Расмий ташкилотлар , улар аниқ қуйилган мақсад, шакллантирилган қоидалар, тузилма ва алоқага эгалар; бу гуруҳга бизнеснинг барча ташкилотлари , давлат ва ҳалкаро институтлар ва идоралар киради. Ушбу ўрганишнинг предмети асосан расмий хўжалик ташкилотлари- юридик шахслардан иборатдир;
Норасмий ташкилотлар, улар аниқ маълум мақсадлар, қоидалар ва тузилмаларсиз фаолият юритадилар; уларга оила, дўстлик, одамлар ўртасидаги норасмий муносабатларнинг барча институтлари киради.
Фойдага муносабат бўйича корхоналар тижорат ва нотижоратларга бўлинадилар. Биринчилар ўз фаолиятларининг асосий мақсади сифатида фойда олишни мўлжаллайдилар, иккинчилари фойда олиш ёки олинган фойдани иштирокчилар ўртасида тақсимлашга ҳаракат қилмайдилар, аммо тадбиркорлик фаолиятини, агар уларни ташкил қилиш мақсадларига
эришишига хизмат қилса, ва ушбу мақсадга мос келса, амалга оширишлари мумкин.
Ишлаб чиқаришнинг ҳар хил
секторларида иштирок этиш бўйича ташкилотлар тўртта турга бўлинадилар, уларнинг ҳар бирига технологик даврдаги ўзининг ўрни бўйича бир турдаги бўлган бир неча соҳалар киради:
хом ашёни олиш билан шуғулланувчи бирламчи давра соҳалари ўз ичига қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, кўмир саноати ва ҳ.к.олади;
иккиламчи давра соҳалари таркибига қайта ишловчи саноат, масалан, машинасозлик, маталлни қайта ишлаш, автомобилсозлик ва ҳ.к.корхоналари ва ташкилотлари киради;
учламчи давра соҳалари корхоналари ва ташкилотларига биринчи ва иккинчи сектор соҳалари нормал фаолият юритишлари учун зурур хизматларни кўрсатувчилар кирадилар. Булар банклар, суғурта компаниялари, таълим муассасалари, туристик вакилликлар,чакана савдо ва бошқалардир.
инсон фаолиятининг илғор ва тез ривожланаётган соҳаси ахборот технологияси билан шуғулланувчи ташкилотлар ва институтлар бу туртинчи давра соҳасидир.Бу сектор нисбатан яқинда шаклланган, аммо унинг аҳамияти ва солоҳияти бутун дунёда катта ва мураккаб тизимларни бошқаришда ахборотларнинг роли ўсгани каби, тез ўсмокда.
Тижорат ва нотижорат ташкилотлар фаолиятини амалга о
ширили
ши учун
ташкилий ҳуқуқий шакллар куйидагилар: унитар корхоналар, хўжалик жамиятлари ва ўртоқликлар, матлубот кооперативлари, фондлар ва бошқалар.
Фаолият турлари бўйича. Фаолият тури маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг бир турдаги мажмуасини олинишига олиб келувчи жараён сифатида белгиланади. Фаолиятнинг бир тури битта оддий жараёндан (масалан тўкимачиликдан) ташкил топиши ёки бутун бир қатор жараёнларни қамраб олиши (автомобилларни ишлаб чиқариш) мумкин.
Хўжалик юритиш субъектларини фаолият турларига ажратишда куйидаги фаркдар кўзга ташланади:
асосий фаолият - бу қўшимча қийматни ташкил қилишда катта улуш қўшувчи фаолиятдир.Амалда маҳсулотнинг алоҳида турлари бўйича бундай маълумотларни олишнинг иложи йўқ. Шунинг учун фаолиятнинг асосий турини фаолиятнинг ушбу тури билан боғлиқ товарлар ва хизматларга тўғри келувчи ялпи ишлаб чиқаришнинг устивор улуши билан белгилаш тавсия этилади. Бундай ҳисоблашнинг мураккаблигида фаолиятнинг асосий тури фаолиятнинг тегишли тури билан банд бўлган ходимларнинг ходимлар умумий сонидаги улушини ҳисоблашдан аниқланиши мумкин. Бунда асосий фаолиятга умумий қўшимча қиймат ёки банд бўлганлар сонининг 50 ёки ундан ортиқ фоизи тўғри келиши шарт эмас, аммо бу фаолият устивор бўлиши керак;
кўмакчи фаолият - унга фаолиятнинг бошқа соҳалар маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган айрим турлари киртилади. Кўмакчи фаолият иқтисодий фаолият турлари умумдавлат классификаторининг тегишли гуруҳларида ҳисобга олинади. Фаолиятнинг асосий ва кўмакчи турлари маҳсулотлари бозорда сотиш ёки фойдаланишнинг бошқа турлари учун мўлжалланганлар.
ёрдамчи фаолият - бу объект фаолиятининг асосий турларини қўллаб қувватлаш учун амалга ошириладиган фаолиятдир.У асосий ва иккиламчи дан ажратилмайди- у асосий ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи фаолият (ташиш, сақлаш, харид қилиш, бошқарув таъминот, маркетинг, таъмирлаш ва созлаш ишлари ва ҳ.к.). Хўжалик юритувчи субъектлар таркибий бўлинмаларнинг ёрдамчи фаолияти унинг асосий фаолияти бўйича ҳисобга олинади.
Ташкилотлар ўлчамлари бўйича йирик, ўртача ва кичик гуруҳларга ажратилиши мумкин. Бундай бўлинишнинг таснифловчи аломатлари сифатида кўпроқ таҳлил қил
иш учун олиниши осонрок бўлган банд бўлганлар сони. сотишлар(оборот)нинг ҳажми, активларнинг баланс қиймати
каби мезонлардан фойдаланилади. Аммо улардан ҳеч бири ташкилотни у ёки бу гуруҳига киритиш учун етарлича далилли асослар бўлмагани сабабли, амалда кўпинча мезонларнинг комбинациясидан фойдаланилади.
Бизнинг мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳақидаги” қонунда ўз аксини топган ёндашувдан фойдаланилган.
Унга кўра кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шартларга мос келувчи кооперативлар, тижорат ташкилотлари, якка тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи деҳқон (фермер) хўжаликлари кирадилар.
Ташкилотнинг ички ва ташқи муҳити
Ҳар бир ташкилотни фаолият юритиши ва ривожланиши маълум бир муҳитда(ички ва ташқи) амалга оширилади. Ташкилот фаолияти фақат муҳит уни амалга оширишга йўл қўйган ҳолдагина бўлиши мумкин. Вақтнинг ҳар қандай пайтидаги ташкилотнинг ҳолати ва фаолияти- унинг ички омилларининг ҳаракати ва та
шқи муҳит омилларининг таъсири натижасидир.
Ташкилотнинг
ички муҳити унинг ҳаётий кучининг манъбаси бўлади. У ўз ичига ташкилотга фаолият юритиш ва замон, вактнинг маълум оралиғида мавжуд бўл
иш ва яшаб қолиш имкониятини берувчи салоҳиятни олади. Аммо у агар унинг кераклигича фаолият юритишини таъминламаса, унинг муаммолар ва ҳаттоки ҳалокатининг манбаси бўлиши мумкин.
Бозор муносабатларини шакланишида ташкилот ички муҳитининг ўзгаришлари, уни бозорга мосла
шиши содир бўл
иши керак.
Ташкилотнинг ички муҳити қуйидаги ташкил қилувчиларнинг узвий боғланишидан иборат бўлади (2 расм).