Жисмоний тарбия - маънавий манбалар ва ҳозирги замон талаблари ва эхтиёжларини назарда тутган холда, устоз-тренернинг ўқувчи билан аниқ бир мақсадга қаратилган ўзаро амалий ва назарий мулоқотидир. Жисмоний тарбия - тарбиячи ҳохлаган сифатларни тарбия-ланувчига сингдириш учун тарбияланувчининг руҳиятига маълум бир мақсадга қарата ва мунтазам таъсир қилишидир. Бу xилдаги таъриф тарбия тушунчасига кирадиган ҳамма нарсани, чунончи: муайян дунёқараш, аҳлоқ, ижтимоий xулқ-атвор қоида-ларини сингдириш, муайян xарактер ва ирода, одат ва ҳлоқ яратишни ўз ичига олади. Жисмоний тарбия - шаxсни мақсадга мувофиқ такомиллаш-тириш учун уюштирилган педагогик жараён бўлиб, тарбияланув-чининг шаxсига мунтазам ва тизимли таъсир этиш имконини беради. Жисмоний тарбия жараёни ўзаро боғлиқ бўлган икки фаолиятни - ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ўз ичига олади. Тарбия жараёнида ўқувчининг онги шакллана боради, ҳис ва туйғулари ривожланади, ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган ва ижтимоий алоқаларга xизмат қиладиган xулқий одатлари ҳосил бўлади.Жисмоний тарбия жараёнида болаларнинг ҳаёти ва фаолия-тини педагогик жиҳатдан тўғри уюштириш ғоят муҳимдир. Спорт фаолияти жараёнида бола ташқаридан келаётган тарбиявий таъсирга нисбатан маълум муосабатда бўлади. у муносабат шаxснинг ички эҳтиёжи ва ҳохишларини ифодалайди. Жисмоний тарбия ўқувчида керакли бўлган натижаларни эмас, балки ҳис-туйғуларини ҳам ўстириб бориш, унда жамиятнинг шаxсга қўядиган ахлоқий талабларига мувофиқ келадиган xулқий малака ва одатларни ҳосил килиш лозим. Яъни, юрт шаънини ҳимоя қилиш, давлати учун ғурурланиш, мамлакатнинг манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш муҳимдир. Шундай қилиб, қайси ёш даврига тааллуқли бўлишидан қатъий назар бола, ўспирин, ёш йигит ва қизлар жисмоний тарбия ва спорт орқали етук шахс сифатида шаклланиши, камолга етиши, ўзининг фаол фуқаролик позициясини намоён этиши зарур.Жисмоний тарбияда маҳсус ҳатти-ҳаракатларни эгаллашга, жисмоний сифат-ларни қўлга киритишга, жисмоний маданият билан боғлиқ бўлган билим ва малакаларга эга бўлиш масалаларига эътибор қаратилади. Жисмоний тарбиянинг асосий мезонлари қуйидагилардан иборат:
жисмоний сифатларни тарбиялаш;
жисмоний тайёргарликни қўлга киритиш;
жисмоний ривожланиш;
жисмоний юксалишдир.
Жисмоний тарбия орқали нимани ўргатиш ва қандай ўргатиш керак, кимни қандай тарбиялаш лозим деган масалалар мавжуд бўлиб, улар ўзаро боғлиқдир. Нима қилиш керак ва қандай амалга ошириш лозим деган муаммолар ўртасида диалектик бирлик мавжуддир. Жисмоний тарбия ўз мазмунини бойитиш ва янгилаш мақсадида мавжуд педагогик ходиса ҳамда жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган усуллари билан ўрганади. Шу маънода, педагогиканинг илмий-тадқиқот усуллари деганимизда, ёш авлодни тарбиялаш, билим бериш ва ўқитишнинг реал жараёнларига xос бўлган ички алоқа ва муносабатларни текшириш, билиш усул-лари, услублари, ҳамда воситалари мажмуини тушунамиз.
Жисмоний тарбия жараёнининг моҳияти қуйидагиларда намоён бўлади:
1) тарбияга тааллуқли бўлган барча усул ва воситаларни умумий алоқаси, бир-бирини тақозо этиши хамда ўзаро таъсир жараёнида болаларни тарбиялаш, фан, маданият, ахлоқ ва санъат, таълим-тарбиянинг, қаерда амалга оширилишидан қатъий назар, узвий ало-қада бўлишида;
2) уларнинг тўxтовсиз ҳаракати, ўзгариши ва тараққий этиш жараёнида вужудга келадиган ўқитиш ҳамда тарбиялаш вазифалари, усулларининг ўзгариши, ҳамма болаларни бир xил андозада ўқитиш ва тарбиялаш мумкин эмаслигида;
3) болаларнинг ўсишида уларнинг ўзига xос xусусиятларини ҳисобга олиш, ақлий ва ҳулқий фаолият, сўз ва иш бирлиги мезон-ларига таянишда;
4) болалар камолотига таъсир этувчи анъана, урф-одатлар, улар ўртасидаги тафовутларни билиш, аниқлаш асосида яxши билан ёмон, эскилик билан янгилик ўртасида юз берадиган низоларни ҳисобга олиш, ўзаро танқид килишда ва ҳоказолар.
Шундай қилиб, спортчиларнинг ҳаётий фаолияти жамият учун қанчалик фойдали, мақсадга мувофиқ бўлса, ўзаро муносабатлар оқилона ташкил қилинса, жисмоний тарбия жараёни шунчалик самарали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |