқий шерикликларининг баъзи бир хусусиятлари, уларни ташкил қилиниши ва фаолият юритиши қуйдагилардан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |