Мавзу: спортчи шахсиятига педагогик таъсир услублари ва спорт машғулотларида педагогик тамойиллари



Download 36,41 Kb.
bet5/8
Sana30.06.2022
Hajmi36,41 Kb.
#718881
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МАВЗУ

Ишонч билан талаб қилиш - энг кучли тарбиявий воситадир. У инсон фаолиятининг қудратли омилларини ҳаракатга келтиради: ўзининг бошқа кишилар чун фойдали эканлиги ҳиссини, ўртоқлари ишончини оқлаш истагини пайдо қилади. Кўпинча бу анча мураккаб ва масъулиятли, баъзан эса фаҳрли топшириқ бўлади.
Маъқуллаш - муайян холатда болалар фаолиятининг кучли омилига айланади. Баъзан тарбияланувчи алоҳида мураккаб вазифа-ларни ҳал қилишда қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлади, педагогнинг маъқуллаши дастлабки қадамлардаёқ унинг муваффақиятини таъмин-лагандай туюлади, ўз кучига ишонч уйғотиб, бундан кейинги инти-лишлар манбаи бўлиб xизмат қилади. Бу шакл ишга онгли муно-сабатни ривожлантиради, педагогни катта ёшдаги ўртоқ деб билишга ўргатади. Унинг обрўси теран билимлар, ҳаётий тажриба, касбий маҳоратнинг негизини акс этади. Педагог томонидан берилган маслаҳат - ҳамма нарсани ипидан игнасигача идрок этиш, йўл-йўриқ-лар орқали ечимларни мустақил излаш орқали топишдан иборат. Маълум бир воситага асосланмаган ушбу талаб, болаларни муайян вазиятларда, айниқса, қийинчиликларда ўқитувчилар билан мас-лаҳатлашишга ўргатади. Ўз навбатида, педагогларга болаларнинг маслаҳат сўраб мурожаат қилишлари, ўзаро алоқани кучайтиришга олиб келади.
Шаъма - болаларни муайян xатти-ҳаракатларга ундовчи муро-жаат шаклидир. У маълум бир талаблардан иборат бўлган, лекин маъно жиҳатдан “яширин” хусусиятни акс этувчи, фақат икки кишига аён бўлган фикр-мулоҳазалар макони бўлиб намоён бўлади. Бошқалар диққат-эътиборини жалб этмайдиган сўзлашув шарти.
Ўзини-ўзи баҳолаш - ўқувчининг қобилиятини юзага чиқариш-да катта рол ўйновчи механизм бўлиб у, ўзида мужассам бўлган қобилияти ва иқтидорини бошқалар нигоҳида, яъни ўртоқлари, яқин кишилари орқали кўриши лозим.
Ўзини-ўзи баҳолашда ўқувчи ўзининг имкониятлари билан ҳисоблашиши, камчиликларини кўра билиши, ўз устида иш олиб бориши зарур. Бундай усул ўқувчида ҳаётга, жисмоний тарбия ва спортга бўлган масъулиятни шакллантиришга қаратилган.
Рағбатлантириш ва жазолаш усуллари. Тренер-педагог бола-лар учун, уларни ўсиб-улғайиб, камол топишига шарт-шароитлар яратиши ва буни улар англаб қадрига етишларини таъминлаши лозим. Фақат шундагина бола ўзининг олға қадам ташлаб силжиб бораётганини кўра билади. Ўз кучи ва иродасига ишончи ортиб боради. Жамоа ва ўқитувчилар эътиборини қозонади. Ушбу ютуқ-ларга эришиш учун рағбатлантириш усулидан фойдаланиш мақсадга мувоффиқдир. Чунки рағбатлантириш боланинг қобилияти ва фази-латларини шаклланишига олиб келади, унинг кўнглини кўтаради, қувонч келтиради, янада яxшироқ бўлишга интилишга ёрдам беради.
Мактаблар тажрибасида рағбатлантириш усулининг қуйидаги турлари қўлланади:
1) ўқувчининг кучи ва қудрати етадиган, масъулиятли топ-шириқларни бериш ва унга ишонч билдириш. Бундан ўқувчи ўзинг қадр-қимматини баҳолай олишга қодир бўлади;
2) ота-оналар, болалар жамоаси олдида мақтов сўзлар гапириш;
3) эсдалик совғалар бериш (китоб, ручка, ўқув асбоби ва бош-қалар);
4) фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирлаш;
5) стипендиялар билан тақдирлаш;
6) хурмат таxтасига фотосуратини жойлаштириш;
7) жамоанинг миннатдорчилигини етказиш;
8) сафда биринчи ўринда туришга имконият яратиш;
9) мусобақаларда байроқ кўтариб майдонга чиқишга имконият яратиш;
10) газета-журнал ва радио-телевиденияда у ҳақида эшиттириш-лар ташкил қилиш ва ҳ.к.
Ҳар қандай рағбатлантириш педагогик талаблардан келиб чиқиши, ижобий мақсадга ҳизмат қилиши лозим.
Жазолаш - бу тарбияланувчиларнинг ҳатти-ҳаракати ва фао-лиятига салбий бахо беришни англатувчи таъсир воситасидир.
Жазо ҳам ўқувчи, ҳам бутун синф манфаати учун қўлланадиган тарбия усулларидан бирини ташкил этади. Жазо чораларини қўллашда жисмоний Спорт машқлари давомида қуйидаги жазо чоралари қўлланилади:
- танбеҳ бериш;
- хайфсан бериш;
- уялтириш-қизартириш.
Юқорида келтириб ўтилган асосий педагогик талабалар тарбия жараёнида мақсадни амалга оширишга қаратилган бўлиб, бир вазиятни бошқариш, тарбияланувчиларга педагогик таъсир кўрсатиш ва тўғри йўлга йўналтириш, жисмоний машқлар ва спортда қийинчиликларни енгиб ўтишга мўлжаллангандир.
Жисмоний тарбия жараёнида спортчи

Download 36,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish