5-мавзу. Кичик инновацион корхоналар ва уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги тутган ўрни Режа: Янги турдаги ташкилотлардаги интеграциялашиш ва ҳар томонлама ривожланиш жараёнлари.
Компаниянинг ҳар томонлама ривожланиши стратегияси.
Инновацион фаолиятнинг янги ташкилий шакллари.
Инновацион марказлар.
Янги турдаги ташкилотлардаги интеграциялашиш ва ҳар томонлама ривожланиш жараёнлари.
Янги турдаги ташкилотларда интеграциялашиш ва ҳар томонлама ривожланишнинг ўзаро бир бирларини тўлдирувчи жараёнларидан кенг фойдаланилади. Вертикал интеграциялашиш ёки ўтган босқичлар билан уйғунлашиш ҳам ягона ташкилот доирасида ички ташкилий бозор орқали ва ҳам доимий шартномалар асосида ташкил қилиниши мумкин. Интеграциялашиш компаниянинг илмий – тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолиятини фаоллаштириш сифатида йўналтирилгандир. Аралаш корпоротив – бозор асосида доимий ва вақтинча турдаги, бир томондан инновацион давранинг барча бўғинларини интеграциялашишга, бошқа томондан эса алоҳида фирмалар, инновацион бизнес корхоналари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ҳам бир бирлари билан ва бозор иқтисодиётининг бошқа институтлари билан мувофиқлаштириш ва жипслаштириш механизмларини яратишга асосланган янги ташкилий қурилмалар шаклланади.
Бундай фирмалараро интеграциялашишнинг ўзига хослиги ташқи муҳитга кўпроқ мослашиш ва шериклар фаолиятига зарурий равишда бирикиш ва вазиятли ўхшашдан иборатдир. У синергик (ўзаро ҳамкорликдаги) самара билан таърифланади, бу самара иқтисодий ташкилотнинг оралиқ шакллари туридаги ташкилий қурилмаларида энг юқори аҳамиятга эришади, бу шакллардан бир қисми институтционал таркибий элементларни ўз ичига олади. Интеграцион – таркибий ўзаро ҳамкорликларнинг энг илгарилаб кетган шакллари ҳам молия –саноат гуруҳларида ва ҳам инновацион тадбиркорликнинг янги соҳаларида вужудга келадилар. Интеграцион – таркибий жараёнларни бирикишининг механизми венчурли (таваккалчилик билан киритилган сармояли) тадбиркорликда тўлиқроқ гавдаланади.
Бўлғувси инновацион жараён учун кўп сонли молиявий бозор, илмий ва давлат институтлари билан интеграцияланган венчурли сармояларга суяниш хосдир. Инновацион фаолиятнинг институционал тузилмаларидаги хатарли сармояларни тақсимланиши 1 – расмда берилган.
Бозор институтлари
Молия институтлари
Янги корхоналарни ташкил қилиш
Академик марказ
Янги тузилмаларни ташкил қилиш
Венчурли сармоядорлар
Инновацион бизнеснинг эгалари, ижрочилари
Институционал сармоядорлар
Университетлар
Бозорнинг тузилишини ўзгатириш
Фойдани шакллантириш, уни қайтадан молиялаштириш ва ҳ.к