Qadimgi kichik Osiyo sivilizatsiyasi.
Анатолия ярим оролини уч томондан Қора, Мармар, Эгей, Ўрта ер
денгизлари ювиб туради. Европа қитъасидан Босфор ва Дарданел бўғозлари
ажратиб туради. Ярим орол шарқи ясси тоғликлардан иборат. Кичик дарё
ирмоқлари деҳқончилик қилиш учун қулай бўлса, тоғ ва тоғ олди
ҳудудларида чорвачилик тараққий этган. Кичик Осиёнинг Ғарбий қисмида
эса, кўплаб қулай гаванлар савдо-сотиқ марказлари эди. Киликия ҳудуди
ўрмонлари Сасна ва Кедр ёғочлари етказиб берган. Кўллардан туз олинса,
тоғлардан олтин, кумуш, метал қазиб олинган.
Энг қадимги даврларда кичик
Осиёда Хаттлар (Хеттлар) яшаганлар. Жанубий Шарқда эса хурритларга
мансуб аҳоли яшаган. Мил.авв. II минг йилликда ярим орол ғарбидаюнонлар, ахояликлар, фригияликлар келиб ўрнашади. Мил.авв.VIII-VII
асрларда Шарқда кўчманчи киммерийлар кириб келади. Анатолиянинг
жанубида мил.авв.Х-IХ минг йилликлардаёқ (Анталияда) деҳқончилик
марказлари шакллана бошлади. VIII-VII минг йилликларда эса уларнинг сони
ўсиб борди.
Бу даврдаги энг йирик марказлар Ҳожилар, Чейюню тепа
қабилар бўлиб ҳисобланади. Мил.авв. VII-VI минг йилликларга оид Чатал-
Гуюк ёдгорлигида 12 турдаги ўсимлик хонакилаштирилганлигини кўриш
мумкин.
Хўжалик тараққиётида металга ишлов беришнинг бошланиши билан
синфий жамият ва давлатлар вужудга кела бошлади. Мил.авв.II минг йиллик
бошларида дастлаб Канес, Бурусхонда, Куссор, Неса, Цолпа ва Хаттуса
шаҳар-давлатлари вужудга келган.
Мил.авв. II минг йиллик бошларига оид
Бойча-султон ёдгорлигида ёзув намуналари топилган. Синфий жамиятнинг
ривожланишида мил.авв.ХХ-ХVIII асрларда Кичик Осиёда мавжуд бўлган
оссур савдо колониялари ҳам катта таъсир кўрсатади. Дастлабки шаҳар
давлатларни бирлаштиришни Куссар ҳокими Питхан бошлайди. Унинг
ишини давом эттирган ўғли Анитта барча Хет шаҳарларини бирлаштириб,
мил.авв.ХVIII-ХVI асрларда мавжуд бўлган қадимги Хетт подшолигига асос
солади.
Бу даврда давлат ишларида уруғ-қабилачилик анъаналари кучли
сақланганлиги билан характерланади. Барча қурол олиб юришга ҳақли
бўлган аҳоли подшо олдидаги йиғинга (панкус) тўпланиш ҳуқуқига эга
бўлган. Подшо Лабарна (мил.авв.1680-1650 йй.) истилочилик юришлари
билан машҳур бўлиб қолмай, подшо тахтини жиянига мерос қолдириш
одатини бузиб, ўғли Хаттусили I га қолдиради. Хаттусили I (1650-1620 йй.)
даврида пойтахт Хаттуса шаҳрига кўчирилади. Подшо Мурсулли I Олд Осиё
ва Месопотамияга муваффақиятли ҳарбий юришлар қилади. Подшо Телепин
(1520-1490 йй.) даврида тахтга эгалик қилишнинг уч босқичи ишлаб
чиқилди.
Унга кўра, шаҳзодалар биринчи босқичда, агар подшо фарзанди
бўлмаса, она томондан жиянлар, агар улар орасидан ҳам тахтга даъвогар
бўлмаса, подшо куёвари тахтга эгалик қила олар эдилар. Панкус (халқ йиғини) аҳамияти бир оз пасайиб, Панкус иштирокчилари бўлмиш Тулия
(Панкусдаги табақа вакиллари)нинг роли ошиб боради. Тулия розилигисиз
подшо ҳеч бир аъзосини қатл эта олмас эди. Мил.авв.ХII аср ўрта Хетт даври
деб аталади. Бу даврда Хет давлати кучсизланади. Шарқда Митанни, Ғарбда
Помфилия, Киликия вилоятларидаги Арқава давлати, шимолда касклар
қабиласи ҳужумлари кучайди.
Хетт давлати гўёки қулаш арафасида эди.
Мил.авв.ХIV асрда Хетт давлатини бирлаштириб, уни қудратли империяга
айланишига подшо Сиппилулиуманинг истилочилик юришлари сабаб бўлди.
У Митанни, Олд Осиё ҳудудларига ғолибона юришлар қилади. Унинг вориси
Мурсулли II (мил.авв.1340-1305 йй.) Хетт давлати кичик Осиёдаги азалий
рақиби Арқава ва Миру, Ликку, Милаванда (кейинчалик Милет), Аххия ва
Апосу (Эфес) каби давлатларни истило қилиб, бутун Кичик Осиёни
бирлаштиради. Аммо Олд Осиёда Миср таъсирининг ўсиши билан Хетт
Миср уруши бошланиб Рамсес II ва Хаттусили III ўртасида мил.авв.1280 йил
сулҳ тузилади.
Мил.авв.ХIII асрда Хетт давлатига денгиз халқларининг
ҳужумлари натижасида давлат парчаланиб кетади. Мил.авв.1190 йилда
пойтахт ишғол этилади. Хетт давлати тили, ёзуви аста-секин унутилади.
Хетт давлатидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ўрганишда
Хетт қонунлари катта аҳамиятга эга. Хетт қонунлари Хамураппи
қонунларидан фарқ қилади. Отлар фақат ҳарбий ишларда ишлатилиб,
уларнинг ўртача нархи 20 шиқлни ташкил этган бўлса, деҳқончилик
ишларида буқа қадрланган. Қўй савдо-сотиқ эквиваленти бўлиб ҳисобланган.
Мамлакат ҳудуди тоғли бўлгани сабабли деҳқончилик кенг тараққий этиши
қийин эди. Шунинг учун чорвачилик ва боғдорчилик бир вақтда олиб
борилаверган.
Кичик Осиёнинг Тавр тоғлари, Ефраот дарёсининг ўрта оқимидан
Мисргача бўлган тор денгиз бўйи қадимдан Олд Осиё тарихий-географик
областини ташкил этади. Финикия ҳудудларини қадимда Ханаан-қизил
мамлакат деб аталган бўлса (иккинчи маъноси Фенеху-кемасоз), Фаластин
этноним бўлиб, флистимликлар номидан олинган. Бу ҳудудларда катта
дарёлар йўқ. Кичик тоғ дарёлари фақат ёғингарчилик мавсумидагина тўлиб
оқади.
Tamom
Do'stlaringiz bilan baham: |