илмийтехника тараққиётининг аҳамияти ҳам жуда юқори. Ушбу омилнинг таъсири бир қатор тармоқларни ҳудудий ташкил этилишида аниқ ва равшан кўринади. Масалан, “илмталаб” машинасозлик заводлари юксак даражада фантехника салоҳиятига эга бўлган йирик шаҳарларда жойлаштирилади. Бежиз эмаски, ҳозирги кунда республикамизда инновацион иқтисодиётни ривожлантиришга устувор даражада қаралмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон миллий иқтисодиётини диверсификациялаш ва модернизациялаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам бевосита инновация, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ. Шу асосда иқтисодиётнинг замон талабида ривожланиши, унинг самарадорлиги, рентабиллиги, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг рақобатбардошлиги, сифати ва харидоргирлиги ошиб бормоқда. Қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотларининг турлари кундан-кунга кўпайиши ҳам кўп жиҳатдан кўрилаётган омил таъсирида юзага келмоқда.
Ҳар қандай ривожланиш, ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш, қуриш, қурилиш эса унга керак бўлган тегишли маблағсиз амалга оширилмайди. Шу нуқтаи назардан инвестиция омилининг аҳамияти жуда каттадир. Бинобарин, қулай инвестиция муҳитини шакллантириш, жумладан, хорижий инвестицияни кенг жалб қилган ҳолда қўшма корхоналарни кўпайтириш ва шу орқали республика ҳамда минтақалар экспорт салоҳиятини ошириш жиддий мазмун касб этади6. Шундай қилиб, ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш шароитида 3 та “И” нинг, яъни инвестиция, инновация ва инфратузилманинг ўрни катта. Айнан уларнинг ҳудудий бирлиги, улар учун қулай муҳитнинг яратилиши янги иқтисодий географияни шакллантиради, бу фанга, унинг мазмун-моҳиятига, конструктив жиҳатига янгича қарашни талаб қилади.
Юқорида кўрилган омилларнинг ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил қилишга таъсири уларнинг барчаси бозор иқтисодиёти муносабатлари ва экологик омил билан мувофиқлаштирилиши керак. Зотан вужудга келган вазият буни қатъийлик билан талаб этади. Экологик жиҳатдан энг аввало кимё, целлюлозақоғоз, гўшт, вино, консерва, чарм заводлари, иссиқлик электростанциялари “номақбул” ҳисобланади. Шу сабабдан улар аҳоли жойлашган марказлардан узоқроқда бўлгани яхшироқ.
Ушбу омилнинг ишлаб чиқаришнинг ҳудудий ташкил этилишига таъсирини кимё саноати мисолида кўриш айниқса намунавийдир, чунки бу саноат корхоналарининг жойлаштирилиши жуда эркин хусусиятга эга. Сабаби, улар ўсимлик, ҳайвонот, минерал хом ашёси, сув, ҳаво асосида, ҳатто бошқа саноат чиқиндилари (қора ва рангли металлургия) негизида ҳам ривожланиши мумкин. Бинобарин, кимё саноати корхоналарини истаган жойда қуриш имконияти бор. Аммо, бу масаланинг битта нозик томони - экологик омилдир ва у билан айниқса ҳозирги кунда ҳисоблашмасдан илож йўқ.
Экологик омилни тўғри инобатга олмаслик оқибатида республикамизнинг турли ҳудудларида нохуш вазият вужудга келган. Бундай ҳолат, бир томондан, қишлоқ хўжалиги, хусусан (тупроқ) ва сувдан нотўғри фойдаланиш натижасида юзага келган бўлса, иккинчи томондан, унинг сабабчиси саноат корхоналарини жойлаштириш ҳисобланади. Шунингдек, бу борада автомобил транспорти (айниқса йирик шаҳарлар, Тошкент мегаполисида) ҳам жиддий рол ўйнайди.
Глобал, оламшумул мазмун касб этган Орол муаммоси энг аввало сув заҳираларидан нотўғри фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида пахта якка ҳокимлигини авж олдириш билан боғлиқ. Шу билан бирга, тупроқнинг шўрланиши (бу кўпроқ янги ўзлаштирилган ҳудудларга хос), нозогеографик вазиятнинг кескинлашуви ҳам ер-сув ресурсларидан омилкорона фойдаланишни тақозо этади. Айнан ер ва сув ресурслари, асосий гидрографик элементлар – дарёларнинг кўпроқ қўшни республикаларда тўйиниши, трансчегаравийлиги бу муаммонинг ниҳоятда кескинлигидан далолат беради. Саноат корхоналарини жойлаштириш асосида эса Ангрен – Олмалиқ райони, Чирчиқ ҳавзасида, Навоий шаҳри атрофида, Фарғона водийсининг айрим марказларида, Сурхондарёнинг Тожикистон Республикасига туташ ҳудудларида нохуш экологик вазият юзага келган. Шу сабабдан, ишлаб чиқариш ва аҳоли жойлашувини ташкиллаштиришда “етти ўлчаб бир кес” йўсинда экологик омилларга қатъий амал қилиш зарур.
Юқоридагилардан ташқари
Do'stlaringiz bilan baham: |