йилликларга оид IV маданий қатламидан хонакилаштирилган ҳайвон (қўй ва
эчки) суяги топилган.
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида мезолит даврига оид
жуда кўп ёдгорлик мавжуд. Қўшилиш, Обишир, Мачай ғор-макони ва
бошқалар мезолит даври оид муҳим ёдгорликлар саналади. Улардан
қадимгиси Тошкент воҳасидаги Қўшилиш макони мил. авв.
X-IX минг
йилликларга оид. Маконнинг сақланиб қолган қисмдан 200 дан ортиқ
чақмоқтошдан ясалган тош қуроллари ҳамда қора мол, қўй ва эчки суяклари
топилган.
Фарғона водийсида мезолит даврига оид 40 дан ортиқ ғор ва очиқ жой-
маконлар аниқланган. Сўх дарёсининг юқори оқимида жойлашган Обишир I,V
ва Тошкўмир ғор-маконларида олиб борилган қазишма ишлари натижасида
тош қуроллари ва ёввойи ҳайвон суяклари топилган.
Фарғона водийси текислигида эса мезолит-неолит даврларига оид сал
кам юзга яқин жой-маконлар ўрганилган. Водийнинг Ўрта
текислигида
қадимги кўллар бўйида жойлашган Ашикўл 2, 3, 16, Янгиқадам 1,
Тойлоқ
3,5,7
бошқа ёдгорликлар нисбатан яхши ўрганилган. Маконларнинг устки қисмидан
тош қуроллари териб олинган. Қурол асосан микропластинка шаклили тош
бўлагидан ясалган.
Фарғона водийсининг мезолит даврига оид барча ёдгорликларини
умумий Обишир (IX-VIII минг йилликлар) маданияти номи билан юритилади.
Бу маданият соҳиблари дастлаб тоғдаги ғорларда яшаб, овчилик ва
термачилик шуғулланган. Ривожланган босқичда текисликдаги кўлларнинг
атрофида яшаб, термачилик ва балиқчилик билан кун кечирган.
Сурхондарё вилояти Бойсунтоғ ҳудудида мезолит даврининг сўнгги
босқичига оид Мочай ғор-маконидан мезолит даври хўжалик тўғрисида
қимматли маълумотлар аниқланган. Ғор-маконнинг юқоридаги
иккинчи
маданий қатламидан топилган суякларининг кўпчилиги хонаки (қўй ва эчки)
ҳайвонларга тегишли.
Устюрт ҳудудида ҳам мезолит даврининг охирида яшаган ибтидоий
қабилалар фойдаланган тош қуроллари Айдаболқудуқ ва Жайронқудуқ
атрофида жойлашган кўпгина маконлардан териб олинган.
Жанубий Тожикистонда мезолит даври ёдгорликлар Вахш, Кофирнаҳр,
Панж водийлари, ҳатто Помир тоғининг баланд қисмида жойлашган 30 га яқин
ёдгорликлар аниқланган.
Ёдгорликлардан Тутқовул III, Чилчорчашма, Дараи Шўр, Қуйибулён,
Обикийик, Ошхона, Аличур ва шу каби бошқа ёдгорликлар яхши ўрганилган.
Бу ерда мезолит даври маданиятлари текислик ва тоғолди ҳудудидан иборат
икки йўналишда фаолият юритган. Улар мил. авв.
XI-VII минг йилликлар
билан саналанади.
Бу маданият эгалари овчилик, балиқчилик ва термачилик каби
ўзлаштирувчи хўжалик шакл орқали кун кечиришган. Асосий ов қуроли найза
ва ўқ-ёй ҳисобланган. Балиқ овлаш мақсадида ишлатилган тош қуроллари
топилмаган. Балиқлар асосан гарпунларда ов қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: