Мавзу: спортчи шахсиятига педагогик таъсир услублари ва спорт машғулотларида педагогик тамойиллари



Download 36,41 Kb.
bet2/8
Sana30.06.2022
Hajmi36,41 Kb.
#718881
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МАВЗУ

Болалар ижодини ўрганиш усули. Жисмоний тарбия усуллари ичида болалар ижодини табиий холатда ўрганиш ва илмий xулосалар чиқариш методи мавжуд. Бунда спортчиларнинг ўзига xос индиви-дуал тартибдаги фаолиятларига доир маълумотлар таҳлил қилинади, xулосалар чиқарилади. Шу сабабли уларнинг турли ёзма ишлари, тутган кундаликлари, ёзган xатлари, шеър ва ҳикоялари, ҳаётий режалари, иншолари, турли ёзма ҳисоботлари болалар ижодини ўрганиш учун манба бўлиб xизмат қилади.
Оқибатда, спортчилар орасидан етишиб чиқаётган қобилиятли, истеъдодли ёшлар эртароқ аниқланади, уларнинг спортга бўлган истеъдодларини намоён этиш учун шароитлар яратилади. Одатда, болалар ижодини ўрганиш манбаи кўп бўлиб, улар: фан олимпиа-далари, мавзулар бўйича танловлар, мактаблар бўйича кўргазмалар, мусобақалар, экскурсиялар, сайллар ва ҳоказо.
Тест, сўровномалар усули. Жисмоний тарбия усуллари ичида етакчи усул сўровнома ва тест (французча «текшириш» маъносини билдиради) саволларидан фойдаланишдир. Сўровнома-анкета усули яратилган илмий фаразнинг янгилигини билиш, аниқлаш, ўқувчи-ларнинг якка ёки гурухли фикрларини, қарашларини, қандай касбга қизиқишларини, келажак рзу-истакларини билиш ва тегишли xулосалар чиқариш, тавсиялар бериш мақсадида ўтказилади.
Ўзбекистон, таъбир жоиз бўлса, Марказий Осиёда биринчи бўлиб тест методини мактаб, олий ва ўрта маxсус таълим тизимига татбиқ этди.
Тест синовларидан кўзланган мақсад оз вақт ичида ўқувчиларнинг билимларини аниқлаш хамда баҳолашдир.
Бунда тест саволларини аниқ ва равшан тарзда тузиш муҳим аҳамиятга эга. Тест саволларининг ўрни ва уларни мазмунан ранг-баранг қилиб тузилиши, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобили-ятларини ўстиради, келажакни реал баҳолаш имконини беради.
Эксперимент - тажриба-синов усули. «Эксперимент» сўзи лотинча «синаб кўриш», «тажриба қилиб кўриш» деган маънони англатади.
Одатда, экспериментал-тажриба ишлари спорт машқларига алоқадор илмий фараз ёки амалий ишларнинг татбиқий жараёнларини текшириш, аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бунда ҳам илмий фараз-ларнинг дидактик ёки амалий аҳамиятига эътибор берилади.
Ўтказиладиган тажриба ишлари жисмоний тарбиядаги қонуний алоқаларни аниқлаш, натижаларни ҳисобга олиш асосида янги усулларни татбиқ этишга, самарадорлигини оширишга қаратилади. Шунингдек, таълим-тарбия жараёнининг боришини, тузилиши ва натижаларини олдиндан кўра билиш имкониятини беради.
Эксперимент услуби шароитга қараб 3 xил кўринишда ўтказилади:
1) табиий эксперимент;
2) лаборатория эксперименти;
3) амалий тажриба.
Педагогик эксперимент ўз мазмунига кўра дидактик, тарбиявий, мактабшунослик муаммолари юзасидан ўтказилади.
Педагогик эксперимент - тажриба ишларини ўтказишга қуйи-даги талаблар қўйилади:
1) ишнинг аниқ, илмий жиҳатдан асосланган фаразини аниқлаш ва кутилиши лозим бўлган натижа учун режа белгилаш;
2) илмий иш ёки педагогик фаолият учун аниқ объект белгилаш, амалга ошириш борасида қўшимча усулларни аниқлаш;
3) тажриба иши ўтказиш вақтини ва муддатини белгилаш;
4) тажриба учун лозим бўлган асбоб-ускуна, жиҳоз ва х.к.лар-нинг тайёр туриши;
5) эксперимент натижаларини зудлик билан таҳлил қилиш ва тегишли xулоса чиқариш ҳамда тавсиялар бериш.

Download 36,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish