Mавзу: Палеолит даври археологияси Режа



Download 396,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/18
Sana20.07.2022
Hajmi396,01 Kb.
#826606
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
V2-FtYsNHjTI6nxHSYfeSfwTASuZq5EA

Сўнгги палеолит.
Сўнгги палеолит (мил. авв. 40/35-12 минг йилликлар) 
вюрм музлиги даврига тўғри келади. Бу даврда Америка ва Австралия 
қитъаларига ҳам ибтидоий одамлар кўчиб ўтади. Бу даврда содир бўлган 
ўзгариш бевосита инсониятнинг ўзгариши, яъни замонавий қиёфадаги онгли 
одам-
homa sapiens sapiens
нинг шаклланишидир.
Кейинги йилларда Жанубий ва Шарқий Африка ҳудудларидан 
замонавий қиёфадаги одам суяклари топиб ўрганилмоқда. Улар калибрли 
текшириш усулига кўра мил.авв. 200-150 минг йилликлар билан саналанган. 
Бу топилмалар замонавий одамнинг илк вакили 200-150 минг йиллар аввал 
Жанубий ва Шарқий Африкада шаклланиб, кейинчалик мил.авв. 40 минг 
йилликда ер юзининг бошқа ҳудудларига тарқалганлигини кўрсатади.
Сўнгги палеолит даврида хўжалигининг асосини овчилик ташкил этган. 
аҳамияти янада ортади. Термачилик эса маҳаллий ҳудуднинг флорасига 
боғлиқ бўлиб, мавсумий хусусиятига эга бўлган. Озуқабоп ўсимликлар ва 
мевали дарахтларга бой бўлган иссиқ иқлимли жанубий ҳудудлар йилнинг 


баҳор-куз фаслида термачилик ибтидоий одамларнинг асосий тирикчилик 
манбаи ҳисобланган.
 
Ўрта Осиёнинг сўнгги палеолит даври ёдгорликлари мустье даврига 
нисбатан яхши ўрганилмаган. Ҳозирга қадар аниқланган ёдгорликларнинг 
сони камчиликни ташкил этади. Маълумки, бу даврда сунъий уй-жой қуриш 
бошлангандан сўнг ибтидоий одамлар текисликда ҳам яшай бошлайди. 
Текисликдаги жойлашган маконларнинг маданий қатлами табиий ҳодисалар 
таъсири ва замонавий ер ўзлаштириш оқибатида бузилиб, бизгача етиб 
келмаган. 
Сўнгги палеолит даврига оид археология ёдгорликлари Ўрта Осиёнинг 
барча ҳудудларида учрайди. 1940 йилдан ҳозиргача олиб борилган археология 
тадқиқот ишлари натижасида кўплаб сўнгги палеолит даври ёдгорликлари 
аниқланиб, улардан Кўлбулоқ, Обираҳмат, Самарқанд макони, Ангиллак ғор-
макони, Хўжағор, Шуғнов, Янгажа 2, Аччисой, Сариарка, Есен 2, Туябўғиз, 
Бўзсув, Сиёбча, Учтут, Семизбуғу, Сарикўл, Тулкили, Ангренсор 2, Қорабош 
3, Бетпак 7, 8 ва бошқалар яхши ўрганилган.
Самарқанд ёдгорлиги Ўзбекистон ҳудудидаги очиқ жой маконларнинг 
ноёб намунаси ҳисобланади. Маданий қатлами жойларда 3-7 метрдан иборат 
бўлган макондан ёғоч устунли қурилмага эга чайла уйнинг ўрни очилган. 
Чайланинг ёғоч устунларининг ўрни сақланиб қолган. Устунларнинг сирти 
шох-шаббалар ва қамиш билан ёпилган. Унинг ичкарисида ўчоқ излари ва 
маълум юмушларни бажарадиган майдончанинг ўрни мавжуд. Макондан 7,5 
мингга яқин тош қуроллари топилган. Тош қуроллари орасида ўлчами 16 
см.тош болта муҳим аҳамиятга эга бўлган топилма ҳисобланиб, 
Ўзбекистоннинг сўнгги палеолит даврига оид бошқа маконларида учрамайди. 
Қуролларнинг кўпчилиги чақмоқтош, диорит, амфиболит тош жинсидан 
ясалган. Суякдан ясалган қурол ёки анжомлар ҳам мавжуд. Самарқанд 
маконида яшаган ибтидоий одамларнинг асосий хўжалиги овчиликдан иборат 
бўлган Макондан ёввойи от, эшак, тур, туя, Бухоро буғуси, кам сонли қўй, 
жайрон, тошбақа, бўри ва қушларнинг суяги топилган.



Download 396,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish