Мавзу: Молиявий иктисодий инкирозни бартараф этишда тижорат банкларида кредит муаммолари аудитини аҳамиятини ошириш йўллари



Download 459,5 Kb.
bet19/25
Sana09.06.2022
Hajmi459,5 Kb.
#647273
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
Credit operatsiyalari Banklarda

Ликвидлилик таваккалчилиги. Тижорат банклари уз мажбуриятларини бажариш учун зарур микдорда ликвид маблағларга эга бўлиши керак. Агар банк активлари тезда пулга айланмайдиган активларга (асосий воситаларга, ин-вестицион лойиҳаларга) жойлаштирилган бўлса, ликвид маблағларнинг йўқлиги туфайли мажбуриятларни бажа­риш учун қиммат маблағлар сотиб олади ва натижада за­рар кўриши мумкин.
Ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга мос келмаслиги тавак­калчилиги. Тижорат банки фаолияти қонун ва ҳукумат қарорларига ҳамда Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мое келмаслиги туфайли банк жуда катта зарар кўриши мумкин. Бу зарарлар жарима ёки санкциялардан бошланиб, то банк фаолиятини амалга ошириши учун берилган лицензияни чақириб олишгача боради. Тижорат банкларида ишлаб чиқилаётган ички йўл-йўрикдар юкорида кўрсатилган ҳуқуқий ҳужжатларга мос келиши керак.
Тижорат банклари қонунлар ва ҳукумат қарорлари ҳамда Марказий банк томонидан ишлаб чиқилаётган меъёрий ҳужжатларни матбуотда эълон қилинган кундан ёки кучга кирган вактидан бошлаб, ҳисобга олиб борадиган бошқарма ёки ҳеч бўлмаса ходим ажратиши керак.
Ҳуқуқий хужжатлар жуда тез ўзгараётган ҳозирги ўтиш даврида бундай бошқарманинг тижорат банкларида тузилиши мақсадга мувофиқдир.


III - БОБ. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида банк тизимида кредит муомалалари аудиторлик текширувларини ташкил этиш ва уни ўтказишни такомиллаштириш.


3.1. Тижорат банкларида кредит операциялари билан боғлиқ муомалаларни назорат қилишда ички аудитнинг аҳамиятини ошириш ва уни мукаммаллаштириш масалалари.

Банк тизимидаги ислоҳотларнинг чуқурлашуви молиявий ресурсларни окилона бошқариш усуллари ва воситаларидан кенгроқ фойдаланиш, тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштиришда эса бевосита ва билвосита назорат воситаларини кенг қўллашни тақозо этади. Шу боис Марказий банк тижорат банклари ва уларнинг филиаллари молиявий-хўжалик фаолиятини вакти-вакти билан мунтазам назорат қилиб туришга катта эътибор қаратмоқда. Дунё банкчилик тажрибаси кўрсатишича, тижорат банк­лари барқарорлигини сақлашда ташқи ва ички аудит кат­та аҳамият касб этади. Марказий банкнинг ички ва ташқи аудитни кучайтиришга нисбатан қуяётган қатъий талаблари назорат органлари ва молия-кредит муассасаларининг ўз зиммаларига юкланаётган вазифаларни сифатли ва уз вактида бажаришига шароит яратмокда.


Ички ва ташки аудитдан кутилган асосий мақсад, илгарироқ таъкидланганидек, кўп жиҳатдан ўхшаш бўлиб, назорат қилиб боришдан иборат. Бироқ улар ўртасида муайян фаркдар ҳам борки, бу аудитор характерига боғлиқ. Ташқи аудит ҳисобот тизимини баҳолаш, банкнинг актив ва пассивларини баҳолаш ва текшириш, мавжуд ички на­зорат тизимини тестдан ўтказишдан иборат. Ташки аудит текширилаётган банкнинг тақцим этган ҳисоботи ва баланслари ҳақиқатга тўғри келадими еки йўқми, унинг молиявий аҳволи ва муайян даврдаги фаолияти натижаларини баҳолашдан иборат. Четдан таклиф этилган, мустақил аудиторлик фирмалари томонидан тайёрланган хулосалар юқори ташкилотларга, акциядорлар, кредиторлар ва ҳоказоларга мўлжалланади ва ундан ички аудиторлар ҳам фойдаланади.
Ички аудит ташки аудитга нисбатан белгиланиши ва ташкил этилишига қараб, бошқача характерга, мазмунга эга бўлади. Ички аудит банк доирасида мустақил бўлинма сифатида банк фаолиятининг ҳар кунги фаолиятини текширувдан ўтказиб боради. Умум томонидан қабул қилинган қоидаларга кўра, ички аудит банкнинг ўз мажбуриятларини самарали бажаришга хизмат килади, яъни биринчи навбатда муаммоларнинг эндигина вужудга келаётган даврида аникдашга йўналтирилган бўлади. Ички аудит бошқарув куроли, банк операцияларини ички кучлар ёрдамида жуда яқиндан кузатиш имконияти бўлиб, бошқарув мақсадига эришиш кафолатидир. Бунинг учун ички аудит хизмати бошқарувни бажарилган анализ натижалари ҳақидаги ахборот билан таъминлаб, бўлинмалар фаолияти­ни, ҳар хил йўриқларни тахлил этиб, уларга юзага чикаётган муаммоларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар бериб боради. Ички аудит хизмати ходимлари ташки аудиторлар билан ҳамкорликда иш юритади.
Ички аудит натижалари банк раҳбарлари томонидан амалдаги крнунлар доирасида мавжуд ресурсларни хисобга олган ҳолда жорий ишларни бошкаришда фойдаланилади. Шу тарика ички аудит ташкилотнинг ўз мақсадига эришиши учун хизмат килади. Банк фаолиятининг ички аудит вазифалари юқорида саналганлардан фарқ қилмайди, аммо банк фаолиятининг хусусиятлари, банк маҳсулотлари, бух­галтерия хисоби, ишни ташкил этиш жараёни, таваккалчилик омилларининг кўплиги билан ўзгача хусусиятга эгадир.
Ички аудит жараёнида топширикларнинг бажарилиши турли-туман бўлиб, унинг мақсади ва ташкилот фаолияти характерига боғлиқдир. Қўйилган вазифаларни ҳар хил мезонларга суянган ҳолда турли йўллар, ҳар хил теранлик ва деталлар билан ечиш мумкин. Бунда стандартлар катта ўрин тутади.
Давлат аппарати ривожланган мамлакатларда аудит муаммоларига, жумладан, ички аудитга катта эътибор берилади. Шу ўринда назорат қилиш юқори институтларининг халқаро ташкилоти The International Organization of Supreme Audit Institutions (INTOA) бўлиб, унга АҚШ, Англия, Япония каби ўнлаб мамлакатлар аъзодир. Халкаро ички аудиторлар института The Institution of Internal Auditors (IIA) ҳам мавжуд. Бу йўналишда ҳукуматнинг махсус ташкилотлари, масалан, АҚШда (General Accounting Offis) иш олиб боради. Бу каби идораларнинг ҳар бирида аудит стандартларини ищлаб чиқадиган махсус бўлинмалар мавжуд. Бу стандартлардан кутилган мақсад ички аудитнинг аҳамияти ва масъулиятини тушунтириш, ички аудит бўйича бошқарув учун асослар яратиш ва ишларни меъёрлаштириш, ички аудитни ўтказиш тажрибасини такомиллаштиришдан иборат. Стандартларнинг асосий принципларига мустақиллик ва объективлик, профессионаллик, иш хажми, аудиторлик толшириғини бажариш, ички аудит бўлимини бошқариш киради.
Ўзбекистонда тижорат банкларида ички аудитга қўйиладиган талаблар Марказий банкнинг 2000 йил 24 июндаги «Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида»ги ва 2000 йил 25 ноябрдаги «Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низомларида белгилаб берилган. Ана шу асосда ҳар бир тижорат банкида мустақил ички аудит хизмати ташкил этилган ва улар ўз фаолиятини Марка­зий банк талаблари даражасида ташкил этганлар.
Аудит хизматлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари, банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари ҳамда ўз низомлари асосида олиб боради.
Аудит хизмати, бугунги кунда, айтиш мумкинки, тижорат банки ва унинг барча филиаллари ва бошка таркибий тузилмалари фаолиятини аудитдан ўтказиш орқали Банк кенгашига банк фаолияти истиқболлари ва мақсадларига эришишда ҳақиқий кўмакчи бўлмоқда. Аудит хизмати мустақил таркибий тузилма бўлсада, ўз фаолияти­ни банкнинг бошқа мустақил бошқармалари билан ҳамкорликда олиб боради. Аудит хизмати бевосита Банк кенгаши ва унинг аудиторлик қўмитасига буйсунади. Аудит хизматининг таркибий тузилиши ва штат бирлигини ҳам Банк Кенгаши тасдиқлайди.
Банк муомалалари таркибига унинг касса муомалалари, ҳисоб-китоб муомалалари, кредитлаш муомалалари, қимматли қоғозлар билан муомаллари, шунингдек валюта муомалалари киради.
Ушбу муомалаларни аудиторлик ўтказиш методикасига қисқача тўхталиб ўтамиз. Мижозларга узлуксиз касса хизматини кўрсатиш банкларнинг муҳим хизмат турларидан биридир. Банк касса муомалалари аудити мақсади ушбу хизмат тури жараёнида ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда қонунчилик талабларига риоя қилинишини текшириш, касса хизматини юритишда ва ташкил қилишдаги камчиликларни аниқлашдан иборат.
Ушбу жараённи аудиторлик текширувидан ўтказиш мобайнида Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш Қоидаларидан17 фойдаланиш зарурдир.
Нақд пулларни қабул қилиш ва топшириш бўйича касса операциялари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тасдиқланган бирламчи ҳисоб ҳужжатлари шакллари билан расмийлаштирилади.
Ташкилотлар кассалари томонидан нақд пулларни қабул қилиш бош бухгалтер ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланган кирим касса ордерлари бўйича амалга оширилади.
Пул қабул қилинаётганда бош бухгалтер ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланган, кассир муҳри (штампи) ёки касса аппаратининг изи билан тасдиқланган квитанция берилади.
Чиқим касса ордери ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат бўйича алоҳида шахсга пул бериш пайтида кассир олувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатишни талаб этади, ҳужжатнинг номи ва рақамини, ким томонидан ва қачон берилганини ёзиб олади ва олувчидан тилхат олади. Агар чиқим касса ордери ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат пул олиш учун бир неча шахс номига тузилган бўлса, олувчилар ҳам улар шахсини тасдиқлайдиган кўрсатилган ҳужжатларни кўрсатадилар ва тўлов ҳужжатларининг тегишли устунига имзо чекадилар.
Ташкилотда пул берилиши мазкур ташкилот томонидан берилган гувоҳнома бўйича, унда эгасининг сурати ва шахсий имзоси бўлган ҳолда, амалга оширилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалик ва юк ортиш-тушириш ишларига, шунингдек, табиий офатларни тугатиш учун жалб этиладиган шахсларга пул берилиши қайднома бўйича амалга оширилиши мумкин. Қайдномалар ходимлари кўрсатилган ишларга юборилган ҳар бир ташкилот бўйича алоҳида тузилади ва ишлар ташкилотчиси бўлган ташкилотнинг раҳбари ва бош бухгалтери имзосидан ташқари тегишли ташкилотнинг ваколат берилган шахси томонидан тасдиқланади18.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда касса ва касса муомалалари аудитининг асосий мақсади бўлиб қийматликларни инвентаризация қилиш, уларни сақлаш ва ҳисобга олиш тартибини текшириш; нақд пул олиш тартибини текшириш; нақд пул бериш тартибини текшириш; банк операцион кассасини ёпиш ва касса ҳужжатларини сақланишини текшириш ҳисобланади.
Маълумот базаси сифатида банк раҳбарининг маъсул шахсларни тайинлаш бўйича буйруқ ва қарорлари; моддий жавобгарлик шартномлари, банк касса бўлинмаси тўғрисидаги низом, Марказий банк мутахассисларининг касса мустаҳкамлиги тўғрисидаги хулосаси, нақд пул ва бошқа қийматликларни ҳисобга олиш китоби, кирим ва чиқим касса ордерларини рўйхатга олиш журнали, операцион ходимлар имзолари нусхалари ва бошқалар хизмат қилади.
Банк амалиётини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, касса муомалаларини амалга оширишиш ва ҳужжатлаштиришда хатоликларга йўл қўйиш ҳолатлари кўп учраб туради. Юқорида санаб ўтилган хатоликлар охир оқибатда молиявий кўрсаткичларга таъсир кўрсатади.
Ҳисоб китоб муомалалари аудитининг асосий мақсади банклар томонидан тўлов талабларига риоя қилиниши ва ушбу муомалаларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишини текширишдан иборат.
Аудит ўтказиш жараёнида ташкилотларга ҳисоб рақамлари очиш ва юритиш қоидалари; мижозлар ҳисоблашиш муомалаларини амалга ошириш; банклараро ҳисоблашишлар юритиш текширилади.
Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлар ҳамда депозит ҳисобварақларнинг бошқа турларини очиш ҳуқуқига эгалар.
Мижоз томонидан ҳар қандай ҳисобварақ очилаётганда банк ҳисобварағига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий ҳисобварағи ҳисобланади. Мижозлар қонунчилик асосида бир ёки бир неча банкларда иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очишлари мумкин.
Юқоридагилардан ташқари тижорат банклари факторинг муомалаларини ҳам амалга оширишади. Факторинг - хўжалик юритувчи субъектлар - етказиб берувчиларни молиялашга доир банк хизматларининг бир тури бўлиб, бунда улар банк - молиявий агентга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар томонидан акцептланган, лекин тўлов талабномалари бўйича ҳақи тўланмаган тўловни, регресс ҳуқуқисиз, олиш ҳуқуқини берадилар.
Мижозларни кредитлаш жараёнини аудиторлик текшируви мақсади кредитлаш муомалаларини амалга ошириш қоидаларига риоя қилиниши ва уларни бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини текширишдан иборат.
Ушбу мақсаддан келиб чиқиб аудитор актив кредит муомалалари, пассив кредит муомалалари, валютада кредитлаш муомалалари аудиторлик текширувдан ўтказиши лозим.
Аудиторлик текшируви маълумот базаси бўлиб банк кредит сиёсати; кредитлаш бўлинмаси ҳақидаги Низом; кредит кўмитаси баённомалари; кредит счетларини очиш ва ёпиш тўғрисидаги бошқарув қарорлари; 11900-15500 счетлар аналитик ҳисоби маълумотлари; аналитик ва синтетик ҳисоб регистрлари; бухгалтерия ҳисоботи; бухгалтерия журнали ва бошқалар хизмат қилади.
Тижорат банклари кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати мобайнида доимий мониторингни амалга оширади, у қарз олувчи буюртманомасини ва кредит шартномаси шартларини бажариш учун ҳар томонлама кўмак беришга йўналтирилиши керак. Мониторинг жараёнида банк томонидан банкка берилган гаров ҳолати ҳамда кредитдан самарали ва мақсадли фойдаланиш жойнинг ўзида текширилади.
Банк муомаларининг аудитини бошлашда дастлаб охирги ўтказилган инвентаризаöиянинг тўғри ўтказилганлиги ҳамда улар натижаларининг ҳисобда акс эттирилиш аҳволи аниқланиши лозим. Шунинг учун текшириш жараёнида банк муомалари инвентаризаöияси тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилганлиги ва унинг натижалари бухгалтерия ҳисобида акс эттирилганлигини текшириш ҳамда унинг натижаларига ишонч ҳосил қилиш аудиторлик рискини камайтиради. Банк муомаларининг тўлиқлигини аниқлаш мақсадида банк муомаларининг айрим турлари бўйича ялпи текширувни ташкил қилиш лозим.

Download 459,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish