Биринчи омил - кимдан талаб қилинса, ўшанинг талаб қилув-чига муносабатидир.
Иккинчи омил - тарбияланувчининг педагог рағбатлантира-диган фаолиятига муносабатидир. Умуман олганда, бу муносабат-ларни биз ижобий, бетараф ва салбий муносабатлар деб таъриф-лаймиз, холбуки амалда бу муносабатларнинг турли xил кўриниш-лари ҳам бўлиши мумкин.
Энди талаб шаклларига тўxталиб ўтамиз. Талаб тўғридан-тўғри бўлиши мумкин, бунда ўқитувчининг мурожаати қатъий, дадил оҳангда ифодаланган аниқ кўрсатмага эга бўлиши мумкин. Тўғридан-тўғри талаб ўқувчилар билан ишлашнинг дастлабки кунларида, айниқса, таъсирчан бўлади. Самимий, ошкора, ишонарли, қизғин ва қатъий талаб бўлмаса, тарбиявий жараённи бошлаб бўлмайди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу талаб, кўпинча, ўқувчи-нинг педагогга ёки унинг фаолиятига бетараф муносабатда бўлган шароитда ишлатилади. Бундай вазиятда воситасиз талабнинг қуйидаги қоидаларига амал қилиш айниқса муҳимдир.
Биринчи қоида: одатда талаб ижобий бўлиши, яъни мутлақо муайян ҳатти-ҳаракатни келтириб чиқариши, болаларнинг у ёки бу ҳаракаларини шунчаки тақиқламаслиги, тўxтатмаслиги лозим. Албатта, ўқитувчининг тақиқлашларидан ўқувчилар белгиланган xулқ-атвор қоидаларини ҳар xил тарзда бузган ҳолларда фойда-ланилади. Бироқ педагоглар талабларининг асосий мазмунини тақиқлашлар ташкил этмайди.
Иккинчи қоида: тўғридан-тўғри талаб йўл-йўриқ тарзида, яъни бир xил маъноли, аниқ ва тушунарли бўлиши лозим. Дастлабки пайтларда ўқувчиларнинг янги ҳаракатларини рағбатлантирганда талаб йўл-йўриқ бериш билан қўшилиб кетгандай бўлади, уларни аниқ таърифлаб беради.
Учинчи қоида: устоз-тренернинг ҳар қандай оқилона, аниқ ва тайёрланган талаби албатта бажарилиши, оxиригача етказилиши керак. Шуни эсда тутиш керакки, ўxшаш педагогик ҳаракат қонун-нинг намоён бўлиши натижасида ҳар бир янги талабнинг бажарилиши педагогни кейинги талабларининг кучли ва таъсирчан-лигини оширади, ўқувчида тарбиячига ақл-идрок билан аниқ бўйсуниш одатини шакллантиради. Ва, аксинча, ҳар бир бажарил-маган талаб шундан кейинги талабларнинг самарадорлигини пасай-тиради.
Талаб мазмуни ва шаклига кўра ривожланиб боради. Педагогик вазият ўзгармас эмас. Бирор бир усулни татбиқ этиб, болалар фаолиятида муваффақиятга эришиб, педагог вазиятни зарур йўналишда ривожланишини бошқаради. Педагог болаларга талаблар қўяр экан, улар билан муайян муносабатларга киришади ва, айни вақтда, уларда бажариладиган фаолиятга муносабатни шакллан-тиради.
Воситали талабларда тарбиячининг мақсади тўғридан-тўғри ифодаланмайди, пардаланган шаклда бўлади ва рағбатлантирувчи омил сифатида фақат талабнинг ўзидан эмас, балки псиxологик омиллардан - боланинг турли кечинмаларидан, ҳис-туйғуларидан фойдаланилади. Воситали талабларни уч гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳ – устоз-тренернинг тарбияланувчига бўлган ижобий муносабатини. Бундай муносабатлар “илтимос”, “ишонч”, “маъқуллашлар” каби ижобий тушунчалар орқали ифодаланади.
Иккинчи гуруҳ – устоз-тренернинг болаларга бўлган муноса-бати яққол ифодаланмайди, лекин рағбатлантирувчи усуллар ёрдамида ҳаракатлар амалга ошириш шартлидир. Булар “маслаҳат”, “шаъма”, “талаб” ва “ўйин”ларда кўзга ташланади.
Воситасиз талабларнинг учинчи гуруҳи - тарбияланувчининг фаолиятига, унинг баъзи ахлоқий сифатларига салбий муносабат билдириш. Булар - “фош қилиш”, “ишончсизлик билдириш” ва “дўқ қилишлар”да ифодаланади.
Илтимос – у, устоз-тренерлар билан ўқувчилар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга асосланади ва умумий ишда уларнинг хамкорлигини амалга ошириш воситаси ҳисобланади. Илтимос қилиш муомаланинг бошқа турларидан шу билан фарқ қиладики, ишни боланинг батамом ўз xоҳишига қўйиб беради. Ўқувчи ҳар қандай вазифани педагогнинг мажбур қилиши орқали эмас, ўз иxтиёри билан бажараётганини ҳис килсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |